Бугун 21 март, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • 3:1
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • 0:1
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • 2:4
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • 0:1
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол - фикрлаш каби тўхтовсиз жараёндир

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Зукко мухлисларимиз фаҳмлашган бўлишса, ўтган якшанба куни «Лестер» - «Челси» учрашуви натижасини кутмай, мулоҳазаларимизга нуқта қўйгандик. Албатта, мулоҳазаларимизни асослаш жараёнида Клаудио Раньери ва «Лестер» муҳити мувофиқлигига алоҳида тўхталиб, «Челси» ва Жозе Муориньо муҳити номувофиқлиги хусусида ҳам фикр билдиргандик. Агар ўринли ва ўринсизлиги ҳисобга олинмаса, фикр билдиришдан осон иш йўқ бу дунёда. Аммо ўша фикр маълум учрашувдан аввал, унинг натижасини билмасдан олдин айтилган бўлса, кўпчиликда қизиқиш уйғотиши табиий.

«Мувофиқликнинг майдондаги мавқеи» номли мақоламиз чоп этилаётган бир паллада биз ҳам бошқалар қатори «Лестер»-«Челси» учрашувини томоша қилдик. Хайриятки, Раньери шогирдлари мулоҳазаларимиз тўғрилигини исботлашди. Йўқ, биз ўз гапларимиз асосли чиқиши учун «Лестер»га тарафкашлик қилмадик. Зеро,  тарафкашликдан кўра, футбол тараққиёти йўлида билдирилган мулоҳазаларнинг мантиққа нечоғли мос ёки мос эмаслигини аниқлашимиз муҳим эди.  Ўйинни дастлаб шундай мантиқ оғушида фикран кузатдик. Такрорий эфир чоғи эса унинг жозибасидан баҳра олдик. Хуллас, ўтган ҳафта кутилган воқеа содир бўлиб, Моуриньо «Челси»дан кетди. У ҳар қанча ишонч билан сўзламасин, Моуриньосиз «Челси»ни тасаввур қилиш қийинлигини айтмасин, Роман Абрамович ўз жамоасининг аутсайдерлар сафига тушиб кетишини кутиб ўтиролмасди. Кимдир «Биз сенсиз зерикамиз, Жозе», дея Абрамовичдан нолиди. Бироқ «Челси» эгаси ҳам бежиз арис­тократ даражасига кўтарилмаган. У «Челси»нинг чемпионшипга тушиб кетиш хавфидан азият чекишига жимгина қараб туролмасди. Бу унинг орзу-мақсадларига мутлақо зид ҳолат. Қолаверса, жамоа учун сарфланаётган маблағ ва у кўрсатаётган натижа ўртасида ҳам қандайдир мувофиқлик бўлиши керакки, ҳозирги «Челси» бу борада мақтанолмайди. Баъзилар айни шу мавзу бўйича «Арсен Венгер совринларсиз «Арсе­нал»да хотиржам фаолият юритаверадию, «Беназир» бечорага ҳеч бир жамоада тинчлик беришмайди» қабилида фикр юритишди. Юзаки қараганда, Жозе дарҳақиқат, жабрдийда кўринади. Боз устига, у ҳеч шубҳасиз истеъдодли мутахассис. Аммо таъкидлаш керакки, меъёр масаласида Арсен Венгер ҳамиша устунроқ. Гарчи француз ютуқларсиз қолаётган бўлсада, мухлислар «канонир­лар»ни ҳалокат ёқасига яқинлашганини эслай олишмайди. Ҳалокатга учрайдиган «Титаник»нинг мухлисларга ҳам, мутасаддиларга ҳам кераги йўқ.

Муҳтарам мухлис, «Лестер»-«Челси» учрашувини фақат юқоридаги мулоҳазалар учунгина тилга олмадик. Гап шундаки, мазкур учрашув ҳафтанинг душанба кунига режалаштирилгани учун «Арсенал» ва «Манчестер Сити» клублари вазиятдан унумли фойдаланишди ва турнир жадвалида «Лестер»­ни вақтинча қувиб ўтишди. Агар ўйин­да «аристократлар» ғалаба қозонишганида, «тўпчилар» етакчиликни сақлаб қолишарди. Афсуски, «Арсенал» мухлисларининг умидлари пучга чиқди. Қарангки, бу сафар «Арсенал»-«Манчестер Сити» учрашуви натижасини кутмай мулоҳазаларимизни қоғозга туширмоқдамиз. Яъни бу баҳс ҳам кеча бўлиб ўтди. Тўғри, бу гал қайси жамоа ғалаба қозонишидан қатъий назар, «Лестер» ўзини хотиржам сезади. Мухлислар учун қизиқарли жиҳати - Клаудио Раньери шогирд­ларининг навбатдаги ғалабаларидан сўнг улардан ўзиб кетишни мақсад қилиб олган икки жамоа ўртасидаги ўйиннинг қандай кечишидир, албатта. Аёнки, «МЮ» яқин орада бу курашга аралашолмайди. Зеро, Луи ван Галь ҳамон боши берк кўчада. Лекин вазият ҳалокат даражасида эмас. Яъни эртами-кеч ҳаммаси ўнгланиб кетиши мумкин. Аммо мухлислар бунга ишонишмаяпти. Аниқроғи, голландиялик мутахассисни хушлашмаяпти.

