Капелло: "Роналдо кетгач, «Реал»нинг ишлари яхшилана бошлаганди"
Россия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Фабио Капелло Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Роналдо ўз вақтида жамоа ички муҳитига салбий таъсир кўрсатганини таъкидлаб ўтди.
Италиялик мутахассис 2006-07 мавсумда "Қироллик клуби"ни бошқариб, чемпионликни қўлга киритди. Мавсум ўртасида Роналдо "Милан"га ўтиб кетганди.
«Мен «Реал»га келганимда, унинг вазни 96 килграммни ташкил қиларди. Мен унга 88 – 90 килограммгача тушиши кераклигини айтганман. Мен ҳеч нима қила олмасдим. У ажойиб футболчи, аммо ёмон етакчи эди.
Январда у жамоани тарк этди ва жамоадаги муҳит бутунлай ўзгарди. Биз «Барселона» билан орадаги 9 очколик фарқни йўқотдик. Аслида ўзи бизни ҳисобдан чиқариб қўйишганди», - дея Капеллодан иқтибос келтиради Rai Sport.
Манба: kun.uz
Киритилди: 17:40, 28.12.2015. Ўқилди: 6734 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар