Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал» президентлигига номзод Флорентино Пересга мактуб йўллади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Мадриднинг «Реал» клуби президентлигига номзод Энрике Рикельме амалдаги раҳбар Флорентино Переснинг муддатидан олдин сайловлар ўтказиш ҳақидаги қарорига муносабат билдирди. Айни дамда Мексикада бўлиб турган тадбиркор Пересга йўллаган очиқ хатида клубнинг келажаги ва сайлов жараёнининг шаффофлиги борасида ўз фикрларини баён қилган.

Рикельме ўз мактубини Переснинг кўп йиллик фаолиятига ҳурмат билдиришдан бошлаган. Унинг таъкидлашича, Перес раҳбарлигида «Реал» нафақат дунё футболида доминантлик қилди, балки ўзининг институционал нуфузини ҳам мустаҳкамлади.

Бироқ номзод сайлов жараёни шошма-шошарлик билан эмас, балки мулоҳаза ва тинчлик билан ўтиши кераклигини таъкидлаган.

«Клуб аъзолари «Реал»нинг келажагини хотиржам муҳокама қилишлари учун вақт ва осойишталикка лойиқдирлар. Биз клубни абадий қилган қадриятлар — намунали хулқ-атвор, рақибга ҳурмат ва мукаммалликка интилишни қандай сақлаб қолиш ҳақида гаплашиб олишимиз керак», — дейилади мактубда.

Шунингдек, Рикельме сайлов жараёнини янада шаффоф ва инновацион қилиш, хусусан, почта орқали овоз бериш ва маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш зарурлигини қайд этган. Унинг фикрича, келишилган ҳолда ўтказилган сайлов жараёни клубга яна 20 йиллик барқарорликни кафолатлаши ва ички низоларнинг олдини олиши лозим.

Энрике Рикельме президентлик учун қўйиладиган барча молиявий ва касбий талабларга жавоб беришини алоҳида таъкидлаган.

«Менда «Реал» учун зарур бўлган иқтисодий имкониятлар ва молиявий тажриба мавжуд. Буни мен ижрочи раиси бўлган ва 75 фоиз улушига эгалик қиладиган «Cox» компаниясининг яқинда 2 миллиард долларлик облигацияларни муваффақиятли чиқаргани ҳам тасдиқлайди», — дея қўшимча қилган номзод.

Киритилди: 13:10, 14.05.2026. Ўқилди: 1261 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик