Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гуус Хиддинк «Челси»га қайтишидан кейинги дастлабки матбуот анжуманида саволларга жавоб берди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Челси» жамоасининг янги бош мураббийи Гуус Хиддинк ўзининг дастлабки матбуот анжуманида иштирок этди.

«Мавсум ўртасида мен бу ерда бўлмаслигим керак эди. Демак, клубнинг ишлари яхши кечмаяпти. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоага қайтганимдан хурсандман. Бир неча йил аввал шунга ўхшаш ҳолатда бу ерга келгандим.

Жамоа чемпионликни қўлга киритганидан кейин навбатдаги мавсумда ҳамиша қийналади. Жамоа бўшашади, уни уйғотиш керак бўлади. Мен бу ерга муаммони ҳал этиш учун келдим.

Дидье Дрогбанинг мураббийлар штабига киритилиши ҳақида тўхталадиган бўлсам, мен у билан 5-6 йил бирга ишлаганман. Жамоамда шундай професионал футболчи бўлганидан хурсандман. У «Челси» афсонаси. Лекин у ҳозир «Монреаль» футболчиси ҳисобланади.

Январда трансферлар? Аввал яқин кунлардаги ўйинларни ўтказиб олайлик. Эшиклар ҳамиша очиқ, аммо мен аввал бир нечта ўйинлар ўтказишни истайман.

Машғулот ва ўйинларда футболчиларнинг қандай ишлаётганини баҳолашни истайман. Менгача тарқалган маълумотлар мен учун қизиқ эмас. Ўйинчилар нималарга қодирлигини менга исботлашлари керак.

Мен улар билан бир неча кундан бери ишлаяпман. Биз икки марта машғулот ўтказдик. Жамоа етакчиларида мотивация билан боғлиқ муаммо борлигини сезмадим. Шунинг учун шикоят қилмайман.

Кучли тўртликка кириш имконияти? Математик жиҳатдан имконият бор. Аммо бу бу кучли лига, айниқса бу нарса ушбу мавсумда сезилмоқда. «Лестер», «Кристал Пэлас», «Уотфорд» каби жамоалар жадвалнинг юқори қисмида бормоқда. Бу ҳайратланарли натижа. Демак, ҳар қандай жамоа ҳар бир жамоани мағлуб эта олади.

Моуриньо? Сўнгги йилларда у ақлбовар қилмас натижаларни қўлга киритди. У кўп совринларни ютди. Лекин футболда ҳар қандай ҳодиса рўй бериши мумкин. Мени таклиф қилишгани учун жамоага келдим.

Эден Азар ўтган мавсумда ажойиб мавсумни ўтказди. Шу боис ушбу мавсумда унинг ўйинида пасайиш юз бергани ҳайрон қоларли нарса эмас. Ўйлайманки, у Бельгия терма жамоасининг асосий таркиб ўйинчиси ва сардорига айлана олади. Шунингдек, у бу ерда ҳам муҳим ўйинчига айланиши мумкин.

Мавсум якунланганидан кейин «Челси»даги ишимни давом эттиришим мумкинми? Ҳозирча майгача ишлаш бўйича келишганмиз. Кейинчалик кўрамиз», – деди Хиддинк.

Манба: Kun.uz
Киритилди: 11:05, 24.12.2015. Ўқилди: 2757 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.