Бугун 13 январь, 2026 йил, сешанба.

  • «A» Серия
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • 3:0
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • 5:0
      • Кремонезе
      • 14.01.2026 22:30
      • Наполи
      • -:-
      • Парма
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • 0:1
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • 1:0
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • 2:0
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • 0:1
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия
      • 14.01.2026 16:30
      • Ироқ
      • -:-
      • Австралия
      • 14.01.2026 16:30
      • Таиланд
      • -:-
      • Хитой
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Сельта

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Вьетнам 3 9
2 Иордания 3 6
3 Саудия Арабистони 3 3
4 Қирғизистон 3 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 2 6
2 БАА 2 3
3 Сурия 2 3
4 Қатар 2 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Жанубий Корея 3 4
3 Ливан 3 3
4 Эрон 3 2

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хитой 2 4
2 Австралия 2 3
3 Ироқ 2 2
4 Таиланд 2 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
3-тур Иордания 1-0 Қирғизистон
3-тур Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
3-тур Эрон 0-1 Ливан

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов: Мутасаддиларга мурожаат!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бонапарт Напалеоннинг ажойиб бир гапи бор: “Катта муаммоларнинг илдизи кичкина муаммоларда ётади!” Тўппа-тўғри гап. Биз футболимизни таҳлил қилаётганимизда айнан шу ҳолатга эътибор беришимиз керак. Майда муаммоларни ўрганишимиз, уларга ечим беришимиз керак. Шунда ўз-ўзидан катта муаммолар ҳам ечилади. Ҳа, ишонаверинг!

Бугунги футболимизда энг кўп гапиралаётган муаммо, шак-шубҳасиз, КЕЛИШИЛГАН ЎЙИНЛАР бўлса керак?! Келишган чемпионатимизга келишмайроқ турган ўйинлар. Ҳа, мана шу мавзу жуда долзарб бўлиб қолди чамамда. Лекин мен нимагадир бу гап-сўзлар ҳакамлару жамоа раҳбарларига умуман таъсир қилмаяпти, деб ўйлаб қолдим. Бунга энг катта сабаб – ҳеч кимнинг жазоланмаётганлиги… Жиноят юзасидан бирор бир одам жазоланмас экан, ўша қинғир иш давом этиб, гуллаб кетаверади.

Икки кун олдин “Спорт” телеканалида “Соккер клуб” кўрсатуви эфирга чиқди. Кўрсатув олдингисидан қолишмади. Анчагина аччиқ гаплар гапирилди. Муаммолар кўтарилди. Очиқ гапирилгани менга ёқди. Ҳакамларни ҳимоя қилувчи томоннинг бир гапи эса ушбу мақоланинг ёзилишига сабаб бўлди: “Иккита жамоанинг ўзлари ўзаро келишишади. Ҳакамлар ҳам уларнинг ўзаро келишганини билишади. Бироқ, жамоа раҳбарлари “бизга халақит бермасанглар бўлди!” дейишади”.

Савол туғилади: Ҳакам мана шу пайтда ўзи нима қилиши керак? Халақит бериш ё халақит бермаслик қандай бўлади? Дейлик, Д жамоаси Р жамоасига ўйинни сотган. Ҳакам сезиб турибди. Атайин Р ни синдириши керакми? Нима қилсин, хўш? Майли, ҳакам бу пайтда ҳеч нарса қила олмас, аммо футболимиздаги шунча қинғирликларни кўриб турган РАҲБАРИЯТ бор-ку, улар нега жимлар? Ё баъзи фильмларга ўхшаб, бу ишларнинг устида ўзлари туришибдими? Ҳакам кўрсатувга чиқиб, бола-чақасини жамоалар берган “ҳадя”лар билан боққанини “Худога шукр” деб айтиб турибди. Тан оляпти қинғирликларини. Журналист яна нима қилиб берсин? Унинг иши муаммони очиб беришми ё… ўша жазони ҳам ўзи қўллаб берсинми? Нега жимсизлар, ҳурматли МУТАСАДДИЛАР?! Нега?

Ҳозир баъзи ҳамкасбларимиз “Пахтакор” келишилган ўйин учун жазоланмаслиги керак, деган фикрни илгари сурмоқдалар. Сабаб нима эмиш: Италияда шунақа ишлар амалга оширилганда, “Ювентус” лигадан пастга тушириб юборилди. Бу эса терманинг асосий ўйинчилари фаолиятига катта таъсир ўтказди. А Серия ривожига салбий таъсир ўтказди бу инқилоб, Италия футболи бу АДОЛАТЛИ ҚАРОРдан сўнг орқага кетди, дейишади. Ҳалигача А Серия ўзига кела олмаяпти, дейдиганларнинг бу ҳолатни Олий лигамиз тақдирига менгзаётганлиги кулгимни келтирмоқда.

А Сериянинг “Моджи ҳодисаси”дан сўнг қуйига қулагани бор гап. Ўзига кела олмаётгани ҳам рост. Лекин италиялик журналистлар ўз ишларини қилишди. Баъзилари фахр билан, олдиларига қўйилган вазифани бажарганликларини таъкидлайдилар. “Италия футболига аввало ҳалоллик керак, ҳаром йўл билан орттирилган совринлар керак эмас бизга!” дейдиганлари бор. Шахсан мен ўша ҳамкасбларим томондаман. Ғирромликнинг олди олинмас экан, унинг оқибати ёмонроқ бўлади. Гарчи у кўринишидан чиройли натижалар келтириб турган бўлса ҳам.

