Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:20 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      09:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:30 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
      18:15 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:00 "Страна спортивная".
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:30 Д/с "Век нашего спорта".
      01:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      04:40 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "Партизан" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 317 в Лас-Вегасе, США. Илия Топурия против Чарльза Оливейры.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "КОПА 71".
      04:40 Специальный репортаж.
      04:55 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.07.2025

      07:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Зальцбурге, Австрия. Обзор.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      00:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 4 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кураш шиддати қандай?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Статистикалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европа миллий чемпионатларида мавсум ярмига келди, ҳисоб. Шу вақтда Soссer.ru сайти барча топ-биринчиликларга алоҳида назар солиб, чемпионлик учун кечаётган кураш шиддатини ўлчаб кўришга уринди. Қаердадир барчаси тобора ойдинлашиб бормоқда, аммо Италия «А» серияси ва Англия премьер-лигасидаги ҳолат бўйича қандайдир хулоса чиқариш жуда-жуда қийин.

Франция - лига 1

Кураш шиддати: 1|10

Чемпионликка имконият: «ПСЖ» - 99 фоиз; бошқа бирор клуб - 1 фоиз

Лига 1нинг ўтган мавсумида «интрига» учқуни сезилиб турганди. Ҳарқалай, икки «Олимпик» (Марсель ва Лионники) дуранглар «синдроми»га дуч келган «гегемон» - «ПСЖ»ни узоқ вақт пеш-қадамлик рутбасига яқинлаштирмаганди. Жорий мавсумда «халқ жамоаси» турли муаммолардан жабр чекяпти, «тўқувчилар» эса гарчи Матьё Вальбуэнани таклиф қилган бўлсаларда, яққол кучайишмади. Боз устига, «Лион» Чемпионлар Лигасида кўп куч йўқотди. Натижа шуки, айни пайтга келиб, турнир жадвалида «ПСЖ»нинг энг яқин таъқибчилари («Монако» ва камтарин «Анже» ҳамда «Кан») анча ортда қолиб кетишди. Дейлик, «Монако» 19 очко, «Анже» эса нақ 20 очко кам жамғарган. Хўш, умумий ҳолат шундай кўриниш олгач, чемпионлик масаласида яна нима дейиш мумкин? Ўзи шусиз ҳам Франция чемпионатида ким ғолиб чиқишини осонгина тахмин қилиш имкони бор эди. Хуллас, якунда «ПСЖ»нинг кетма-кет 4-марта тахтга кўтарилишига умуман шубҳа йўқ. Бошқача айтганда, Лига 1нинг навбатдаги ғолиби 99 фоизга аниқ бўлиб улгурди. Энди иккинчи даврада қолган иштирокчилар асосан совринли ўринлар ва яна қандайдир масалаларга ойдинлик киритишга уринишади, холос.

 

Германия - бундеслига

Кураш шиддати: 2|10

Чемпионликка имконият: «Бавария»-95 фоиз; «Боруссия» Д. - 3 фоиз; бошқа бирор клуб - 2 фоиз

Бундеслигада ҳам Франция чемпионатидаги каби ҳолат. Яъни азалий «диктатор» ўз ҳукмини ўтказишда давом этяпти. Эътибор қаратинг, «Бавария» рақобат бинойидек лигада дастлабки 17та ўйинда атиги 5 очко йўқотди, холос. Натижада танаффусга Дортмунд «Боруссия»сидан 8 очко ўзиб кетган ҳолда чиқиб кетди. Тўғри, бу йил қайта «уйғонган» «Боруссия»нинг охиригача рақобат тақдим этиши кутиляпти. Аммо тан олайлик, 8 очколик фарқ оз эмас. Боз устига, «Бавария» ҳимояси метиндек кўринмоқда. Ахир мюнхенликлар 17та ўйинда атиги 8 марта гол қўйиб юборишди. Ҳа, Томас Тухель «Боруссия»га ўша биз билган шиддатни қайтаряпти. Аммо Хосеп Гвардиола жамоаси барибир, ўзини кенг уммондаги акуладек ҳис қиляпти. «Голливуд» ФКга қи-йинчилик туғдириши тахмин қилинган яна бир клуб - «Вольфсбург» эса турнир жадвалининг ўрталаридан сал юқорироқда боряпти. Хулоса шуки, «Бавария» ҳам худди «ПСЖ» каби қаторасига 4-марта олтин медаль ютишга шайланмоқда. Ҳа, унинг имконияти Париж клубиникидек ўта юқори эмас, аммо барибир, жуда яхши. Айтганча, мюнхенликлар якунда ҳозирги мавқеларини бой бермасалар, ўзига хос натижани нишонлашади. Аниқроқ айтсак, «Бавария» ўз тарихида бундеслигада ҳали бирор марта кетма-кет 4 карра чемпион бўлган эмас.

 

Испания - примеро

Кураш шиддати: - 6|10

Чемпионликка имконият: «Барселона» - 55 фоиз; «Реал» - 40 фоиз; «Атлетико» - 5 фоиз

«Реал»даги мураббийлар алмашинуви примерода курашнинг кескинлашувига хизмат қилмади. Тўғри, турнир жадвалидаги ҳолат нуқтаи назаридан олсак, чемпионлик учун охиригача кураш бориши мумкин. Аммо «Сантьяго Бернабеу»даги «Эль-класико» натижасига қарасак, «Реал»да муаммолар кўплиги ойдинлашади. Айни пайт айримлар ҳаттоки, қалтис ҳазиллашишни бошладилар: «Қироллик клуби» чемпион бўлиш учун Каталония мустақиллик ҳаракатини қўллаб-қувватлаши керак». Ҳарқалай, Луис Энрике жамоасида барчаси яхши кетяпти. Айниқса, Месси, Неймар ва    Суаресдан иборат трио янада фаолроқ кўринмоқда. Бу вақтда «Реал» Рафаэль Бенитеснинг якуни йўқ услубларига мослашиш билан овора. Ҳа, «Атлетико»ни ҳам унутмаслик лозим. «Матрасчилар» ўз услубиларига содиқ қолган ҳолда, йўлларида текис ҳаракатланишмоқда. Аммо ички салоҳият, потенциал имкониятга кўра, «Атлетико»нинг охиригача «Барса» ва «Реал»га тенг келиши қийин-ов. Зеро, Диего Симеоне жамоада кенг кўламли қайта қуриш ишларини бошлаб юборган. Бу энг муҳим паллада икки гранд фойдасига хизмат қилиши мумкин. Демак, примеро тожи учун асосий кураш «Барселона» ва «Реал» ўртасида давом этса, ажабмас.

 

Англия - премьер-лига

Кураш шиддати: 10|10

Чемпионликка имконият: «Манчестер Сити» - 40 фоиз; «Арсенал» - 30 фоиз; бошқа бирор клуб - 30 фоиз

Англия премьер-лигасининг жорий мавсуми шуниси билан ёқяптики, ҳозирча яққол фаворит йўқ. Лигада хоҳлаган клуб карвонбошига айланиб олиши ёки аксинча, «Челси» каби мислсиз даражада ортга кетиши ҳеч гап эмас. «Лестер»га ҳурмат сақлаган ҳолда, тахмин қилиш мумкинки, «тулкилар» охирига қадар юқорида ўрнашиб қололмасалар керак. Ҳа, бундай тахмин анчадан буён айтилаётган бўлсада, «Лестер» ҳозирча бўшашмаяпти. Аммо олдинда ҳали масофанинг деярли ярми турибди. «Тулкилар»нинг тахтга кўтарилишларига ишонч камлигининг боиси шуки, клубнинг қандай ўйнаши саноқли футболчилар (асосан Жейми Варди ва Риёд Маҳрез)га боғлиқдек таассурот уйғонмоқда. «Манчестер Сити» ва «Арсенал»да бундай эмас, гарчи ҳар иккисида ҳам ўзига хос муаммолари бўлсада. Манчестернинг яна бир вакили эса ҳозирча барча тахминларни пучга айлантирмоқда. Зеро, мавсум аввалида кўпчилик Луи ван Гал жамоасини чемпионликка даъво қилишини башорат қилганди. Бироқ хунук сериялар барчасини издан чиқарди. «Бош-қа бирор жамоа» гуруҳига «Лестер»дан ташқари, «Тоттенхэм»ни ҳам қўшиш мумкин. Тўғри, «шпорлар» дуранглар кўплиги боис, етарлича очко йўқотишди. Аммо АПЛдаги воқеалар ривожини назарда тутсак, вазият бирданига кескин ўзгариб кетиши ҳам мумкин. Аммо барибир, «Манчестер Сити» ва «Арсенал»да имконият баландроқ. Ҳарқалай, «Сити» хилма-хил вариантлар ва жиддий ижрочиларнинг кенг гуруҳига эга. «Арсенал» хусусида ҳам худди шундай дейиш мумкин, гарчи Арсен Венгер жамоасига яна жароҳатлар эпидемияси халақит бераётган бўлсада.

 

Италия - «А» серияси

Кураш шиддати: 10|10

Чемпионликка имконият: «Ювентус» - 30 фоиз; «Наполи» - 25 фоиз; «Рома» - 20 фоиз; «Интер» - 15 фоиз; «Фиорентина» - 5 фоиз; бошқа бирор клуб - 5 фоиз

Ҳа, «А» сериясида чинакам рақобат кўзга ташланяпти. Бунга «Ювентус»нинг мавсум стартини барбод этгани сабаб бўлди. Айни пайт юқори 5та поғонада бораётган клубларни бир-биридан атиги 4 очко ажратиб турибди. Уларнинг ортидан грандлик мақомини эслаб қолган «Милан» келяпти. Шунга қарамай, «кекса синьора»нинг чемпион бўлиш одатини назарда тутиш лозим. Умуман, туринликлар нохуш стартдан сўнг ўзларини тиклаб олишди ва деярли кучли учликка етиб олишди. Энг эътиборли жиҳати, дастлабки 17та тур давомида кучли бешликдаги биргина «Юве» ҳали пешқадамлик мазасини татиб кўрмади. Қолганлар - «Интер» ва «Рома» ҳам, «Фиорентина» ва «Наполи» ҳам карвонбошилик қилишга улгуришди. Аммо ҳеч бири 1-ўринда мустаҳкам ўрнашиб қололмади. Ҳозирги карвонбоши - «Интер» аввалроқ ҳам юқори чўққига чиққан, бироқ пастга ҳам тушган эди. Боз устига, айни пайт энг яқин таъқибчисини атиги 1 очкога ортда қолдиряпти. Шундай тасаввур йўқ эмаски, пойгада олдинга чиқиш навбати «Юве»га келган ва жамоа шуни уддаласа, қайтиб пастга тушмайди. Чунки «бьянконерлар» етакчилик қилиш сирини жуда яхши билишади. Умуман олганда, тахминлар ўз йўлига. Факт шуки, Италияда нақ 5та жамоада скудетто соҳиби бўлиш учун яхши имконият бор.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:48, 07.01.2016. Ўқилди: 3450 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.