Худди шундай муаммога дуч келган Луис Энрике мана, Клублар ўртасидаги ЖЧда «Барселона» билан зафар қучди. Айрим депсинишларга қарамай, мухлислар «Барса»нинг натижаларидан мамнунлар. Демак, Луис Энрике ўз ишини давом эттираверади. Хўш, Луи ван Галь унинг йўлидан боришга ўзида куч топа оладими ёки ўрнини Жозе Моуриньога бўшатиб беради? Бу энди машҳур голланд мураббийининг ўзигагина боғлиқ. Назаримизда, унга ва «МЮ»га  ўйин услуби қизиқарли тус олишини таъминлаш учун Арьен Роббен каби футболчи етишмаяпти. Роббен Голландия терма жамоасини ўз ортидан эргаштириб, ван Галь ғоялари тантанаси учун жон куйдиргани мухлислар ёдидан кўтарилмаган, албатта. Ҳозир «МЮ»да Мартиаль шу ишни уддалашга қийналмоқда. Мавсум аввалида у ёрқин ҳаракатлари билан ажралиб турганди. Вақт ўтиши билан мураббийнинг ёпиқ услуби аста-секин ёш футболчини «ютиб» юбормоқда. Мартиаль «Норвич» билан баҳсда рақиб жарима майдонидаги мураккаб вазиятдан фойдаланиб, бир марта порлади ва гол урди. Қолган ҳолатларда «Норвич» «қизил иблис»нинг кучли босимини жарима майдони ичида бартараф этишдан чўчимади. Нима учун? Шунинг учунки, «МЮ» сафида Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатган Луис Суаресдек футболчи йўқлигини жуда яхши биларди. Бошқа ижрочилар билан басма-бас баҳслашишга эса, «Норвич» ҳимоячилари руҳан тайёр эдилар. «Вольфсбург» ва «Борнмут» клублари ҳам бугунги «иблислар»га донгдор рақиб сифатида қарашмади ва ғалаба қозонишди. Умуман олганда, футболда рақибга муносабат масаласи муҳим ўрин тутади.

Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида «Ривер Плейт» кучли «Барселона»га нисбатан шундай позицияда туришга ўзида куч тополмади. «Барса» яна бир бор буюклик чўққисига кўтарилди. Ўз-ўзидан равшанки, «Манчестер Юнайтед» ва унинг мухлислари  бундай шукуҳли лаҳзаларни соғинишди. Ван Галь эса жамоани ЕЧЛ «плей-офф» босқичига ҳам олиб чиқолмади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, энди янги йил арафасида бўлиб ўтадиган «МЮ»-»Челси» баҳсини кутамиз. Балки шу учрашув қандайдир «сюрприз»лари билан мухлисларга қувонч улашар.

Эътибор бердингизми, юқорида «Лес­тер»-«Челси», «Арсенал»-«Манчестер Сити» учрашувлари бошқа баҳслардан ажратилиб, душанба кунига белгиланганини таъкидладик. Бу АПЛ тақвимини тузишдаги ўзига хосликдан далолат. Қуръа ташлангач, муҳим учрашувларни аввалдан ҳис қилиш ва уларни алоҳида саналарга жойлаштириш ҳам ўзига хос санъат ҳисобланади. Бугун ПФЛда 2016 йилги мавсум учун қуръа ташланади. Умид қиламизки, ПФЛ мухлисларни эсанкиратиб қўядиган қарорлар қабул қилишга жазм этмайди ва мусобақа тақвими таажжуб уйғотмайди. Турнирлар формати масаласи эса, фикримизча, ҳали кўп муҳокама қилиниши даркор. Ана, Россияда 2030 йилгача мўлжалланган футбол стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Шу маънода ПФЛ ҳам футболдаги ўзбек моделини тайёрлаш ва ҳаётга татбиқ этишга масъулдир. Бу жараёнда ҳудудларда футбол оммавийлигини таъминлаш, бош ва авангард лигалар кўринишида 24та кучли жамоани шакллантириш, энг муҳими, шу формат асосида келишилган ўйинлар олдини олиш муҳим, деб ўйлаймиз. Албатта, биз ўйлайверамиз. Бу каби ўй-фикрларнинг ютуқ-камчиликларини ўрганиш ва янгиликлар сари юз бериш -  ПФЛнинг иши. Зеро, бу ташкилот тўхтовсиз ривожланиб бораётган мамлакатимиз футбол ҳаётининг яловбардоридир. Ўз ўрнида бундай ўзгаришлар ТЖМга ҳам дахлдор эканини айтиш жоиз. Негаки, терма жамоаларимиз футболимизнинг халқа­ро миқёсдаги юзи-кўзидир. Шу нуқтаи назардан олиб қарасак, олимпия термасининг Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни талаб даражасидами? Бизда шундай таассурот уйғотмоқдаки, ҳаттоки, Самвел Бабаяннинг шахсан ўзи тайёргарлик жараёнидан, таркибдан қониқмаяпти. Албатта, у ҳозир бу хусусда очиқ айтмайди. Лекин Ҳусниддин Ғофуров, Икром Алибоев ва Жамшид Болтабоев каби футболчиларнинг  таркибга қўшилишлари бош мураббий кўнглида кечаётган ички бўроннинг шабадасидир...

Муҳаммад ВАЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:55, 23.12.2015. Ўқилди: 2885 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик