Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган баҳсда «Пахтакор» ўз уйида «Сурхон»га қарши майдонга тушди. Учрашув Термиз жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан «Пахтакор» фаолроқ ҳаракат қилди. 6-дақиқада Жасурбек Бозоровнинг аниқ зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди. 15-дақиқада эса Ресаннинг чиройли узатмасидан кейин Фламарион дарвозабонни алдаб ўтди, аммо бўш дарвозани ишғол қила олмади.
20-дақиқада «Сурхон» тезкор қарши ҳужум уюштирди ва Абдуллажонов бирга-бир вазиятдан фойдаланиб ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг сўнгги қисмида «шерлар» ҳисобни тенглаштиришга уринди. Хусусан, Саитовнинг жаримадан йўллаган зарбасини майдон эгалари посбони қайтарди.
Иккинчи бўлимда ҳам «Пахтакор»да имкониятлар етарли бўлди. 56-дақиқада Саитовнинг узатмасидан кейин Фламарион деярли бўш дарвозага гол ура олмади. Кейинги дақиқаларда меҳмонлар кўплаб зарбалар йўллаган бўлса-да, улар аниқ чиқмади.
74-дақиқада эса «Сурхон» пенальти ишлаб олди ва Чинеду 11 метрли жарима зарбасини аниқ бажариб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Қолган вақтда «Пахтакор» ҳисобни қисқартиришга уринди, аммо термизликлар ғалабани сақлаб қолишди.
Ўзбекистон кубоги, 2-тур
18 май, якшанба
«Сурхон» — «Пахтакор» 2:0
Голлар: Абдуллажонов 20, Чинеду 74-пен.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).