Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Навбатдаги ўйинлар. 25-тур

16/10 18:30 Насаф - Қўқон-1912
17/10 17:00 Машъал - Хоразм
17/10 18:30 Андижон - Шўртан
17/10 19:15 Сўғдиёна - Сурхон
18/10 16:30 Навбаҳор - Бунёдкор
18/10 19:15 Динамо - Бухоро
19/10 16:00 Пахтакор - Қизилқум
19/10 18:15 Нефтчи - ОКМК

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6543 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.10.2025

      05:00 "Непобедимый".
      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Денис Лактионов.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Ред Булл Брагантино".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:45 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро".
      20:45 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Фламенго".
      22:45 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Ред Булл Брагантино".
      00:50 Чемпионат Бразилии. "Атлетико Минейро" - "Крузейро".
      02:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.10.2025

      06:05 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 3 с.
      06:40 "Вы это видели".
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Самбо. Кубок мира. Финальный этап в Душанбе, Таджикистан. День 1.
      09:15 "Страна спортивная".
      09:30 Д/ф "Леброн Джеймс. Король площадки".
      10:30 Академическая гребля. Чемпионат мира в Китае.
      12:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
      13:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Гонка 2.
      14:25 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP Formula 4. Гонка 2.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 "Парусный спорт".
      16:25 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      18:15 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      19:00 "Сюрпляс".
      19:30 "Непобедимый".
      20:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Екатеринбурге. День 1.
      21:55 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:25 Академическая гребля. Чемпионат мира в Китае.
      00:25 Самбо. Кубок мира. Финальный этап в Душанбе, Таджикистан. День 1.
      01:45 "Команда мечты".
      02:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Чемпионат России. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная". SMP Formula 4. Гонка 2.
      04:15 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      04:40 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Лимы в Перу.
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC 166 в Лусаиле, Катар. Анатолий Малыхин против Ренье де Риддера. Реванш.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1915 - 1920 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Финальный этап на автодроме "Крепость Грозная".
      19:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Факел" (Воронеж) - "Урал" (Екатеринбург). Прямая трансляция.
      21:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Черноморец" (Новороссийск) - "Кубань Холдинг" (Павловская). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:00 LIVE Тайский бокс. Кубок дружбы в Москве. Прямая трансляция.
      02:05 Евротур.
      03:00 "Эволюция спорта".
      04:00 Баскетбол. Winline Basket Cup. "ПАРМА" (Пермский край) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.10.2025

      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      07:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Даунхилл.
      08:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Даунхилл.
      09:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      11:30 Легкая атлетика. Чикагский марафон в США.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      15:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Даунхилл.
      16:00 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 1.
      16:50 LIVE Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      19:15 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      20:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Каккаре, Турция. Обзор.
      23:00 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      00:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Финал.
      02:00 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. Тур Нидерландов. Этап 2. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рақиблар аниқ, камчиликларчи?

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Осиё Чемпионлар Лигасига қуръа ташланди ва унга кўра, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони - «Пахтакор» «С» гуруҳидан жой олиб, анчагина жиддий рақиблар -  Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол», Эроннинг «Тракторсози» жамоалари билан куч синашиши ойдинлашди. «Локомотив» эса «Фулад» (Эрон), «Ал-Наср» (Бирлашган Араб Амирликлари) клублари билан «А» гуруҳидан ўрин олди.

Мамлакат чемпионатининг бронза медали, Ўзбекистон кубоги-2015 ғолиби бўлмиш Қаршининг «Насаф» клуби эса «D» гуруҳида Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Айн» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» жамоалари билан куч синашадиган бўлди. Таъкидлаш лозим, ҳар уч гуруҳдаги тўртинчи жамоа номига «плей-офф» баҳсларидан сўнг ойдинлик киритилади.

Ниҳоят, ОЧЛдаги сўнгги жамоамиз - «Бунёдкор» Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларида қатнашиш учун «плей-офф» босқичида Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Шабаб» клуби билан Тошкентда учрашиб, унинг қаршилигини енгиб ўтиши лозим бўлади. Мазкур баҳсда ғалаба қозонган жамоа «Ал-Наср» (Саудия Арабистони), «Зобаҳан» (Эрон) ва «Лаҳвия» (Қатар) клублари билан «В» гуруҳидан жой олади.

Қисқача айтганда, рақиблар номи маълум бўлди. Лекин худди шу клубларнинг бу йилги иштирокларини таҳлил қилсак, дилимиз у қадар равшан тортмаслиги аниқ. Чунки, ОЧЛ-2015даги иштирок дарҳақиқат, қониқарли бўлмаган эди. Хўш, клубларимиз янги йилда кўрсаткичлар яхшироқ бўлиши учун нималарга кўпроқ аҳамият қаратишлари керак ва айни пайтда бизнинг «квартет»да қандай камчиликлар мавжуд?

 

«Пахтакор»

Шубҳасиз, амалдаги чемпион-клубимиз ОЧЛда маълум бир маррани кўзлайдиган бўлса (умид қиламизки, бу марра - камида ярим финал бўлади), ҳужум чизиғини кучайтириши лозим. Чунки айни кунларда «Пахтакор» ҳужумининг «найзаси» ҳисобланган Игорь Сергеевнинг Япония чемпионатига йўл олаётгани ҳақида гап-сўзлар урчиб қолди. Агар жамоа чиндан ҳам, Сергеевни хориж клубига кетишига рухсат берса, аввало, унинг ўрнини босадиган форвард топиб қўйиши лозим. Акс ҳолда, гуруҳ босқичидаги рақиблар ўзларини анча хотиржам сезишларига йўл қўйилган бўлади.

Шунингдек, ярим ҳимоядаги «қора ишлар»ни бажарибгина қолмай, футболчиларни руҳлантириш борасида ҳам яққол етакчи бўлган жамоа сардори - Кахи Махарадзенинг тақдирига ҳам ҳали аниқлик киритилмаган. Ундаги жанговарлик хислати бошқаларга қанчалик руҳий мадад беришини таърифлаш шарт эмас. Шунинг учун жамоа раҳбарлари Кахига янги шартнома таклиф қилишлари лозимга ўхшайди. Клубнинг дарвоза ва ҳимоя чизиқлари эса бизнинг назаримизда, ОЧЛдаги рақибларга дош бера оладигандек туюлмоқда. Ишқилиб, ҳақиқатда ҳам шундай бўлиб чиқсин...

 

«Локомотив»

Назарий жиҳатдан, «темирйўлчилар»нинг йил аввалидаги таркиби билан ОЧЛда ярим финал у ёқда турсин, финалга ҳам бемалол борса бўларди. Чунки «Локо»нинг йил бошидаги таркиби деярли терма жамоа­никидан фарқ қилмасди. Лекин футбол шундай бир спорт турики, унда тахминлар доим ҳам ўзини оқлайвермайди. Бунга биз йил аввалида «Локомотив» мисолида яққол гувоҳ бўлдик. Бизнингча, Вадим Абрамов қўли остидаги ўша жамоага барқарорлик ва ўзига ишонч, шунингдек, дарвозабонга боғлиқ муаммолар панд бериб қўйди. Маъмур Икромовга тўла ҳурматни сақлаган ҳолда айтсак, «темирйўлчилар» ўзлари учун яна бир ишончли посбонни таркибга қўшиб олишса, зарар қилмасди. Чунки бундай масъулиятли ўйинларда «Дарвозабон - ярим ҳимоя» нақли ўзини яққол намоён этиб қўяди. Сўнгги мавсумнинг иккинчи даврасида жамоа барқарорлиги сезиларли даражада ошганини ҳис қилдик. Агар таркибнинг асосий ўзаги сақлаб қолинса, муваффақиятга эришиш ҳеч гап эмас. Айтганча, шу кунларда «темирйўлчилар» африкалик легионер ҳужумчини кўрикка таклиф қилишгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Шунга асослансак, «Локомотив» ОЧЛ учун жиддий тайёргарликни бошлади, чоғи...

 

«Насаф»

Таъбир жоиз бўлса, ўтган мавсумда мухлисларни хурсанд қиладиган чиройли футбол намойиш этиш борасида қаршиликлар олдига туша оладиган клуб топилмади. Зеро Рўзиқул Бердиевнинг самарали иш фаолияти мобайнида Элдор Суюнов терма жамоа даражасигача ўсди. Қолаверса, Ўткир Юсупов ҳам ундан қолишмаслигини исботлаб бўлди. Демак, дарвоза чизиғидан кўнгил тўқ. Ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужум чизиқлари ҳам чакки эмас. Лекин «Насаф»да ҳам камчиликлар бор. Қанчалик қизиқ бўлмасин, бу камчилик бевосита жамоа етакчиси - туркманистонлик легионер Артур Геворкян номи билан боғлиқ. Батафсилроқ айтсак, Артурли «Насаф» билан Артурсиз «Насаф» ўйинида катта фарқ бор. Футбол эса жароҳатлардан, дисквалификациялардан кафолатланмаган. Шунинг учун Бердиев қишги йиғин вақтида Геворкянсиз ҳам самара берадиган ўйин услубини шакллантира олса, қаршиликлар узоққа боришади. Умид қиламизки, мутахассис буни уддалайди.

«Бунёдкор»

Тасодифни қарангки, «қалдирғочлар» янги йилда ҳам ОЧЛни «плей-офф»дан бошлайдиган бўлишди. Ўтган йилги ўтиш баҳсида «Бунёдкор» кутилмаган тарзда ўта сифатли футбол намойиш қилиб, «қилкўприк»дан эсон-омон ўтиб олганди. Лекин худди шу ўйин охир-оқибатда «қалдир­ғочлар» зарарига ишлади. Яъни гуруҳдаги рақиблар «плей-офф»нинг биргина ўйинидаёқ «Бунёдкор»нинг асосий сирини илғаб олишди - Шокир Зуаги. Чунончи, жамоанинг ўйи­ни худди шу легионер орқалигина шакллантириларди. Буни пайқаб қолган рақиблар Зуагини «қулфлаш» орқали унчалик қийналмай, мақсадларига етишди. Тўғри, Сардор Рашидов нималардир қилиб, вазиятни ўзгартиришга интилди, аммо «ёлғиз отнинг чанги чиқмади». Аксига олиб, бу йил Рашидов таркибда йўқ. Лекин Шомуродов, Ҳамдамов ва Ўринбоев каби ёшлар ўтган бир йил мобайнида катта тажриба орттиришди. Ана энди улар ўзларини кўрсатадиган фурсат етди. Кўрамиз, бу ҳақиқатга айланармикан?

 Аббосбек, "ИнтерСПОРТ" нашри

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:57, 18.12.2015. Ўқилди: 3169 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.