Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба.

Пауло Бенту ким ва Осиёда қандай ишлаётганди? [37]

Паулу Бенту Тошкентга етиб келган [28]

"МЮ" ўз тарихида илк бор 4-дивизион жамоасидан мағлуб бўлиб, Англия Лига кубогини тарк этди [28]

"Манчестер Юнайтед"нинг АПЛда чемпион бўлишдан кўра Чемпионшипга тушиб кетиш эҳтимоли 80 баравар юқори (Opta) [23]

Хитой терма жамоаси Темур Кападзега қизиқиш билдирмоқда [18]

Месси барча мусобақаларда мавсумнинг 26 ўйинида 32 та самарали ҳаракат амалга оширди [17]

Англия лига кубоги. «Манчестер Юнайтед» тўртинчи дивизион клубига ютқазиб, мусобақани тарк этди (видеошарҳ) [12]

Мессининг дубли "Интер Майами"га Лигалар кубоги ярим финалида "Орландо Сити" устидан ғалаба келтирди [12]

«Сўғдиёна» - «Динамо» ўйинидаги 90+6-дақиқада белгиланган пеналти бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссияси расмий хулосаси: «Ҳакамнинг қарори нотўғри» [12]

Goal ЕЧЛ янги мавсуми фаворитлари рейтингини тузди [11]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Бетис 3 5
7 Эспаньол 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Сельта 3 2
14 Атлетико 2 1
15 Валенсия 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2678 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:25 Новости футбола.
      13:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.08.2025

      05:50 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Обруч, мяч. Группы.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      10:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      11:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Индонезии. Гонка.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Булавы, лента. Группы.
      16:30 "Культовые".
      17:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      17:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      18:05 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      18:55 LIVE Гольф. Чемпионат Московской области. Прямая трансляция.
      21:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      21:25 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария. Прямая трансляция.
      01:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      02:20 "Культовые".
      02:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      03:50 Гольф. Чемпионат Московской области.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол 3х3. Кубок России в Сириусе.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2. Прямая трансляция.
      18:05 Новости.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 Д/ф "Великий "Юнайтед".
      21:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      23:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:45 Хоккей. Кубок мэра Москвы. "Спартак" (Москва) - ЦСКА (Москва).
      04:00 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      17:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 6. Олот - Паль. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Томошабоп турнир ёхуд ЕЛни кузатиш учун 7та сабаб

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Нуфуз борасида кўҳна қитъа­да иккинчи ўринда турувчи Европа Лигасининг 1|16 босқичига ташланган қуръа бир-биридан қизиқарли жуфтликларни ўзаро рақибларга айлантирди. FootballHD.ru сайти эса 2016 йилнинг февралида давом эттириладиган мусобақани кузатишга ундовчи ўзига хос 7та сабабни аниқлаб, уни мухлислар ҳукмига ҳавола қилди.

Биринчи сабаб: «Фенербахче»-«Локомотив»

Ўзаро ўйинлар: 0|0|0

Еврокубоклардаги ғалабалар: 0|0

Айни пайтдаги фаворит: «Локомотив»

«Фенербахче» ва «Локомотив» ўртасидаги баҳснинг шиддатли курашларга бой ўтиши ҳозирданоқ тахмин қилинмоқда. Зеро, Туркия чемпионати етакчиси ва Россия «темирйўлчилари» ўртасидаги баҳс нафақат сиёсий, балки футбол нуқтаи назаридан ҳам қизиқ кечиши, шубҳасиз.

Ҳар икки ўйин тенг курашлар остида ўтади, чунки турклар сафида Европа ва жаҳоннинг кўзга кўринган юлдузлари тўп суришмоқда. Робин ван Перси, Нани, Диего ҳамда русларга яхши таниш Бруну Алвеш шулар жумласидан. Ўз навбатида, юқорида номи келтирилган футболчиларнинг аввалгидек бар­қарор ўйин намойиш этолмаётганликларини ҳам унутмаслик даркор. Туркия улар учун Европанинг Қатаридек гап. «Локомотив» эса жамоавийлик борасида бироз кучлироқ. Мабодо Игорь Черевченко куздагидек иштирокни таъминлай олса, «Фенербахче»нинг юлдузлари ҳам турк жамоасига ёрдам беролмасликлари аниқ.

Иккинчи сабаб: «Шахтёр»-«Шальке-04»

Ўзаро ўйинлар: 1|1|0

Еврокубоклардаги ғалабалар: 1|1

Айни пайтдаги фаворит: «Шахтёр»

Донецк клуби футболга алоқадор бўлмаган айрим вазиятлар туфайли имконияти даражасида қатнаша олмаётгани бор гап. Жамоани кўплаб етакчилар тарк этишди. «Кончилар» миллий чемпионатда ҳамон Киевнинг «Динамо»сига рақобат туғдиришмоқда. Аммо Европа миқёсидаги мураккаблик тобора ортмоқда. «Шахтёр»нинг Чемионлар Лигасидаги сўнгги икки иштироки бу фикрларни исботлаши мумкин. Лекин барибир, жамоада Мирча Луческу бор экан, донецкликлар Европа Лигасининг 1|16 финали билан кифояланмасликлари турган гап. Шундай экан, «Шальке» рақибига юқори баҳо бермаса, панд ейиши мумкин. Боз устига, Андре Брайтенрайтер шогирдлари жорий мавсум футбол майдонида ўзларини кўрсата билишмаяпти. «Шахтёр» эса аксинча, ўтган йилгига нисбатан ўсишга эришди.

Мазкур жамоалар ўртасидаги иккита баҳс ҳужумкор кўриниш олади, дейиш қийин, аммо шу билан бирга, голларсиз ўтмаслиги аён. «Кончилар»­га ғалаба руҳий томондан ўта муҳим, шунингдек, немислар ҳам курашсиз таслим бўлмасликлари кундек равшан. Хуллас, бу ўйинлар жамоаларнинг истак ва муддаолари қандай кўриниш олишидан қатъий назар, кўришга арзигулик воқеаларга бой ўтиши муқаррар.

Учинчи сабаб: «Марсель»-«Атлетик Б»

Ўзаро ўйинлар: 0|0|0

Еврокубоклардаги ғалабалар: 1|0

Айни пайтдаги фаворит:  «Атлетик Б»

Басклар Россияга УЕФА коэффициентлар жадвалида Франциядан ўрин олиб қўйишда кўмаклашишлари эҳтимоли мавжуд. Испан клубларининг Европа Лигасидаги иштироки кўпинча примеродагига нисбатан кучлироқ кўриниш олади. Бу рўйхатда «Атлетик» алоҳида ўринга эга. Умуман, испанлар анъанавий тарзда Франция жамоаларини қийин аҳволга солишда устаси фаранглардан.

Басклар Эрнесто Вальверде бошчилигида юқори даражани ушлаб туришибди. Бу эса мураккаб аҳволдаги «Марсел»ни енгишда асқотади. Тўғри, Мичел Гонсалес шогирдлари билан Европа Лигасининг 1|16 финалига қадар етиб келди. Аммо Голландия клубларининг омадсизлиги ва ўз гуруҳида Либерецнинг «Слован»и билан ўйнаганини инобатга олсак, французларнинг «плей-офф»га чиқиши катта воқеа сифатида қабул қилинмади. Шундай экан, февралгача вазият ижобий тус олмаса, Мичел бу курашни ҳамюртларига бой бериши аниқ.

Тўртинчи сабаб: «Вильярреал»-«Наполи»

Ўзаро ўйинлар: 1|1|2

Еврокубоклардаги ғалабалар: 0|1

Айни пайтдаги фаворит: «Наполи»

Испанларнинг Европа Лигаси 1|16 финалида фаворит сифатида эътироф этилмаслиги камдан-кам ҳоллардагина учрайди. Марселино Гарсия Торалнинг шогирдлари исталган пайтда «Реал»ни таслим этишади, «Атлетико»ни қийин аҳволга солишади. Аммо шунга қарамай, неаполликлар намойиш этаётган суперфутболнинг олдида бу омиллар ўз кучини йўқотиши тайин. Маурицио Сарри бошчилигидаги клуб ҳар бир баҳсга овга шайланган оч бўридек чиқмоқда. Жамоа чиндан ҳам футбол синдромига чалинган, ҳали-вери тузалиш нияти йўқ. Агар «Наполи» баҳор арафасида барқарорликни бой бермаса, италияликларни тўхтатиш нафақат «Вильярреал», балки Европа Лигасининг бошқа 30та жамоасига ҳам қийинчилик туғдириши муқаррар.

Ушбу жуфтликда голлар борасида муаммо туғилмайди. Ҳар икки клуб ҳужумкорликни ёқтиради ва ўзаро баҳсларда буни намойиш этишади. Шундай экан, мазкур баҳсга қизиқаётганларни камида 180 дақиқалик ажойиб еврофутбол кутиб турибди.

Бешинчи сабаб: «Фиорентина»-«Тоттенхэм»

Ўзаро ўйинлар: 1|1|0

Еврокубоклардаги ғалабалар: 1|3

Айни пайтдаги фаворит: «Фиорентина»

Европа Лигасини менсимаслик ҳолати италияликлардан англияликларга ўтганини англаш қийин эмас. Рамзий эстафетанинг топширилиши айнан «Фиорентина» ва «Тоттенхэм» ўртасидаги баҳсда рўй бериши мумкин. Пауло Соуза келгач, «бинафшалар» жамоасида ҳам кадрлар жойлашуви, ҳам футбол менталитети нуқтаи назаридан жиддий ўзгариш кузатилди. Эҳтимол ҳозир клуб Монтелла давридаги ёрқинликни намойиш этмаётгандир, аммо шунга қарамай, барқарорликни йўқотмаяпти. Айнан шу жиҳат флоренцияликларга «плей-офф»да қўл келса, ажабмас.

«Тоттенхэм» эса турнирнинг 1|16 финалига чиққанидан унчалик хурсанд эмасдек. «Шпорлар»даги иштиёқнинг сустлиги гуруҳ босқичидаёқ сезилгандек эди, энди улар мақсадларини «плей-офф»нинг даст­лабки босқичидаёқ юзага чиқаришлари мумкин. АПЛдаги кучли тўртликка кириш «миссияси»нинг бу галгиси ҳам лондонликлар учун муваффақиятли давом этяпти, дейиш қийин. Афтидан, Чемпионлар Лигаси орзуси ҳали рўёбга чиқмайдигандек. Шунга қарамай, «Тоттенхэм» италияликларга нималарга қодирлигини кўрсатишга шай. Демак, ўйин битта дарвоза атрофида кечмаслигига ишонса бўлади.

Олтинчи сабаб: «Спортинг»-«Б­а­йер»

Ўзаро ўйинлар: 1|1|3

Еврокубоклардаги ғалабалар: 1|1

Айни пайтдаги фаворит: «Байер»

ЕЛнинг 1|16 финалидаги энг қизиқарли жуфтликлардан яна бири. «Шерлар» Жорже Жезуш мураббийлик курсисига қайтгач, миллий чемпионатда порлашмоқда. Эътиборлиси, «Спортинг» бундай натижани афсонавий Петер Шмейхель давридан буён кўрсатолмаётганди. Тўғри, примерадаги муваффақиятни еврокубокларга уйғунлаштириш Жезушга осон кечмаяпти. Аммо келгуси йил баҳоригача ушбу барқарорликни Европа Лигасига ҳам татбиқ этиш учун имконият етарли. Ҳар ҳолда, Жорже немис клубига муносиб қаршилик кўрсатишда фақатгина иқтидорли ёшлар хизматига қараб қолмаслиги тайин.

«Байер» эса жорий мавсум сирли жамоадек тасаввур уйғотмоқда. Чемпионлар Лигасида «Рома»га қарши олиб борилган аёвсиз кураш Рожер Шмидт шогирдлари учун омадсиз якунланди. Аммо немислар ЕЛда ўзига хос мотивацияга эга бўлишлари турган гап. Бу сафар ҳам самарали ўйин «Байер» ғазнасини бойитиши мумкин. Ушбу жуфтликнинг ўзаро ўйинлар статистикасидаги устунлик ҳам «доришунослар» томонида. Улар «Спортинг» тўсиғидан эсон-омон ўтиб олишса, кейинги рақибларни бирин-кетин енгиб, турнир ғолиблигига эришишлари эҳтимоли йўқ эмас.

Еттинчи сабаб: «Боруссия Д»-«Порту»

Ўзаро ўйинлар: 0|0|0

Еврокубоклардаги ғалабалар: 1|1

Айни пайтдаги фаворит: «Боруссия Д»

ЕЛни томоша қилиш учун энг асосий сабаблардан бири айнан шу жуфтлик ўйини билан боғлиқ. Томас Тухель «арилар» Дортмундда кучли клубларни «чақиш»га тайёр эканини кўрсатди. Бир пайтлари чаққонлик борасида муаммоси бордек туюлган Обамеянг Левандовскидан кўпроқ гол уришга қодирлигини исботламоқда. Бундай «Боруссия»га қарши ўйнаш ҳеч кимга осон кечмаслиги аниқ, айниқса, «арилар» 90 дақиқа учишга тайёр бўлсалар. Шундай экан, Икер Касильяс хатоларни тезроқ бартараф этиб, беш йил аввалги барқарорлигига эришиши лозим. Жилла қурса, иккита ўйинга шундай тараддуд кўрса, шунинг ўзи кифоя.

Умуман олганда, «Порту» ҳам совға эмас. Хулен Лопетегининг жамоаси Чемпионлар Лигаси 1|8 финалига чиқишга яқин келди, аммо ҳал қилувчи паллада хатога йўл қўйиб, «плей-офф»дан мосуво бўлганини ўзи ҳам сезмай қолди. Испаниялик мутахассис ушбу муаммони бартараф этиб, «арилар заҳри»га қарши чоралар топиш учун икки ой муддатга эга. Португалияликларга бу айни муддао. Шу тариқа, камида 180 дақиқа томошабоп ўйинга замин ҳозирлашлари мумкин.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади

Бўлимга оид янгиликлар
Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:17, 27.12.2015. Ўқилди: 4809 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Валенсия Диего Лопес 1
7 Барселона Педри 1
8 Осасуна Анте Будимир 1
9 Леванте Джереми Толян 1
10 Эльче Херман Валера 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.