Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ла лига. «Реал» 9 киши бўлиб қолган «Райо»га 10та гол урди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ла лиганинг 16-туридан ўрин олган "Реал" ва "Райо Вальекано" жамоалари ўртасидаги ўйинни иккига бўлсак, тўғри бўлади: жуда шиддатли ўтган 30 дақиқа ва ўта зерикарли 1 соат.

Ўйиннинг 3-дақиқасида мадридликлар қарши ҳужумда ҳисобни очишди. Гол муаллифи — Данило. Учрашувнинг 10 ва 12-дақиқаларида Майя ва Хосабеднинг голлари эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Орадан 3 дақиқа ўтиб ҳакам меҳмонлар футболчиси Титони ҳақли равишда майдондан четлатди. У Крооснинг оёғига бутсасининг тишлари билан хавфли ташланди.

Ўйининг 20-дақиқасида қанотдан етказилган узатмани Бэйл бош билан дарвозага жойлади ва ҳисобни тенглаштирди. Орадан 8 дақиқа ўтиб эътибор беришга арзимайдиган жойда ҳакам пенальти белгилади ва огоҳлантириши бор Баенага иккинчи "сариқ" кўрсатди ва уни ҳам майдондан четлатди. Пенальтини Роналду голга айлантирди ва шу билан ўйин тугади.

Қолган 60 дақиқа ичида "Реал" рақиб дарвозасига 7та гол урди. Бэйл покер, Бензема хет-трик, Роналду дубл қайд этишди. "Мадрид" ҳисобига эса 3 очко қўшилди.

Ла лига, 16-тур
Реал Мадрид – Райо Вальекано 10:2 (4:2, 6:0)
Голлар: 1:0 – 3 Данило, 1:1 – 10 Амайя, 1:2 – 12 Хосабед, 2:2 – 25 Бэйл, 3:2 – 30, пенальти Роналду, 4:2 – 41 Бэйл, 5:2 – 48 Бензема, 6:2 – 53 Роналду, 7:2 – 61 Бэйл, 8:2 – 70 Бэйл, 9:2 – 79 Бензема, 10:2 – 90 Бензема.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело (Васкес, 62), Данило, Рамос, Модрич, Кроос, Хамес (Ковачич, 65), Бэйл (Арбелоа, 74), Роналду, Бензема.
Райо Вальекано – Йоэль, Зе Каштру (Caballero, 80), Мартинес, Тито, Амайя, Баена, Трасоррас, Хосабед, Эрнандес (Марин, 21), Бангура (Бебе, 63), Герра.
Огоҳлантиришлар: Трасоррас (15), Баена (19), Мартинес (27), Данило (72).
Четлатишлар: Тито (14), Баена (28).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:54, 20.12.2015. Ўқилди: 8036 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик