Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол мақоллари: «Мухлисли стадион - бозор, мухлиссиз стадион - мозор»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбек халқи ҳаётида мақолларнинг ўрни катта. Ана шу мақолларни "футболлаштирсак" қандоқ бўлар экан? Ёмон бўлмаса керак. Футбол мақоллари билан танишамиз.

1. Оғзи қийшиқ бўлса ҳам, ютган жамоанинг мухлиси гапирсин.

2. Бўлинганни “Барселона” ейди, айрилганни “Арсенал”.

3. Тўпурар тўпурарни кўрса, оёғи қичийди.

4. Бир балоси бўлмаса, майдонда "баклашка" на қилур?

5. Билса — офсайд, билмаса — гол.

6. Бир бўлим минг бўлиммас.

7. Бир голни ўн бир киши бўлишибди.

8. Бир мавсумга жамоа ўлмас, иккинчи мавсумга ҳомий чидамас.

9. Бир ҳакамнинг ҳийласи қирқ жамоага юк бўлур.

10. Бир футболчи гол урса, қирқ футболчи туш кўрармиш.

11. Оёғи оғримаганнинг пенальти тепишига қара.

12. Ҳакамни йўқласанг, карточкаси кўринади.

13. Ёпиқлик дарвоза ёпиқлигича қолсин.

14. Очкони кузда санайдилар.

15. Карнайчидан битта “пуф”, реферидан битта “чуyр”.

16. Тўпнинг югургани дарвозагача.

17. Легионер бўлмагунча, футболчи бўлолмайсан.

18. Футболчи бўлиш осон, тўпурар бўлиш қийин.

19. Бошингга бутса келса ҳам тўғри теп.

20. Голни гол қиладиган ҳам ҳакам, гоҳида пул қиладиган ҳам ҳакам.

21. Голинг ҳалол бўлса, майдон ташқарисида нишонла.

22. Дарвозабон кўзини сузмаса, ҳужумчи гол урмайди.

23. Бир ҳужумчига ҳам гол керак, ҳам пас керак.

24. ПФЛ бир қўли билан стадионни тебратар, иккинчиси билан турнир жадвалини.

25. Бош омон бўлса, гол урилади.

26. Футболчининг ўйнагиси келмаса, ҳакам билан тортишади.

27. Кўп гап - футболчига карточка.

28. Тўп изидан қайтмайди, ҳакам сўзидан.

29. Гол бўлмаса, дарвоза тўрлари қимирламайди.

30. Мухлисли стадион - бозор, мухлиссиз стадион - мозор.

31. Гол урмаганни ургани қурсин.

32. Рақибга ачинган чемпион бўлолмайди.

33. Тактиканинг отини қўрқоқ қўйманг.

34. Гол эгасини топади.

Манба: stadion.uz

Кечаги "машғулот"дан кейин бугун анча яхши "форма"га кириб қолган бўлишингиз керак а? Бугун ҳам оригинал ижод маҳсулотларидан баҳраманд бўлайлик, а лаббай?

Киритилди: 18:29, 16.12.2015. Ўқилди: 11302 марта. Фикрлар: 208 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик