Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Худди қайноқ пирожки

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

АПЛ нимаси билан америкалик сармоядорларни ўзига жалб этмоҚда? 2015 йилнинг февраль ойида Англия премьер-лигаси Sky Sports ва BT Sports компаниялари билан янги ҳамкорлик шартномасини тузди. 3 йилга мўлжалланган ушбу келишувнинг нархи 5 миллиард фунтдан кўп (бу фақат Буюк Британия ҳудуди учун, умумий сумма - 7,8 млрд. доллар). Хуллас, ҳаддан ташқари ажойиб ва қиёси йўқ шартнома. Шу туфайли АПЛ клублари гўёки, қайноқгина пирожкига ўхшаб кўринмоқдалар. Амалдаги шартномага нисбатан олганда, нақ 71 фоизга яхшиланган ушбу оламшумул келишувнинг кучга киришига ҳам оз вақт қолди - ёз келишини кутсак, бас.

Эътиборлиси, янги битимга асосан, лига аутсайдерлари ҳам ҳавас (баъзиларга ҳасад) уйғотадиган даражада кўп пул олишади. Шартли равишда дейлик, «Норвич» ва «Ньюкасл» клублари жорий мавсум якунида премьер-лигадаги жойларини сақлаб қолсалар, тахминан 120-150 миллион фунтга эга чиқишади. Таққослаш учун битта рақамни келтирамиз: The Financial Times ҳисоб-китобларига кўра, айни пайт АПЛда кучли тўртликка кирмайдиган клуб айнан шу суммага баҳоланади. Демакки, истиқболда ҳар бир иштирокчи сарф-харажатларини атиги битта мавсумда қоплаши мумкин. Мабодо жамоанинг чемпионшипга тушиб кетишига тўғри келса ҳам, у «парашют тўлови» ҳисобига бемалол ўз чўнтагини қаппайтириб олиш имкониятига эга.

Декабрь ойида Хитой холдинги хусусан, «Манчестер Сити»ни назорат қиладиган City Football Groupнинг 13 фоиз акциясини сотиб олди. Аммо АПЛ билан ҳамкорлик қилувчи бошқа кўплаб янги сармоядорлар илдизи АҚШга бориб тақалади. Дейлик, «Борнмут»нинг россиялик хўжайини Максим Демин ноябрь ойида клубнинг 25 фоиз акциясини Чикагода жойлашган Peak 6 Investments сармоя компаниясига сотди. Ушбу гуруҳ МХЛда иштирок этувчи «Миннесота Уайлд» хоккей клубига ҳам эгалик қилади. Рождество арафасида эса «Филадельфия» баскетбол клуби хўжайини Дэвид Блицер ва «Нью-Жерси» (хоккей) соҳиби Жош Харрис ҳамкорликда «Кристал Пэлас»нинг 36 фоиз акциясини ўз назоратлари остига олишди. Уларнинг танловлари бежиз эмас: Лондон клуби ўтган йили даромаднинг ўсиши бўйича ақл бовар қилмас кўрсаткичга эришди. Аниқроғи, 523 фоизлик ўсишни қайд этди.

Кутилишича, яқин орада АПЛдаги америкалик сармоядорлар сафи янада кенгаяди. Чунончи, аввалроқ «Суонси»га қизиққан компаниялардан бири энди «Эвертон» учун 200 миллион фунт тўламоқчи. Хуллас, «Эвертон» директорлар кенгашига АҚШлик сармоядорларни киритган АПЛнинг 8-клубига айланиши мумкин. Потенциал харидорларни қизиқтирувчи битта факт шуки, АПЛ спорт нуқтаи назаридан ҳам Шимолий Америкадаги лигалардан кескин фарқланади. Дейлик, Европада қайсидир жамоа вақти-вақти билан савия борасида пастлайди. Глэйзерлар оиласи бундан 10 йил олдин шахсий маблағи ҳисобидан «Манчестер Юнайтед»ни харид қилиш учун атиги 272 миллион фунт сарфлаганди. Мана, Forbes ҳозирга келиб, «МЮ» брендини нақ 3,1 миллиард долларга баҳолаяпти. Нақадар гўзал мисол. Шу жойда «Фулхэм» ва Шоҳид Хон ўртасидаги омадли иттифоқни унутмаслик керак. Ҳарқалай, бу ҳамкорлик ҳам чакки натижа бермаяпти. Тўғри, миллиардер ҳозирда «Фулхэм»дан қутилишни режалаштирмоқда. Зеро, «Тоттенхэм»ни сотиб олиш вариантига қизиқиб қолган. Шоҳид Хоннинг ҳамюртлари эса бу вақтда таваккалчилик даражасини обдон ўрганиб чиқяптилар.

Битта нарсага эътибор қаратиш учун зукко олим бўлиш шарт эмас. Аниқроқ ифода этсак, янги хўжайинлар тўлиқ назорат ҳуқуқи ортидан ўзларини ўтга уришмаяпти. Уларни эгалик пакетининг кичик қисми ҳам тўла қаноатлантиряпти. «Премьер-лига сармоядорларга деярли идеал шартларни таклиф этяпти», - дейди АПЛ ижрочи-директори Ричард Скадэмор. Унинг айтишича, хавотирланишга заррача асос йўқ: «Шартлар идеал экан, ҳаттоки, арзимасдек кўринган кичик сармоя тикиш ҳам яхшигина фойда келтириши мумкин». Скадэмор ҳеч нарсани бўрттирмаяпти. Чунончи, Англиянинг 20та топ-клуби янги ва ширали телевизион шартномасиз ҳам даромад бўйича ҳавас уйғотадиган ўсиш динамикасига эга. Мисол учун, Deloitte маълумотларига кўра, АПЛ клублари ўтган мавсум охирги 15 йил ичида биринчи марта 190 миллион фунт миқдоридаги солиқ тўловларини ҳисобга олмаганда, умумий даромадни қайд этишди. Бундан ташқари, лигада маошларга йўналтирилган харажатлар меъёрини пасайтиришга эришилди. Айни пайт клублар ўз даромадларидан ўртача ҳисобда 58 фоизини айнан маош тўловига сарфлашяпти. Мавсум-2012|2013 якуни бўйича айтсак, бу кўрсаткич рекорд даража - 71 фоизга кўтарилганди.

Хўш, Қўшма Штатлардаги сармоядорларни АПЛдаги айнан нима ўзига оҳанрабодек тортяпти? Аввало, америкалик телетомошабинларнинг премьер-лигага қизиқишлари тобора ортиб бораётганини таъкидлаш жоиз. NBC телевизион тармоғи хулосасига таянсак, мавсум-2014|2015 давомида аудитория рейтинги бир йил аввалги кўрсаткичга нисбатан нақ 114 фоизга яхшиланган. The New York Times нашри эса яқинда қуйидаги хабарни эълон қилди: «Гарчи АПЛ ўйинлари Америкада эрталаб кўрсатилаётган бўлсада, ўтган мавсум АҚШда Англия футболи МХЛ ўйинларидан ҳам кўпроқ томошабин тўплади». Аниқ рақамларда айтсак, футболни ўртача 414 минг томошабин кузатган бўлса, хоккей аудиторияси 342 минг мухлисни ташкил этган.

Алоҳида қайд этиш ўринли, The New York Times яна АПЛ Буюк Британия ҳудудида ТВдан 5 миллиард фунт олиш билан чекланиб қолмаслигини баён этди. Яъни лига ТВ-ҳуқуқларнинг хориж давлатларига сотиш орқали қўшимча 3 миллиард фунтдан кўпроқ маблағ топади. Чет эл аудиториясида эса америкаликлар муҳим ўринга эгалар. Хуллас, АҚШ бу борада асосий харидорлардан биридир. Умуман, айни пайт хорижда АПЛ ўйинлари ҳуқуқини сотиш авж палласига чиқди. Америкаликлар эса 3 эмас, бирданига нақ 6 йил учун шартнома тузиб улгуришди. Аниқроғи, NBC 2022 йилгача Англия футболини намойиш этиш учун ҳар мавсум 110 млн. фунт (2013-2016 йиллар даврида ТВ-ҳуқуқ 2 маротаба арзон тушганди) тўлайди.

Асосийси, янги телевизион шартноманинг глобал аҳамияти туфайли АПЛ дунёнинг энг сара спорт лигалари қаторига қўшилади. The Financial Times графикасида янги шартномалар битта мавсумда қанча келтириши (доллар ҳисобида) ва бу аввалги кўрсаткичга нисбатан неча фоиз ўсиш эканлиги берилган.

- 5 йил олдин етакчи лигаларнинг телеҳуқуқларга оид шартномалари баҳоси ўзининг энг юқори нуқтасига чиққани айтилганди. Боз устига, кўпчилик қимматбаҳо келишувларни бир ҳавога кўтарилиб, кейин ёрилиб кетадиган шарга ўхшатганди, - дейди Deloitteнинг етакчи таҳлилчиси Остин Холихэн. - Хўш, ҳозир нимани кўряпмиз? Ўша вақтдан буён топ-даражадаги спорт воқеликларининг трансляция ҳуқуқи нархи яна 3 карра ошиб, 28 миллиард долларга етди! Ҳозир ҳам ушбу тенденциянинг тўхтагани хусусида баралла гапириб бўлмайди. Яъни нарх яна кўтарилиши мумкин. Негаки, телевицион саноат яққол юксалди ва талаб ҳам шунга яраша юқори. Телетомошабинлар нимани хоҳлашса, шуни кўришни исташади, табиийки, рекламасиз. Тушунарлики, бундай ҳолатда тўғридан-тўғри трансляциялар қадри ошиб бораверади. Натижада харидорлар янада кўпроқ тўлашга тайёр туришади.

Манба: Sports.ru А. АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:17, 07.01.2016. Ўқилди: 2321 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.