Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Сельта 0-0 Мальорка
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Вильярреал 0-0 Валенсия
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рунининг кундалик ҳаётига доир баъзи жиҳатлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Тина Тернер, «Юрувчи мурдалар» ва бошқа нарсалар. Қуйидаги қисқа савол-жавоблардан «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Рунининг кундалик ҳаётига доир баъзи жиҳатларни билиб олиш мумкин.

-       Спортга боғлиқ илк хотиранг қайси?

-       Майк Тайсонни бир умрга эслаб қолганман. Бир сафар унинг жангини кўриш учун отам билан ярим тунгача ўтирганимиз ҳеч хотирамдан кўтарилмайди.

-       Шахсий фикрингча, қайси актёр кинода сенинг образингни яхшироқ талқин этарди?

-       Билмадим... Балки Мэтт Дэймондир.

-       Ўзинг урган голлардан энг ёқимлиси?

-       Чамамда «Манчестер Сити» дарвозасига чалқанча ҳолатда урганим бўлса керак.

-       Дейлик, фақат 3та спорт турини томоша қилишинг мумкин. Шу ҳолатда нималарни танлайсан?

-       Гольф, футбол ва боксни.

-       Сен билан бирга ёки сенга қарши ўйнаган энг иқтидорли атлет?

-       Менимча, Роналду. У чиндан ҳам, қойилмақом атлет.

-       Футболдан ташқарида энг севимли спортчинг?

-       Майкл Жонсон.

-       Ҳозир қайси сериални томоша қиляпсан?

-       «Юрувчи мурдалар»ни.

-       Охирги марта қайси гуруҳ қўшиғини тингладинг?

-       Тўхтанг, эслаб олай.. Умуман, бугун кийиниш хонасида Тина Тернер қўшиғини эшитдим.

-       Бу одатийми?

-       Йўқ. Аслида клубда мусиқага Эшли (Янг) жавоб беради, лекин баъзан мен ва Бастиан (Швайнштайгер) ҳам танлаймиз. Умумий олганда, биз турли мусиқаларни эшитамиз. Бу сафар Тина Тернерни танладик. Ўйлайманки, танловимиз барчага ёқди.

-       Қачондир бирор машҳур шахс олдида эсанкираб қолганмисан?

-       Ҳа, Бастиан (Швайнштайгер) билан илк марта учрашганимда. Ўшанда у товонимга тепганди ва жароҳатлангандим.

-       Жамоадошларингдан қай бири билан лифтда қамалиб қолишни истамасдинг?

-       Андерс Линдегор (у ҳозир «Вест Бромвич» вакили) билан. У ғоят асабга тегади.

-       Сен учратган энг ғалати фанат?

-       Мухлислардан бири кал бошини тутиб, дастхат қўйиб беришимни сўраганди.

-       Нима деб ўйлайсан, ўша фанат кейинчалик дастхатингдан татуи­ровка чиздирганмикин?

-       Эҳ, билмадим. Умид қиламанки, йўқ. Чунончи, ялтироқ бошига имзо чекишим ноқулай бўлган ва дастхат чиройли чиқмаганди. Барчаси ўта ғалати.

-       Сен ёқтирадиган дам олиш ҳудуди?

-       Барбадос. У ерга борсангиз, ҳаёт ташвишларини батамом унутасиз. Ажойиб жой.

-       Имконият берилса, қандай супериқтидорни танлардинг?

-       Кўринмас одам бўлиш салоҳиятини.

-       Сен болаликда ёқтирган севимли мультфильм персонажи?

-       Жонни Браво.

-       Ҳаётингдаги энг қийин синов?

-       Жаҳон чемпионати чорак финали (2006 йилги мундиалда Португалия термасига қарши)даги четлатилиш. Жуда оғир бўлганди.

-       Сен берган энг яхши маслаҳат?

-       Футболга тегишлиси - шунчаки, ўйиндан лаззатланинг. Ёш футболчилар, балки, бу масалада қийналишар. Аммо асосийси, ўйиндан роҳатланиш эканини унутмаслик лозим.

-       Фаолиятинг давомидаги энг яхши лаҳзалар?

-       ЧЛдаги ғалаба онлари. Умид қиламанки, бунақасини яна бир марта бошдан ўтказаман.

Манба: footballhockey.ru,

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:10, 17.12.2015. Ўқилди: 2393 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.