CAS: Платинининг аппеляцияси бўйича қарор 11 декабрдан кеч қолмасдан эълон қилинади
ФИФА этика қўмитаси томонидан 90 кунга футбол фаолиятидан четлатилган УЕФА президенти Мишель Платинининг Спорт арбитраж судига берган аппеляциясининг кўриб чиқилиш муддатига аниқлик киритилди.
«CAS ҳар иккала томон адвокатларини илк марта тинглаш учун 8 декабрь куни чақирди. Мазкур масала юзасидан якуний қарор 11 декабрдан кеч қолмасдан эълон қилинади», — дея хабар берилди Спорт арбитраж суди сайтида берилган эълонда.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА аппеляция қўмитаси Платинининг этика қўмитаси қарори юзасидан берган аппеляциясига рад жавобини берганди. Шундан сўнг УЕФА раҳбари CASга мурожаат қилди. Агар Платинининг четлатилиши яна 45 кунга узайтириладиган бўлса, у ФИФА президентлиги учун сайловда иштирок эта олмайди.
Аввалроқ ФИФА Платини ҳисоб-рақамига ноқонуний 2 млн швейцария франки миқдорида пул ўтказиб бергани учун Швейцария прокуратураси Зепп Блаттерга нисбатан жиноий иш очганди.
Манба: sports.ru
Киритилди: 12:10, 08.12.2015. Ўқилди: 3428 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).