Бугун 30 июль, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. «Борнмут» «МЮ»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

"Манчестер Юнайтед"нинг муваффақиятсиз ўйинлар серияси давом этмоқда. Жамоа ўтган ҳафтада Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган бўлса, АПЛ доирасида кетма-кет 3та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Боз устига, бугун дебютантга имкониятни бой бериб қўйди.

"Борнмут" ўтган турда "Челси" майдонидан ғалаба билан қайтганидан сўнг "МЮ"га қарши анча ишончли ва дадил билан ўйнади. Айниқса, 2-дақиқада киритилган тўп уларнинг ишончига ишонч қўшди. Станислас бурчакдан тўпни тўғри дарвозага жойлади. Де Хеа айланма зарбани ўтказиб юборди.

Ўтказиб юборилган голга қарамай Луи ван Гал шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташланишди. Кетма-кет ҳужумларнинг бирида Феллайни дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда бурчак тўпи "Борнмут"га муваффақият келтирди. Етказиб берилган узатмани Жошуа Кинг яқин масофадан Де Хеа қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Иккинчи 45 дақиқаликда меҳмонларнинг ўйини унчалик қовушмади. Аксинча, захирадан майдонга тушган, "Челси"га дарвозасига ғалаба тўпини киритган Маррей иккита жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Шунга қарамай, "Борнмут" ғалабани сақлаб қолди ва ўз очколарини 16тага етказди. "МЮ" эса 29 очко билан 4-ўринда қолди.

АПЛ, 16-тур
Борнмут – Манчестер Юнайтед 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 2 Станислас, 1:1 – 24 Феллайни, 2:1 – 54 Кинг.
Борнмут – Боруц, Фрэнсис, Дэниэлс, Смит, Кук, Гослинг, Ритчи, Станислас, Артер (О`Кейн, 86), Кинг (Мюррей, 65), Серман.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Макнейр (Джонс, 90), Бортуик-Джексон, Варела, Блинд, Феллайни (Пауэлл, 74), Кэррик, Лингард (Перейра, 31), Мата, Депай, Марсьяль.
Огоҳлантиришлар: Перейра (41), Артер (84), Боруц (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:28, 13.12.2015. Ўқилди: 4193 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.