Бугун 7 октябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5929 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.10.2025

      05:35 "Непобедимый".
      06:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
      12:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Палмейрас".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Фламенго".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      20:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бешикташ".
      01:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      03:10 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Мирасол".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.10.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      09:35 Д/ф "Владимир Сальников: не надо спорить с тренером...".
      10:30 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      12:00 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
      16:40 "Команда мечты".
      17:10 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Женщины. Команды. Финал.
      19:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      19:55 "Непобедимый".
      20:25 Борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      22:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Финальный этап на автодроме "Moscow Raceway".
      22:55 "Лица страны". Анастасия Лоунова.
      23:10 Автоспорт. DTM. Финальный этап на трассе Хоккенхаймринг, Германия. Гонка 2.
      00:35 "Команда мечты".
      01:05 Лёгкая атлетика. Чемпионат мира в Японии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. 1/2 финала. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Динамо" (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 193 в Грозном, Россия. Джамбулат Селимханов против Рустама Керимова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Лыжный спорт".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      19:30 LIVE Мир РПЛ. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футзал. Бетсити Суперлига. КПРФ (Москва) - "Новая генерация" (Сыктывкар). Прямая трансляция.
      23:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:25 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/8 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.10.2025

      06:00 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      07:00 Триатлон. supertri League. Этап 4 в Тулузе, Франция.
      08:30 Велошоссе. Кубок Италии. Кубок Бернокки.
      09:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1. Прямая трансляция.
      14:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 13 в Вене, Австрия.
      15:00 Скалолазание. Чемпионат мира в Сеуле, Южная Корея. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:30 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2. Прямая трансляция.
      19:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 1.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      22:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      22:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      00:30 Велоспорт. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      02:00 Велоспорт. Женщины. Гонка "Три варезенские долины" в Италии.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Раунд 2.
      04:30 Велоспорт. Женщины. Гонка Бенш-Шиме-Бенш в Бельгии.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Йилнинг футбол оламидаги муҳим воқеалари

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ортда қолган 2015 йил нафақат муросасиз беллашувлар, ажойиб голлар ва натижалар, балки бир қатор эътиборли воқеаларни ҳам туҳфа этди.

Матьё Фламини: Нима билан эътиборни тортди? Футбол мухлисларини ажойиб илмий кашфиётдан воқиф этди.

Бу ёруғ олам кутилмаган воқеалар, тасодифларга тўла. Масалан, буюк алломалардан бири бўлган Пифагорнинг машҳур физика қонунини кашф этишига сув тўлдирилган ваннада чўмилиши сабаб бўлган. Франциялик замондошимиз эса ўз вақтида «Милан»га йўл олиб, нафақат номдор клубга, балки муқобил энергия манбасини топиш устида изланиш олиб бораётган маслакдошларига ҳам яқиндан ёрдам берди. Тўғри, яқин келажакда нефть ўрнини боса оладиган левумли кислотасини саноат миқёсида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қаратилган изланишларда иштирок этишини футболчи 7 йил давомида сир сақлаб келаётганди. 2015 йилда Фламини туфайли кўплаб футбол мухлислари ўта аҳамиятли бўлган янгиликдан воқиф бўлишди.

«Мен доимо табиат билан ошно бўлишга интилганман, экология, иқлимнинг ўзгариши, ҳаво ҳароратининг глобал кўтарилиши каби долзарб мавзулар мени қизиқтириб келган. Яқин дўстим Паскуале ҳам мен билан ҳамфикр. Биз яқинда дунёда биринчи бўлиб левулин кислотасини саноат даражасида ишлаб чиқаришга қодир бўлган компанияга асос солдик. Қўлимизда бу соҳага оид бир нечта патентлар мавжуд. Улар компаниямизнинг устунлигини таъминлайди. Биз янги соҳа пионерлари сифатида янги бозорни очяпмиз. Ишлаб чиқариш ҳажми тез орада 20 млрд. фунт стерлингга етиши мумкин» - деди Фламини.

Зепп Блаттер: Нима билан эътиборни тортди? Барчага қарши курашиш билан.

2015 йил бошидан-охиригача ФИФА президенти Зепп Блаттер учун турли-туман можароларни «туҳфа этди». У Мишель Платинидан тортиб Америка судигача - барча-барча билан тортишиб чиқди. ФИФАдаги коррупцияга оид можаролар шунчалик «болалаб», чигаллашиб кетдики, якунда айбдор киму, жабрланувчи ким эканини аниқлашнинг иложи бўлмай қолди. Президент ўзининг айбсиз эканлигини исботлаш учун бор куч - маҳоратини ишга солди, кўнгилли равишда ўз усулларидан воз кечди, ўзи берган кўрсатмаларини инкор этди, ғанимларининг ғашига тегиш орқали уларнинг хато қилишига мажбур этишга уриниб кўрди. Лекин охир-оқибат, мағлубиятга учради.

Швейцариянинг Die Weltwoche наш­ри Блаттернинг «бутун дунёга қарши уришишини» муносиб баҳолаб, уни «йил кишиси» сифатида эълон қилди. Албатта, ФИФА президентининг фаолиятига турлича муносабат билдириш мумкин. Лекин Блаттер 2015 йилда барчанинг оғзига тушгани аниқ. Масалан, Россия президенти Владимир Путин ФИФАдаги касбдошига Нобель мукофотини беришни таклиф этди.

Гонсало Хара: Нима билан эътиборни тортди? Майдондаги майнавозчилик билан.

Америка кубоги-2015 турнирининг Чили-Уругвай баҳсида кутилмаган ҳодиса юз берди: Гонсало Хара билан тўқнашиб кетган Эдинсон Кавани ҳакам қарорини қўл силтаган ҳолда қабул қилгани учун майдондан четлатилди. Тўғри, бу каби воқеалар тез-тез бўлиб туради. Лекин ҳамма гап шундаки, чилилик ҳимоячи рақибининг қўполлигидан қаттиқ ранжиган ва жаҳл устида Каванини ножўя  ҳаракати билан масхара қилганди. Ҳакамку Эдинсонни қизил карточка билан жазолади. Аммо Гонсалонинг бемаъни қилиғи мухлисларда кучли нафрат уйғотди. Ҳатто «Майнц» менежери Кристиан Хайдель клуб нуфузини сақлаб қолиш мақсадида чилилик легионерни жамоадан четлатишга ваъда берди. Лекин сентябрь ойи келгунича Харанинг бемаъни қилиғи унутилиб, у «Майнц»даги иштирокини давом эттирди.

Артём Дзюба: Нима билан эътиборни тортди? Яшил майдон ва унинг таш-қарисидаги фаоллик билан.

Ортда қолган 2015 йил Артём учун ҳар томонлама сермаҳсул бўлди ... ўз касбида сезиларли силжишга эришиб, Россия терма жамоасидан муқим жой олди. «Зе-нит»даги Халк билан ҳамкорлиги эвазига сермаҳсулликни конвейер даражасига олиб чиқди. Аммо фақат футболдаги натижаларни инобатга олганимизда, иқтидорли ёш ҳужумчи рўйхатимиздан жой олмаган бўларди. Бахтимизга Артёмнинг майдон ташқарисидаги ҳаёти ҳам жўшқин кечди. Февраль ойида Дзюба ҳам Владимир Бистров каби ўзининг ромб шакли тушурилган футболкасини стрелка расми акс этган либос билан алмаштириши маълум қилинди. Таажжубки, «Зенит» мухлисларини бу янгилик асло қувонтирмади, «Спартак» фанатлари эса футболчининг номи ёзилган футболкаларини ёқиб юбориш билан хумордан чиқишди. Трансфер амалга ошганидан кейин бир ой ўтгач, Артём йилнинг йирик «сариқ» можаросида тилга олинди. Шу боис, кейинчалик уни «йил жентльмени» унвони билан сийлашганида кўпчилик ҳайратдан ёқа ушлади. Октябрь ойида Дзюба «Спартак» томонидан белгиланган жаримага раддия билдириб, якунда ғолиб чиқди. Натижада Леонид Федун ўзининг сўзамоллик санъатини яна бир марта ишга солишга мажбур бўлди: «Дзюбани тарбиялаш учун биз катта маблағ сарфлагандик. Энди билсак, у ўз яқинларини ҳам сариқ чақага сотиб юборишдан қайтмайдиган йигит экан». Хуллас, Дзюба ўз атрофидагиларни зериктириб қўймади.

Юрген Клопп: Нима билан эътиборни тортди? Оддий эканлигини маълум қилиш билан.

Юрген Клоппнинг «Боруссия»си 2014 йилда инқирозга юз тутди, ўтган йилнинг баҳорида эса ўта ғамгин, лекин юз бериши аниқ бўлган воқеа - мураббийнинг жамоадан кетиши кузатилди. Албатта, кетиш олдидан Юрген дортмунтлик мухлисларга қарата шундай оташин мурожаатнома йўлладики, ҳатто немис тилини яхши билмайдиганлар ҳам унинг таъсирчанлигидан йиғлаб юборишганди. Кейин мураббий мавсумнинг қолган қисмини ҳордиқ чиқаришга сарфлашини маълум қилди. Бироқ нуфузи «Боруссия»никидан кам бўлмаган бошқа бир клуб - «Ливерпуль» шўн-ғигач, кўпчилик Юрген Клоппни «қизиллар»нинг бош мураббийи сифатида тасаввур қила бошлади. Дастлабки матбуот анжуманида Юрген ўзини «оддий» (The Normal One) дея таништирди. Жозе Моуриньога тақлидан айтилган бу иборадан «Ливерпуль» маркетинг бўлими унумли фойдаланди - The Normal One ёзуви туширилган футболкалар сотувга чиқарилди. Бироқ ҳозирча «Оддий»нинг «Ливерпул»и «Беназир»нинг «Челси»си каби барқарорликка эриша олмаяпти.

Виталий Мутко: Нима билан эътиборни тортди? Евро «ассоциэйшн»ни кашф этди.

Виталий Мутконинг инглиз тилида ваъз айтишни хуш кўриши барчага маълум. Шу сабабли, британиялик касбдошларимиз Россия спорт вазиридан ФИФАдаги коррупцияга оид можарони шарҳлаб беришни илтимос қилишди. Ахир унда Россиянинг ЖЧ-2018га мезбонлик қилишига тааллуқли маталлар ҳам мавжуд эди-да. Шу боис, Виталий Леонтьевич узоқ ўйлаб ўтирмади ва «Туморроу будет евро ассоциэйшн», - деди маънодор оҳангда дона-дона қилиб, кейин у Россиянинг сайловда ҳақли равишда ғолиб чиққанига шубҳаланаётган европаликларни тинчлантиришга уринди: «Ноу проблем, ноу криминалити!». Мазкур ибора ўз вақтида Россияга мезбонлик ҳуқуқини тақдим этган ФИФА ижроқўмидаги «Летс ми спик фром май харт ин инглиш» хитобидан кўра жарангдорроқ шиорга айланди.

Андреас Юханссон: Нима билан эътиборни тортди? Йилдаги энг яхши актёрлик ролини намойиш этиши билан.

«Норчёпинг» клубининг ҳимоячиси ва сардори бўлмиш Андреас Юханс­сон чапани футболчи сифатида шуҳрат қозонган, майдонда ўзини ҳам, рақибларини ҳам, аяб ўтирмасди. Шу боис унинг Швеция чемпионати доирасида АИКка қарши августда бўлиб ўтган учрашувда кўрсатган қилиғи мухлисларни лол қолдирди. Стокгольмликлар жамоасининг ҳужумчиси Муҳаммад Бангурага яқинлашган Юханссон кутилмаганда рақибидан кучли зарбани қабул қилгандек букчайиб, майдонга йиқилди. Симуляция шунчалик табиий ва ишонарли чиқдики, ҳатто Бангуранинг ўзи ҳам рақибининг актёрлик маҳоратини қарсак билан олқишлади. Хуллас, нима бўлганда ҳам ўша беллашув чемпионлик учун даъвогарлик қилаётган жамоалар учун муҳим аҳамиятга эга эди. Охир-оқибат, кузда Юханссон жамоаси шоҳсупага кўтарилди. Ҳа, айримлар мақсадга эришиш йўлида ғирромлик ишлатишдан ҳам тап тортмайдилар.

Хорхе Сампаоли: Нима билан эътиборни тортди? Ўзига тегишли бўлмаган цитатага сазовор бўлиш билан.

Тақдир тақозоси билан ҳикоямизнинг икки қаҳрамони Чили ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик оқибатида аниқланди. Америка кубоги турнирида мухлислар доктор Хара билан танишган бўлсалар, ноябрь ойида ушбу икки жамоа ЖЧ-2018нинг саралаш босқичи доирасида ўзаро куч синашишди. Бу гал Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозониб (3:0), қитъа биринчилигидаги мағлубият ва Эдинсон Каванининг шахсий ҳаётига ноқонуний аралашув учун аламини олди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида касбдошларимиз чилиликлар устози Хорхе Сампаолидан нима учун тўпни 73 фоиз назорат қилиш жамоага ёрдам бера олмагани ҳақида сўрадилар. «Йилнинг энг яхши мураббийи» унвонига даъвогарлик қилаётган мутахассис ибратли бир ҳикоя билан жавоб қайтарди, холос.

Кейинчалик маълум бўлишича, юқоридаги ҳикоя соф уйдирма бўлиб, унинг муаллифлигига Хосеп Гвардиолани мўлжаллаган эканлар. Хуллас, нима бўлганда ҳам, ҳикояда ибратли ўгит йўқ эмас: футбол тактикаси борасида ҳар қанча фантазия қилиш мумкин. Лекин ўйиннинг ўзи доимо ҳаёт билан ҳамнафас эканига шубҳа йўқ.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 18:15, 09.01.2016. Ўқилди: 4616 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.