Кейин, яна бир гап: А Сериянинг обрўси тушиб кетган бўлса бордир. Бизнинг Олий лигамиздан тушадиган ОБРЎНИНГ ЎЗИ ЙЎҚ-ку… Бу томондан хотиржам бўлаверинг, ҳеч нарса йўқотмаймиз! Жиддий жазолар амалга оширилган тақдирдагина футболимиз тўғри йўлга тушиб олиши мумкин. Ҳозир шу иш қилинмаса, бундан кейин келишилган баҳслар кўпайса кўпаяди, асло камаймагай. Ҳар доим, 2015 эсга олинаверади. “Ана, фалончини жазоламагандингларку”, дегувчилар топилаверади.

ЎФФ раҳбарининг ўзи айтиб турибди келишилган ўйинни. Жазолайман, деб ошкорлаяпти сўзини. Оинаи жаҳонга чиқиб, собиқ ҳакам олган пораларига халқ олдида иқрор бўлмоқда. Бу қинғирликлар мунтазам давом этиб келганини айтиб турибди. Наҳотки, шунча гап-сўзлардан кейин ҳам КЕЛИШИЛГАН ЎЙИНЛАРГА ҚАРШИ КУРАШУВЧИ АКАЛАРИМИЗ “Йўқ, бизда ҳаммаси яхши” дея олишса? Умуман тушуна олмаяпман. Бундай безлик, бу қадар карлик ва бу қадар халқнинг устидан кулиш, билмадим, нима деб аталади. Сал уялинглар-ей!!!

Кўрсатувни катта ўғлим билан томоша қилдим. Бир қараганимда, унинг ҳакамларни қораловчи томон: “Ҳатто ёш болалар ҳам “ҳакам ўйинни ўлдирди” деган гапни ишлатишади, бу нимаси? Бунақа кайфиятда ўсаётган болалар, ҳакамдан қўрқиб улғаяётган авлоддан яхши футболчи кутишимиз тўғрими?” деган гапини калласини қимирлатиб тасдиқлаб ўтирганини кўриб қолдим. “Пахтакор”да юрган пайтлари “ўлдирилган ўйинлари”ни эслади шўрлик. Мен ундан ҳеч нарса сўрамадим. Аммо унинг бу ғамгин ҳолатида футбол келажагидан умидсизлик ҳолатини пайқадим.

Ҳурматли мутасаддилар! 16 ёшли боламнинг ақли етиб турган нарсага озгина калла ишлатинглар! Бунақада футбол тамом бўлади-ку! Шу мурғакларни ўйланглар ҳеч қурса… Бизнинг авлод-ку, кўникди ҳаммасига. Очиқча ҳакамларнинг синдиришларига, ўйинни сотган футболчиларнинг бўш қолган дарвозани нишонга “ололмасликлари”га биз кўникиб бўлдик. Кўрсатув меҳмони таъкидлаганидек, “запарожлар”нинг сўнгги сонияда “мерс”ларга айланиб қолишига ҳам кўникдик. Кўндирдилар. Аммо, илтимос, бу нарса болаларимизда такрорланмасин… Уларнинг луғатидан “ўлдирилган ўйинлар”ни ўчириб ташлашга ёрдам беринглар!

P\S: Мақолани тугатяпману, бошқа нарсани ўйлаяпман: “Газета чоп этилгач, “Пахтакор” мухлислари мендан роса хафа бўлишса керак?!” Йўқ, йўқ, дея бошлайди иккинчи “мен”им: Улар мени тушунишади ва бу воқеа “Навбаҳор” билан бўлса ҳам, “Насаф”у “Бунёдкор”лар билан бўлса ҳам гапирилиши керак мавзулигини идрок қиладилар. Майли, олий лиганинг ҳар бир тури такроран кўриб чиқилсин, қаерда шубҳа сезилса, суриштирилсин, керак бўлса, 5-6та “илғор” жамоалар жазолансин. Нима бўлган тақдирда ҳам, муаммонинг илдизини топиб, унга қарши чора қўллаш керак. Гап-сўз билан иш битмайди. “Чемпион”ннинг хайқириғию, “Соккер клуб”нинг ошкоралиги – агар сўз амалга кўчмас экан – фойдадан кўра зарарга айланади. Кейинги келишувчиларга янада кенгроқ йўл очилган бўлади. “Ҳа, ҳеч нарса қила олишмайди, олдин ҳам вайсаб-вайсаб қолиб кетишганди, газ-з-зини бос!” деб “ишлайдиган” безлар кўпаяди футболимизда. Футболнинг устидан куладиган футбол душманларининг ошиғи олчи бўлади.

Бунга йўл қўймаслик керак. Уларга керак бўлмаса, бизга, мухлисларга футбол керак. “Ўлдирилган ўйинлар” деган гапни эшитганда боши хам бўлиб қоладиган болаларимизга керак.

Кейинги ҳафтагача жавоб кутиб қоламиз. Жиддий гап, кутиб қоламиз…

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: gol.uz
Киритилди: 17:34, 08.12.2015. Ўқилди: 10397 марта. Фикрлар: 36 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ливан Леонардо Шаҳин 4
2 Иордания Али Азайзеҳ 3
3 Япония Озеки 2
4 Япония Рюносике Сато 2
5 Саудия Арабистони Ракан ал-Ғамдий 2
6 Вьетнам Нгуен Дин Бак 2
7 Ўзбекистон Сардорбек Баҳромов 1
8 Ўзбекистон Равшан Хайруллаев 1
9 Ўзбекистон Амирбек Саидов 1
10 Ўзбекистон Беҳрузжон Каримов 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.