Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      •   Қўқон-1912
      • 0:0
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      •   ОКМК
      • 1:0
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 - Насаф
6-тур ОКМК - Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида тақдирлаш маросими ўтказилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида 2014-2015 йилларда Олимпиада ўйинлари дастурига кирган спорт турлари бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаган спортчиларимиз ҳамда 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олган спортчилар, уларнинг ота-оналари, мураббийлари, шунингдек, Ўзбекистонда олимпия ҳаракатини ривожлантиришга муносиб улуш қўшаётган бир қатор юртдошларимизни мукофотлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Баҳодир Ходиев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, сенатор Мираброр Усманов ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш Истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб Давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланганлигини, бу эса ўз навбатида энг аввало жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топишида ҳамда халқаро спорт майдонларида қўлга киритилаётган муваффақиятлар салмоғини юксалишида асосий омил бўлаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 25 ноябрдаги “Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришгани учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларини мукофотлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига кўра 2014-2015 йилларда ўтказилган Жаҳон чемпионатида совринли ўринларни эгаллаган спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мукофотланган жами 18 нафар спортчининг 14 нафари 2015 йили бўлиб ўтган жаҳон чемпионатларида совринли ўринларни қўлга киритишган. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, ушбу кўрсаткич мамлакатимиз истиқлолга эришгандан буён юртимиз спортчилари томонидан Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида қайд этилган энг юқори натижа ҳисобланади.

Маълумки, жорий йилда “Рио-2016” ўйинларининг йўлланмалари учун кўплаб мусобақалар ўтказилди. Уларнинг аксарияти жаҳон чемпионатлари бўлганлиги боис, ҳар бир лицензия учун кураш ўта муросасиз рухда кечди.

Эътиборлиси, кучли рақобат остида бўлиб ўтган нуфузли мусобақаларда мамлакатимиз спортчилари 26 та Олимпиада ҳамда 24 та Паралимпия ўйинларининг йўлланмаларига эга бўлдилар.

Жумладан, XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига енгил атлетикачиларимиз 7та, бокс, байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда оғир атлетика спорт турларида 5тадан, таэквондо (WTF), сузиш, эркин ва юнон-рим курашида биттадан йўлланма қўлга киритилди. Паралимпиячиларимиз эса спортнинг енгил атлетика (10 та), дзюдо (8 та), сузиш (4 та), шунингдек, ўқ отиш ҳамда пауэрлифтинг каби турларида биттадан йўлланмага эга бўлдилар.

Тадбирда “Рио-2016” ўйинларига йўлланма олган спортчилар ҳамда уларни вояга етказган ота-оналари, мураббийларига диплом ва пул мукофотлари тантанали суратда топширилди.

Шундан сўнг, Халқаро олимпия қўмитасининг “Спорт ва инновация” соврини Ўзбекистон Таэквондо (WTF) Миллий ассоциациясининг раиси Ботир Парпиевга топширилди. “Спорт ва инновация” соврини Халқаро олимпия қўмитаси томонидан 1985 йилдан буён спорт соҳасини ривожлантиришда инновацион ғояларни тадбиқ этаётган ва муваффақиятлар салмоғини юксалишида муносиб ҳисса қўшаётганларга бериб келинади.

Мукофотлаш маросимида, шунингдек, Ўзбекистонда олимпия ҳаракатини ривожлантириш, олимпизм ғояларини кенг тарғиб этиш борасида муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз ҳам тақдирландилар.

Тадбир сўнгида 2015 йил якунларига кўра мамлакатимизнинг энг яхши спортчиси деб топилган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, Таэквондонинг (WTF) йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Дмитрий Шокинга ҳам мукофот тантанали суратда топширилди.

Маълумки, 2016 йилда “Рио-2016” ўйинларига яна кўплаб лицензион мусобақалар ўтказилади. Умид қиламизки, мазкур мусобақаларда ҳам мамлакатимиз спортчилари муносиб иштирок этадилар ва Бразилияга йўл оладиган делегациямиз таркиби янада кенгаяди. Бу йўлда уларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Шавкат Жалилов

Манба: olympic.uz
Киритилди: 20:36, 28.12.2015. Ўқилди: 5600 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик