Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1930 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОФКнинг янги талаблари хусусида

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Йил ўтгани сари бутун дунё­да футбол ривожланмоқда. Хусусан, Осиёда ҳам. Гарчи ҳозирча қитъада барча ишлар кўнгилдагидек кечмаётган бўлса-да, айрим йўналишларга боғлиқ ўзгаришлар борлигини инкор этмаслик лозим. Дейлик, келаси мавсумдан ОФКда клублар масаласи бўйича  кўплаб янгиликлар жорий этиладиган бўлди. Табиийки, бу янгиликлар ташкилотга аъзо давлатлар, хусусан ўзбек футболида ҳам амалга татбиқ этилиши шарт. Қуйида ОФК томонидан қўйи­лаётган янги талаблар ва уларни амалиётга жорий этиш борасида қандай қийинчилик ёки муаммолар юзага келиши мумкинлиги ҳақида сўз юритсак.

ОНЛАЙН ЛИЦЕНЗИЯ

Яхши биламиз, ОФК даражасидаги мусобақаларда иштирок этиш учун ҳар бир клуб тегишли талабларга жавоб бериши ва лицензия олиши лозим. Шу вақтга қадар лицензия­лаш тартиби эскича - яъни қоғозбозлик услубида олиб бориларди. Энди бўлажак мавсумдан эътиборан, янги инновацион ғоялар асосида иш юритишга келишиб олинди - клублар интернет орқали онлайн тарзда тегишли ҳужжатларни тақдим этишлари керак. Бу қандай амалга оширилади?

Энди клублар лицензия учун талаб қилинадиган барча ҳужжатларнинг электрон вариантини тайёрлайдилар ва бевосита ОФК сайтига жойлайдилар. Қитъа футболи раҳбария­ти шу тариқа ҳар бир клуб билан ортиқча муаммосиз танишиб чиқиш имконига эга бўлади. Ўз навбатида, клублар вакилларига ҳам осон, энди улар қоғозбозлик қилиб юрмасдан, шунчаки, керакли маълумотларни интернетга қўйсалар, бас. Аммо тақдирнинг қалтис ҳазили шундаки, айнан шу қулайлик клублар учун муаммо келтириб чиқариши мумкин. Қандай? Ҳозир тушунтириб ўтамиз...

 

МУАММО

Гап шундаки, илгари барча ҳужжатлар тахт қилингач, ПФЛда кўрикдан ўтказиларди. Натижада мутахассислар билан бамаслаҳат камчиликларни бартараф этиш имконияти юзага келарди. Бир сўз билан айтганда, ПФЛ барча ҳужжатларни рост­лаб, клублар камчиликларини тўлдириб, кейин ОФКга юборарди. Бу албатта, клубларга анча енгиллик туғдирарди, улар муаммо қолмаганига ишонган ҳолда, ОФКга ҳужжатларни тақдим этишарди. Интернет орқали онлайн иш тизимига ўтиш туфайли шу имтиёз йўқолади. Чунки ҳужжатлар ОФК сайтига жойлангач, уларни қайта ишлаш ва тўғрилаш имкони қолмайди. Шу сабабли, ҳужжатларни интернетга юклаш олдидан етти эмас, минг ўлчашга тўғри келади. Шунда ҳам, «кесиш»дан олдин, яна бир марта ўлчаб олиш лозим. Акс ҳолда, тузалмас хатога йўл қўйиш ҳеч гап эмас.

Албатта, ПФЛ бу борада ҳам клубларга имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қилади. Табиийки, бунинг учун ўзаро яқин алоқада бўлиш талаб этилади. Бу ҳақда йил якунларига бағишланган йиғилишда ҳам алоҳида гапирилди ва ПФЛ ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди. Аммо барибир, онлайн тизимига ўтиш орқали клублар ишида нуқсонлар кўзга ташланиши мумкин. Шунинг учун клублар раҳбарлари энди ҳуш­ёрликни оширишлари шарт.

 

БОЛАЛАР ФУТБОЛИ

Шу билан бирга ОФК томонидан болалар футболи борасида қўйилаётган талаб ҳам бироз ўзгарди. Аммо илгаригисидан фарқли ўлароқ, бунда бироз енгиллик берилган.

Бунгача ҳар бир клуб академиясида 4та ёш тоифасида жамоа бўлиши шарт қилиб қўйилганди. Энди бу талаб биттага қисқарди ва 3та жамоа етарли эканлиги белгиланди. Ушбу жамоалардан иккиси 15 ва 18 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топиши ва албатта, республика миқёсидаги мусобақада иштирок этиши шарт. Улар эпикировка ва таъминот борасида ҳеч қандай муаммога дуч келмасликлари керак.

Учинчи жамоа эса 13 ёш ёки кичикроқ болалардан тузилади. Эътиборли томони, ҳар бир жамоада албатта, камида 40 нафар ўйинчи шуғулланиши лозим. Шу билан бирга мутахассислар масаласида ҳам талаблар кучайтирилди. Агар илгари футбол мактабларида махсус лицензиясиз мутахассисларнинг фаолият юритишлари ҳолати учраб турган бўлса, энди бунга чек қўйилиши шарт. ОФК айнан мана шу муаммони бартараф этишни қатъий талаб қилмоқда. Агар ходимлар тегишли лицензияга эга бўлмасалар, рўйхатдан чиқариб ташланишлари шарт. Яна ҳар бир клубда техник директор лавозими ҳам ташкил этилиши лозим.

ОФК клубларнинг шунчаки, фао­лият юритмасдан, ўзлари жойлашган ҳудуд футболи ривожида ҳам фаол иштирок этишларини истамоқда. Шу сабабли, бу борада турли тадбирлар уюштиришни талаб қилмоқда. Хусусан, болалар футболи бўйи­ча ўтказилаётган турли мусобақалар ҳам клублар ҳисоботида акс этиши лозим.

Хуллас, шундай гаплар. Энди клублар янги мавсумдан эътиборан анча жиддийлашишлари ва камарни маҳкам тортиб, шашт билан ишлашлари лозим. Аслида бу янгиликларни ОФКнинг кўзи эмас, балки ўз футболимиз равнақи учун жорий этишимиз керак. Ахир ишлашдан мақсад ҳам аслида шу эмасми?

Абдулазиз МУРОД

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:44, 04.01.2016. Ўқилди: 3988 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик