Каннаваро: "Бенитес борасида мавсум якунлангач ҳукм чиқариш мумкин"
"Реал Мадрид" ҳамда Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Фабио Каннаваронинг фикрича, "мадридликлар" бош мураббийи Рафаэль Бенитеснинг клубда олиб бораётган иши ҳақида мавсум сўнггидагина ҳукм чиқариш мумкин.
- "Реал"га ушбу мавсумда барқарорлик етишмаяпти. Анчелотти даврида футболчилар ва мураббий ўртасида яхши муносабатлар ҳукмронлик қилган ва жамоа Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганди. Янги мураббий келганида барчаси янгидан бошланади ва бунга кўникиш учун вақт талаб этилади. Мавсум якунига етгач, Бенитеснинг "Реал"да олиб бораётган иши тўғри ёки нотўғри эканини аниқлаш мумкин, - дейди Каннаваро.
Манба: sports.uz
Киритилди: 11:50, 11.12.2015. Ўқилди: 2732 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар