Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Сельта 0-0 Мальорка
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Вильярреал 0-0 Валенсия
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бунчалар ёвуз кўринмасанг?!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Бальбаолик қассоб», «Ҳайвон», «Каркидон» - бу каби лақаблар футбол тарихидаги энг «ёвуз» ўйинчиларга берилган. Навбатдаги фотожамланма (манба: Сhampionat.com) айнан шундай қаҳри қаттиқ футболчилардан тузилган.

10. Диего Коста

Ҳаттоки, «Челси» мухлислари ҳам асли бразилиялик ҳужумчининг хатти-ҳаракатларидан чарчашди. У эса ўхшовсиз «ҳунари»ни ташламаяпти. «Майдонда ўзимни тутиш услубимни ўзгартирмоқчи эмасман»,-деди яқинда Костанинг ўзи.

9. ПЕПЕ

«Ре-ал» ҳимоячиси халқ орасида «Ҳайвон» лақаби билан ҳам машҳур. Ҳа, португалиялик футболчининг майдонда гоҳида ақл бовар қилмас даражада «қутургани»га кўп гувоҳ бўлганмиз.

8. Женнаро ГАТТУЗО

«Милан»нинг собиқ ярим ҳимоячиси жаҳоннинг энг яхши футболчилари рўйхатига кўп марта кирган. Аммо шунинг баробарида тажовузкор ҳаракатлари ва раҳмсизлиги билан ҳам ажралиб турган ҳамда ҳақли равишда «Каркидон» лақабини олган.

7. Ли КАТТЕРМОЛ

Бу футболчи АПЛнинг ўтган мавсумида 25та ўйинда иштирок этиб, 1та гол урди ва 14та (!) сариқ карточка «тўплади». Тўғри, қўполлигига қарамай, «Сандерленд»да уни ниҳоятда қадрлашади.

6. Патрик ВИЕЙРА

Тажовузкор ўйин франциялик беқиёс футболчининг ўзига хос «ташриф қоғозчаси» эди. У майдонда ҳеч кимга ён беришни истамасди. Ҳаттоки, ўзи каби етакчи Рой Кинга ҳам.

5. Жоуи БАРТОН

Огоҳлантириш, четлатиш, тартиб-интизом чораси - англияликни ҳеч нарса ўз одатидан қайтаролмасди. Маст ҳолда жанжал кўтариш, фанатни калтаклаш, жамоадоши билан муштлашиш - булар Бартоннинг айрим «жасорат»лари, холос.

4. Рой КИН

«МЮ»нинг собиқ сардори - ирландиялик Рой Кин нафақат Англия кубоги финалида кўп ўйнаш, балки АПЛда кўп қизил карточка олиш бўйича ҳам рекордчидир. Албатта, бежиз эмас - барчаси унинг оғир табиатидан далолат.

3. Луис СУАРЕС

Жаҳон футболининг энг яхши ҳужумчиларидан бири кўп марта турли можаролар марказига тушдики, бу унинг «асов»лигидан нишона. Айниқса, ўткир тишларидан эҳтиёт бўлиш талаб этилади. Тўғри, Луиснинг ўзи бошқа ҳеч қачон «қопағон»лик қилмаслиги хусусида ваъда берган, аммо...

2. Андони ГОЙКОЭЧЕА

Испаниялик собиқ футболчи ўзининг «ифлос» услублари туфайли «Бильбаолик қассоб» лақабига муносиб кўрилган. Андони футбол тарихидан Диего Марадонага жиддий жароҳат етказган «жасур ўйинчи» сифатида ҳам жой олган.

1. Кевин Мускат

Австралиялик собиқ футболчи «майдондаги энг ёқимсиз қиёфа» саналади. Эътибор беринг, у «Миллуолл» ва «Вулверхэмптон»даги фаолияти давомида 12 марта қизил (!) ва 123 марта (!) сариқ карточка олган. Унга ўхшаши топилмаса керак-ов...

Манба: Kun.uz
Киритилди: 19:04, 24.12.2015. Ўқилди: 5255 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Атлетико Александр Серлот 9
10 Вильярреал Альберто Молейро 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.