Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шахсий манфаат йўлидаги асоссиз танқидлар Ёҳуд «Навбаҳор» футбол клубининг бўхтонларга қарши жавоби

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол ва ОАВ / Раддиялар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Навбаҳор» футбол клуби раҳбарияти «Футбол Экспресс» газетасининг 2015 йил 1 декабрь куни чоп этилган 95-сонидаги «Навбаҳор»нинг равнақ топиши асосий мезон» сарлавҳаси остида чоп этилган мақолани ўрганиб чиқди. Айнан шу мақола юзасидан ўтказилган йиғилишда клуб шаънига нисбатан нотўғри фикрлар билдирилганлиги эътироф этилди. Шу билан биргаликда, жамоанинг бир гуруҳ мухлислари ҳам бевосита клубга ва клуб ходимларига мурожаат қилиб, мақолада асоссиз фикрлар билдирилганлигини айтиб ўтиб, газета ижодкорларига ўз қарашларини маълум қилишларини ҳам айтиб ўтишди.

Мамлакатимизда сўз эркинлиги ва ошкораликка катта аҳамият берилади. Яъни юртимизнинг ҳар бир фуқароси ўз фикрини эркин тарзда баён қилиш ҳуқуқига эга. Лекин, бу инсонларга нистабан бўҳтон қилиш ва уларга туҳмат қилиш дегани эмас. Хусусан гезетада чоп этилган «Навбаҳор»нинг равнақ топиши асосий мезон» мақоласида саволларга жавоб қайтарган Жаҳонгир Шарифий асоссиз фикрларни баён этганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Қуйида асоссиз фикрларга «Навбаҳор» футбол клубининг қарашларини келтириб ўтамиз. Жаҳонгир Шарифийнинг «илгари ҳам «Навбаҳор»га моддий ёрдамларимни бериб келганман» деган гапларига ойдинлик киритиб ўтсак. 2011 йилнинг охирида «Навбаҳор» клуби офисида пайдо бўлган Шарифий кўп ўтмай клубда фан клуб координатори сифатида иш бошлади. Эътиборли жиҳати, шундаки «Навбаҳор»га бир неча йиллардан бери мухлислик қилиб келаман деб айтган Шарифийни шу пайтгача аксарият жамоа ишқибозлари танимасликларини ва ҳатто ўйингоҳда ҳам кўрмаганликларини билдиришганди. Аввалига мухлисларга қарши иш юритган Шарифий клубдан бўшаганидан кейин ишқибозлар орасига кириб, олиб айрим мухлислар онгини заҳарлаб, «Навбаҳор» футбол клубига нисбатан салбий муносабат уйғотишга ҳаракат қилмоқда. Моддий, молиявий ёрдам масаласига келсак, Шарифий клубда ишлаб юрганида ўша пайтдаги «Навбаҳор» футбол клуби директори Дилмурод Мамаджановга ўзини айтишича қанчадир миқдордаги пулни берганлиги кейинчалик юзага чиқди (пул берганлиги ҳақида нотариал идора тасдиқлаган ҳеч қандай хужжат мавжуд эмас). Дастлаб Шарифий бу пулларни клуб учун берганлигини айтиб, Мамаджанов истеъфога чиқарилгач, клубни янги раҳбарларидан талаб қила бошлади. Кейинчалик эса пулни ундириш мақсадида бир неча бор ёзма равишда шаҳар, вилоят, Республика прокуратураси, ҳокимликлар, Ўзбекистон футбол федерациясига мурожаат қилади. Бунинг натижасида клубда текширув ишлари олиб борилди. Текширувлар якунига кўра Мамаджановга Шарифий томонидан берилган пулларни клуб учун ишлатилмаганлиги ойдинлашди. Шундан сўнг клубнинг собиқ директори Мамаджанов ва Шарифий ўртасида келишмовчилик юзага келиб, ушбу масала ҳам ҳуқуқ тарғибот идораларида кўриб чиқилди. Якунда Мамаджанов ва Шарифий ўзаро келишиб олишгач, бу масалага якун ясалганди.

Шарифий суҳбат давомида клубнинг фаолиятига нисбатан мухлислар томонидан эътироз билдирилганлигини айтиб ўтган. Боз устига бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг жамоадаги фаолиятини ҳам танқид остига олган. Ваҳоланки, сўнгги икки йилда «Навбаҳор»ни ўсишга эришганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. 2012 ва 2013 йилларда олий лигада жон сақлаш учун ҳаракат қилган жамоа 2014 ҳамда жорий йилги чемпионатларда қайд этилган натижаларни эса ёмон деб бўлмайди. Ҳар ҳолда «Навбаҳор» чемпионатнинг ўртамиёна жамоалари сафидан жой олди. Бир пайтлар фақат совринли ўринлар учун курашган клубни бу каби мақомга эга бўлиши ҳам кўпчиликни қониқтирмаслиги мумкин. Лекин, жамоани йилдан-йилга ривожланиш сари интиланаётганлиги ҳам бор гап. Ашурматов ва шубҳага олинган айрим учрашувлар борасидаги фикрларни ҳам асоссиз эканлиги бор гап. Ҳар ким бу борада ўз қарашларидан келиб фикр билдириши мумкин. Бироқ, ҳеч қандай далил ва исбот бўлмагач, бундай гап-сўзларни асоссиз дейиш тўғрироқ бўларди. У ўзининг фикрларини асослаб бера олганида ва керакли далилларни тақдим этганида бошқа масала эди.

Умуман олганда бирор-бир кишини айблашдан олдин унинг айбини тасдиқловчи далиллари бўлмоғи даркор. Шарифий эса бир неча йиллардан бери ижтимоий тармоқларда нафақат клуб ва вилоят футболи раҳбарларини балки вилоят ҳокими шахсиятга тегадиган фикрлари билан туҳмат қилиб келмоқда. Ўзининг бўҳтон ва иғволари билан ҳуқуқ тарғибот идораларига ҳам ариза ёзиб мурожаат қилганлиги юқоридаги фикрларимизга асос бўла олади. Келиб тушган аризалар оқибатида, клубда текширувлар ҳам амалга оширилди. Текширувлар натижасига кўра фаолиятда ҳеч қандай ноқонуний ишларни амалга оширилмаганлиги ҳам исбот талаб қилмас ҳақиқатдир. Шарифий ўзининг туҳматлари билан нафақат клуб балки вилоят футболи фаолиятини издан чиқаришга уринаётганлиги замирида эса шахсий манфаат ётганлигини эътироф этиш жоиз. Клуб раҳбарлигини қўлга киритишга уринаётган бу шахс клуб томонидан олиб борилаётган ҳар қандай ишни салбий тарафга йўйиб, мухлислар фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Россия сафарини ҳам худди шу мақсадда амалга оширилганлиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Хўш агарда унда шундай ғоя ва таклифлар бор экан, нима учун клубда фаолият юритган чоғларида бу каби ишларни амалга оширишга интилмади? Аксинча, клубда ишлаган пайтида «Навбаҳор» атрибутикаларини ишлаб чиқариш ва уларни сотишдан фойда кўриш мақсадида маълум миқдордаги маблағни йўқолиб кетишида сабабчи бўлганди. Яъни мухлисларга атрибутикаларни пулини кейин тўлаш шарти билан сотиб юборган. Якунда, ишлатилган маблағ ғазнага кирим қилинмаганлиги сабабли клуб зарар кўрганди.

Туҳматларга жавобан клуб ва вилоят футболи мутасаддилари тегишли органларга мурожаат қилиб, арз қилишлари мумкин эди. Лекин, улар халқимиз одатига хос тарзда турли гап-сўзларга ортиқча эътибор қаратмай ўз вазифаларини бажаришда давом этишмоқда. Ҳар бир асоссиз фикрларга жавоб қайтариш, ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан қайтмаслик, жанжалкашлик ўзбек халқи учун ёт саналади. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда айрим нотўғри гап-сўзларни деб ишда сусткашликка йўл қўймаслик лозим топилмоқда. Бу эса айрим нопок фикрга эга кимсаларга қўл келмоқда. Шундай экан, халқимиз тили билан айтилгандек, андишани отини қўрқоқ деб бўлмайди.

Суҳбат давомида жамоа ўйинларга тайёргарлик ишларини Тошкентда олиб борганлиги ҳам танқид остига олинган. Айни пайтда «Навбаҳор» футбол клубининг қароргоҳида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганлиги боис жамоа мураббийлари ва футболчилари Наманганда бўлган пайтларида «Туркистон» меҳмонхонасида истиқомат қилишди. Жамоа машғулот ўтказиш учун майдонга эга бўлмаганлиги сабабли машғулотларни олиб бориш ва ўйинларга тайёргарлик кўришда маълум қийинчиликларга олиб келарди. Айнан шу сабабли, жамоа водийдан ташқарида ўтказилган сафар учрашувларига Тошкентда тайёргарлик кўрди. Эътиборли жиҳати, жамоанинг Тошкентда йиғин олиб борилишида эса қатор қулайликлар мавжуд эди. Биринчи навбатда «Геофизика» қароргоҳидаги жамоа аъзоларини яшаши учун белгиланган қулай нарх ва шуғулланиш учун ўша ернинг ўзида майдон ва бошқа шароитларни мавжудлиги инобатга олинган. Шунингдек, клубнинг йиллик харажатларини ошкор қилиш лозимлиги ҳам айтиб ўтилган. Ўзбекистонда ҳеч бир клуб йил давомида қанча харажат қилинганлигини оммага ошкор қилинмайди. Шундай бўлсада, керакли ташкилот ва идораларга бу борадаги ҳисоботлар доимий равишда топшириб борилади. «Навбаҳор» футбол клуби ҳам харажатлар ва даромадлар борасидаги ҳисоботни Наманган вилоят ҳокими, Ўзбекистон футбол федерацияси ва Профессионал футбол лигасига доимий равишда бериб боради. Қолаверса, клуб йилнинг ҳар бир чорагида молиявий натижалар борасида тегишли ташкилот ва идораларга ҳам ҳисобот беради.

Шарифий суҳбат давомида вилоят футболи ва клуб мутасаддиларини танқид остига олганлиги замирида ҳам шахсий манфаат ётганлиги айни ҳақиқат. Негаки, бевосита вилоят футболига масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва интилишлари натижасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, «KITO INVESTMENTS PTE. LTD» хорижий компанияси билан ҳомийлик борасида битим имзоланганлиги вилоят футболига маъсул бўлган шахсларнинг таклифи билан амалга оширилганлиги фикримизга асос бўла олади. Бундан ташқари 2016 йилги мавсум арафасида клубни ривожлантириш мақсадида бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирмоқда.

«Навбаҳор» футбол клуби ҳар қандай асоссиз танқидларга эътибор қаратмасликка ҳаракат қилади. Аксинча асоссиз бўхтонлар клуб фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда шу тарзда иш олиб боришга одатланилган. Аслини олганда бу сафар ҳам асоссиз танқидларга эътибор қаратмасликни кўзлагандик. Аммо, мухлислар орасида тарқатилаётган турли хил гап-сўзларга барҳам бериш ва ким аслида ким эканлиги борасида тушунча пайдо бўлиши боис газетада чоп этилган мақолага жавоб ёздик. Юқоридаги фикрлар билан танишиб чиққан ҳар қандай мухлис вазиятни аслида қандай эканлиги борасида хулосага келиб олади деган умиддамиз.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 12:43, 09.12.2015. Ўқилди: 5317 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик