Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўмон 2 4
2 Туркманистон 1 1
3 Ўзбекистон 1 1
4 Қирғизистон 2 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 2 6
2 Тожикистон 2 3
3 Ҳиндистон 2 3
4 Афғонистон 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Ҳиндистон 0-3 Эрон
2-тур Тожикистон 2-0 Афғонистон
2-тур Ўмон 2-1 Қирғизистон

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

02/09 19:30 Ўзбекистон - Туркманистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3080 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 02.09.2025

      05:15 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      07:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      12:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:05 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      01:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      03:00 Д/ф "Шмейхель".
      04:35 "Всё о главном". Глеб Панферов.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 02.09.2025

      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      10:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. 1/2 финала.
      11:45 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      13:10 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      17:05 "Культовые".
      17:35 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      20:05 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      22:10 "Тайны звёзд спорта".
      22:40 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Трамплин 3 м. Финал.
      00:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      00:45 "Культовые".
      01:15 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 02.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Гандбол. Суперкубок России. Женщины. ЦСКА (Москва) - "Ростов-Дон" (Ростов-на-Дону).
      07:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 168 в Москве. Устармагомед Гаджидаудов против Альберта Туменова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 Д/ф "Тони Кроос".
      21:00 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      22:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Джаред Каннонир против Каю Борралью.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:35 Д/ф "Льюис Хэмилтон".
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Металлург" (Новокузнецк).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 02.09.2025

      07:00 Велоспорт. Гонка "Классика Бретани" во Франции.
      08:30 Теннис. US Open. Раунд 4.
      10:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 8 во Вроцлаве, Польша. Обзор.
      11:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 7 эп.
      11:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 4.
      14:15 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      14:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 10. Природный парк Сендавива - Ларра-Белагуа. Прямая трансляция.
      17:45 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      19:30 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      22:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 10. Природный парк Сендавива - Ларра-Белагуа.
      00:00 Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала.
      00:45 LIVE Теннис. US Open. Женщины. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 LIVE Теннис. US Open. Мужчины. 1/4 финала. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пенальти тепиш ҳам санъат ёки яна таҳлилларимиздан бири

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олий лига-2015 давомида ҳакамлар томонидан жами 71 марта пенальти белгиланди. 11 метрли жарима зарбаларининг катта қисми мезбон жамоаларга тўғри келгани нимадан далолат: ҳакамларнинг уларга «симпатия»сиданми ёки меҳмонларнинг асосан ҳимояда ўйнашларидан? Ҳарқалай, факт шуки, мавсум давомида мезбонлар 47, меҳмонлар 24 марта пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди.

3-тур пенальти бўйича энг сермаҳсули бўлди - 5та. Давралар нисбатини олсак, биринчисида 37та, иккинчисида эса 34та 11 мертлик жарима зарбаси кузатилди. Энди пенальтидан фойдаланиш фоизига келсак, умумий натижа ўртача: 71та зарбадан 17таси кўкка совурилди. Бошқача айтганда, 76,06 фоиз пенальти аниқ амалга оширилди. Тўғри, ўз ўрнида алоҳида таъкидлаш керак, 11 метрли «стандарт»дан самара чиқариш кўрсаткичи мавсум-2014дагига нисбатан яққол ўсди.

Футболчилар бўйича

«Насаф» етакчиси Артур Геворкян мана, 4-мавсумдирки, пенальтичилар мусобақасида иштирок этди. Туркманистонлик легионернинг пенальти тепишдаги катта тажрибаси ва совуққонлиги кўп ҳолларда Қарши клубига қўл келмоқда. Бундан ташқари, «Пахтакор»да ҳам штатли пенальтичи ўзгарган кўринади. Ҳар ҳолда, мавсумнинг биринчи қисмида 11 метрли жарима зарбаларини Станислав Андреев бажарганди. Охирги ўйинларга келиб, бу вазифа Игорь Сергеевга ишониб топширилди. Бунинг тушунарли сабаби ҳам бор. Яъни «шеърлар» Игорнинг тўпурарлар пойгасида ғолиб чиқишига ёрдам бериш мақсадида пенальти тепиш ҳуқуқини унга тортиқ этишди, гўё. Асосийси, ёш ҳужумчи бу ишончни тўла оқлади ва 4та пенальтини голга айлантирди. Табиийки, бу голлар унинг бош тўпурар бўлишида жуда асқотди. Умуман, Игорь 11 метрли нуқтага 4 марта яқинлашиб, 100 фоизли натижа қайд этган ягона футболчидир. Ўша Артур Геворкян ва «Олмалиқ» легионери Неманья Йованович эса 5тадан пенальти тепишди. Аммо биттадан зарбани кўкка совуришди. Иброҳим Отахонов («Андижон») ва Игорь Таран («Шўртан») эса 3тадан пенальтини бехато бажаришди.

Умуман олганда, чемпионат давомида жами 38 нафар футболчи пенальти тепиш учун нуқтага яқинлашди. Улардан 17 нафари бу борада бир мартадан хатоликка йўл қўйди. Хуллас, мавсум давомида амалга оширилмаган 17та пенальти шунча футболчи ҳисобига тўғри келди. Демакки, ҳеч бир футболчи «нуқта»дан зарба беришда 2 марта адашмади.

Жамоа фойдасига белгиланган

пенальтилар бўйича

Олий лиганинг барча иштирокчилари пенальти тепишга муваффақ бўлишди. Айтганча, 1-даврадан сўнг фақатгина «Бунёдкор» пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлмаганди. 23-турга келиб, «қалдирғочлар»га ҳам бундай бахт насиб этди. Энг кўп пенальти чемпион - «Пахтакор» фойдасига белгиланди - 10та. «Шерлар» уларнинг 90 фоизи, яъни 9тасидан унумли фойдаланишди. «Олмалиқ» вакиллари эса «нуқта»га 8 марта яқинлашиб, 7та гол ҳосил қилишди. «Андижон» футболчиларининг пенальти тепиш маҳоратларига қойил қоласан киши. Улар 7та зарбанинг барчасини голга айлантиришгани билан мақтанишлари мумкин. Умуман, 4тагина клуб («Андижон»дан ташқари, «Шўртан», «Қизилқум» ва «Бухоро») вакиллари «нуқта»дан зарба йўллашда адашмадилар. Бу масалада «Локомотив» ва «Машъал» жамоаси мураббийларининг алоҳида шуғулланишлари керакка ўхшайди. Ҳарқалай, «темирйўлчилар» 6та имкониятни 3тасини кўкка совуришди. «Машъал»да эса самарадорлик бундан ҳам паст: муборакликлар 5та пенальтининг 3тасини голга айлантира олишмади.

Жамоа зарарига белгиланган пенальтилар бўйича

Энг кўп пенальтига қалқон бўлиш бирданига 3та клуб чекига тушди. Яъни ҳакамлар «Локомотив», «Андижон» ва «Сўғдиёна» жамоалари дарвозаси томон 7 мартадан пенальти белгилашди. Умуман, лигадаги барча клублар пенальтидан фойдаланиш баробарида унинг жабрини ҳам чекишди. «Сўғдиёна», «Шўртан», «Бухоро» ва «Пахтакор» дарвозабонлари 2тадан пенальтини бартараф этишди ва бу энг юқори кўрсаткичдир. 16та клубдан 13тасининг лоақал 1та пенальтини йўққа чиқарганини ҳам айтиш лозим. Бундай жасорат фақат «Навбаҳор», «Олмалиқ» ҳамда «Насаф» клубларига насиб этмади.

ҲАКАМЛАР БЎЙИЧА

Мавсумда энг кўп пенальтини Равшан Эрматов белгилади - 9та. Олим Толибжонов эса 8 марта «нуқта»га ишора қилди. Вадим Агишев, Ильгиз Танташев ва Дмитрий Пислегин томонидан белгиланган пенальтилар 100 фоиз гол билан тугади. Аксинча, Бахтиёр Намозов ва Зокир Қодиров белгиланганлари мутлақо бесамар кетди. Яна бир қизиқ факт, Ҳасан Рўзиев биринчи давра баҳсларида бирорта пенальти белгиламаган ҳолда, танаффусдан кейин «нуқта»га нақ 4 марта ишора қилди. Умуман олганда, 71та пенальти 15 нафар ҳакамнинг қароридир.

Мавзуга оид

Пенальти тепишни илмий асослантириш мумкинми? Амстердам университети (Голландия) олимлари пенальти тепишда ўзига хос қоидалар бор ёки йўқлигини аниқлашга уринишди. Улар 1982 йилдан кейинги жаҳон чемпионатларида кузатилган барча пенальтилар сериясини таҳлил қилиб ниҳоят, бир тўхтамга келишди. Агар пенальтилар сериясида ҳисобда орқада бораётган жамоа аъзоси зарба йўлласа, дарвозабоннинг ўзидан ўнг тарафга сакраши эҳтимоли катта экан. Олимлар нафақат спортчилар, балки барча инсонларнинг хатти-ҳаракатларидан келиб чиқиб, шундай хулоса чиқаришди. Инсон мағлубиятга учрашдан қаттиқ чўчиган пайт ва унинг ихтиёрида қарор қабул қилиш учун вақт жуда оз бўлса, ғайриихтиёрий равишда ўнг тарафга қараб ҳаракатланар экан. Шу сабабдан ҳам, бундай вазиятларда дарвозабонларнинг чап тарафига зарба йўллаш мақсадга мувофиқ. Тўғри, бу олимлар хулосаси, холос. Футбол эса ҳеч қандай илмий қоидага асосланмайди. Унда мунтазам ва тўхтовсиз тарзда кутилмаган вазиятлар содир бўлаверади.

МАЪЛУМОТ УЧУН

Пенальти бу?Пенальти кашфиётчиси - ирландиялик бизнесмен Уильям Маккрам (1865-1932). Унинг ғоясини вақтида «Ўлим жазоси»  сифатида таърифлашган. 11 метрли зарба футбол қоидаларига расман 1891 йили киритилган. Бу «Футболдаги ўйин қоидалари»нинг 14-бўлими билан тартибга солинган. Тўғри, дастлабки даврда футболчилар ҳам, жамоатчилик вакиллари ҳам мазкур қоидага кескин қаршилик қилишган. Лекин 1891 йилнинг 14 февралида Англия кубоги доирасидаги «Сток Сити»-«Ноттс Каунти» учрашувида тўп жарима майдони ичида қўл билан ўйналгани учун белгиланган пенальти голга айланмагач, бу борадаги эътирозлар тўхтаган.

Фикрат тайёрлади, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:06, 11.12.2015. Ўқилди: 3903 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
3 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
4 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
5 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
6 Афғонистон Умид Мусавий 1
7 Тожикистон Шаҳром Самиев 1
8 Ҳиндистон Анвар Али 1
9 Ҳиндистон Сандеш Жҳинган 1
10 Қирғизистон Тамирлан Козубаев 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.