Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Металлург-вумен” тақдирланди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Аёллар футболи / Футбол чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A
2015 йилги мавсумни ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказиб, ажойиб ғалабалари, сермаҳсул ўйинлари билан ишқибозлар меҳрини қозонган “Металлург-вумен” қизларини клуб раҳбарияти Ўзбекистон Конституцияси куни арафасида тақдирлаш маросимини ўтказди. Қаторасига иккинчи мавсумда мамлакат чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб, вице-чемпионликка эришаётган, Ўзбекистон кубогини эса иккинчи мавсумдирки бегона қилмай келаётган бекободлик қизларга клуб муассислари – Ўзбекистон металлургия комбинати томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. Анжуманда Ўзбекистон металлургия комбинати директорининг биринчи ўринбосари Айрат Ҳасанов сўзга чиқиб, “Металлург-вумен” жамоаси ташкил этилган кундан бошлаб завод ишчи-хизматчилари, барча Бекобод шаҳри аҳолисини чиройли ғалабалари билан хурсанд этиб келаётганлигини, жамоа ҳар йили олдига қўйилган вазифаларни шараф билан бажараётганлигини таъкидлади. Бу йилги мавсумда “Металлург-вумен” сермаҳсулликда Ўзбекистон чемпионатлари рекордини ўрнатганини, рақиблар дарвозасига 135 та гол киритганлигини мамнуният билан қайд этди. Жамоанинг бу ютуғида барча ўйинчилар, клуб раҳбарияти, мураббийларнинг хизматлари катта эканлигини эътироф этди. Ўз навбатида тўпурарлар рўйхатини бошқарган, миллий чемпионатларимиз тарихидаги энг юксак натижани қайд этган, рақиблар дарвозасига 66 та гол урган Людмила Карачикка эса махсус сертификат ва совға топширди. Шунингдек сўзга чиққан Бекобод шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин қизлар қўмитаси раиси Шоира Абдураҳмонова, Ўзбекистон металлургия комбинати касаба уюшмалари қўмитаси раиси Илҳом Қурбоновлар ҳам “Металлург-вумен” қизларининг мамлактимиз аёллар футболини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси ҳақида тўлқинланиб гапиришди. Қизларнинг ютуқларига кўниккан мухлислар эндиликда улардан янги янги муваффақиятларни кутишаётганлигини, хусусан келгуси мавсумда мамлакат чемпиони бўлишларини тилашди. Тадбирга ташриф буюрган ФИФА йўрикчиси Моника Штаб Ўзбекистонда аёллар футболи тараққиётнинг тўғри йўлидан кетаётганлигини қайд этар экан, мамлакатнинг гранд жамоалари – “Севинч” ҳамда “Андижанка”га муносиб рақобат кўрсата оладиган жамоаларнинг кўпаётганлигидан хурсандлигини яширмади. “Металлург-вумен” қизларига халқаро майдонларда ҳам омад тилади. Ўзбекистон Республикаси аёллар футболи ассоциацияси вице президенти Ирина Чен, мусобақаларни ўтказиш бош ҳаками Эльмира Ғуломова ҳамда ЎзАФА мутахассиси Алишер Файзиев "Металлург-вумен" футбол клуби раҳбариларига, жамоа бошлиғи ҳамда мураббийлар таркибига ва футболчи қизларга 2015 йилги мавсумнинг кумуш медалларини, иккинчи даражали дипломлар ҳамда Ўзбекистон кубогини топширишди. Тақдирлаш маросими Бекобод шаҳар маданият уйи хонандаларининг дилтортар куй ва қўшиқлари, мафтункор рақслари билан янада файзли ўтди.
Манба: www.metallurg-pfc.uz
Киритилди: 19:10, 07.12.2015. Ўқилди: 3206 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик