Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бахтиёр Ашурматов: "Навбаҳор"га Роман Абрамовични таклиф қилиш керак

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов якунланган мавсум натижалари бўйича интервью берди.

- Сиз "Навбаҳор" жамоасининг ўтган мавсумдаги ўйинига қандай баҳо берасиз? Мавсум аввалида сиз ўтган мавсум натижасини яхшилашни ваъда қилгандингиз. Лекин, турнир жадвалидаги ўрнингиз (8-ўрин - кун.уз изоҳи) ўтган йилдагидан ёмонроқ бўлди.

- Тўғрисини тан оламан, "Навбаҳор"нинг иштироки омадсиз бўлди. Бир қанча омдали ғалабалар билан биргаликда аламли мағлубиятлар ҳам қайд этилди. Жамоа ўйинига барқарорлик етишмади. Жамоада муаммолар бор, ҳозирча бу ҳақда гапирмоқчи эмасман. Лекин мураббийлар штаби барчасига айбдор деб ўйламайман. Уларга айб қўйиладиган бўлса, барча айбни ўз зиммамга оламан.

Лекин эътирозлар билдирилиши ҳам тўғри бўлмайди. Мен жамоага келган вақтда "Наманган" турнир жадвалида энг сўнгги ўринда жойлашганди. Ўтган 2 йил ичида биз турнир жадвали ўртасидан жой оладиган бўлдик. Бунинг учун, биринчи навбатда садоқатли мухлисларга миннатдорчилик билдириш керак.

- Селекция ишлари ҳақида нима дея оласиз?

- Аниқ бир нарса дея олмайман. Ҳозирча янги футболчиларни жамоага таклиф этиш бўйича музокаралар олиб борилмаяпти. Лекин жамоага ижара асосида бошқа жамоаларга кетган футболчилар қайтиб келишди. Ўзимиз истаган бир қанча футболчиларни эса баъзи сабабларга кўра олиб кела олмаймиз.

- Мавсум якунланди. Олдиндаги режалар қанақа?

- Ҳозир бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Аввал вилоят ва жамоа раҳбарияти билан учрашишим керак. Шундан сўнг менда аниқ жавоб бўлади.

- "Навбаҳор" жамоаси футболчиларидан кимларни алоҳида кўрсатган бўлардингиз?

- Барча футболчилар яхши мавсум ўтказишди. Жамоа етакчилари сифатида эса Шаҳбоз Эркинов, Санъат Шихов ва Дилшод Жабборов кабиларни айтишим мумкин. Умид қиламанки, улар кейинги мавсумда ҳам жамоада қолишади.

- "Набваҳор"га чемпионлик курашида иштирок этиш учун нима етишмаяпти. Ахир 20 йилдан бери жамоа ички чемпионат ғолиблигини қўлга кирита олмаяпти.

- Асосий муаммомиз шуки, жамоа ўйинида барқарорлик йўқ. Ҳар мавсумда жамоадан 10-15 нафар футболчи кетади ва ҳар мавсумда бошқа-бошқа таркибдан фойдаланишимизга тўғри келмоқда. Яхши натижалар учун мунтазам таркиб билан ўйнаш керак. Лекин амалда бунинг иложи йўқ. Масалан, ҳозир ҳам бир қанча футболчилар бошқа жамоага ўтиш бўйича музокараларга киришишгани ҳақида биламан.

- "Навбаҳор"нинг омадсиз ўйинига аниқ жавоб келтира олмайсизми?

- Бу саволни очиқ қолдираман. Вақт келса, барчасини билиб оламиз. 2 мавсум ишлаб шуни билдимки, мураббийлар учун бу жамоада кенг имкониятлар мавжуд эмас. Менинг қулоғимга жамоаги янги мураббий сифатида Виктор Жалилов ёки Вадим Абрамов каби бошқа мутахассисни олиб келиш кераклиги ҳақидаги гаплар чалинди. Менимча эса, "Навбаҳор"га Роман Абрамовични ("Челси" жамоаси хўжайини, россиялик миллиардер - кун.уз изоҳи) олиб келиш керак. Шунда ҳаммаси яхши бўлади (кулади).

- Олий лиганинг ўтган мавсуми ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз...

- Ўтган мавсумда Олий лига ўйинлари янада қизғин кечди. Баъзида зерикарли ва нурсиз ўйинлар ҳам учраб турган бўлсада, қизиқ ўйинлар кўпроқ бўлди. Энг муҳими биз юқори ўринлар учун шиддатли рақобат гувоҳи бўлдик. Жамоалар охирги турга қадар курашишни тўхтатишмади. Шундай ўйинлар сирасига охирги турда Жиззах шаҳрида "Сўғдиёна" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги учрашувни киритган бўлардим.

- Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ниҳоят Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкор футбол намойиш эта бошлади. Ўйлайманки, ҳозирги таркиб 2018 йилги жаҳон чемпионатига бора олади. Буни чин дилдан истайман.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 13:55, 09.12.2015. Ўқилди: 5503 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик