Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 35
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 25
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марк ван Боммель:«Анчелотти яхши мутахассис»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Голландия ҳамиша иқтидорларга бой бўлган. Марк ван Боммель улардан биридир. Ушбу футболчи 1992-2013 йиллар мавсумидаги фаолияти давомида фақат етакчи клубларда тўп сурди. Фаолиятини ПСВда бошлаган Боммель кейинчалик «Барселона», «Бавария» ва «Милан» клублари шарафини ҳимоя қилди. Шунингдек, Голландия терма жамоаси сафида 79та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол қилди. Айни пайтда фаолиятини якунлаган 38 ёшли ван Боммел яқинда FIFA.com сайтига интервью берди.

- Марк, айни пайтда нималар билан машғулсиз?

- Гарчи фаолиятимни якунлаган бўлсамда, бўш эмасман. Аксарият мухлислар футболчи бутсасини михга илганидан сўнг бемалол ҳордиқ чиқариши мумкин, деб ўйлашади. Аслида, ундай эмас. Тез орада мураббийлик курсларини якунлайман. Айни пайтда Саудия Арабистони терма жамоасида бош мураббий ёрдамчисиман. Фарзандларим футбол ва теннис ўйнашади. Кўп вақтимни уларга сарфлаяпман.

- Сизни қачон бош мураббий сифатида кўришимиз мумкин?

- Бир нечта таклифлар олдим. Лекин энг аввало, мураббий сифатида ўсишим керак.

- Собиқ жамоангиз «Бавария» Карло Анчелотти билан шартнома имзолашдан олдин мураббий қидирди. Энди италиялик мутахассис ёзда жамоани қабул қилиб олади. Нима деб ўйлайсиз, мюнхенликлар сиздан олдин уни та­йинлаб шошилишмадими?

- (Кулади) албатта шошилишди.

- «Бавария»нинг ҳозирги устози Пеп Гвардиола жамоа учун қанчалик муҳим?

- Ундан олдин ишлаган Хайнкес ва бошқалар ўз ишларини қойилмақом бажаришган. Масалан Юпп билан «Бавария» юқори марраларни забт этди. Бироқ  Гвардиола ўзига хос мураббий, жамоа учун алоҳида аҳамият касб этади.

- Анчелотти ҳақида қандай фикр билдирасиз?

- Мураббий сифатида Карло яхши мутахассис. Шунингдек, у номдор футболчилар билан тил топиша олишини исботлади. Яна бир эътиборли жиҳати, Анчелотти футболчилик пайтида ҳам юқори натижаларга эришган. Бу жиҳат ҳам мураббийлик фаолиятини танлаганидан сўнг қўл келади.

- Неймар, Криштиану Роналду ёки Лионель Месси: улардан қай бири «Олтин тўп»ни ютади?

- Менимча, Месси ёки Неймар. Чунки «Барселона» ўтган йили барча турнирларда ғолиб чиқди.

- Голландия терма жамоасининг Евро-2016 йўлланмасини қўлга кирита олмаганидан қанчалик қайғурдингиз?

- Албатта, ачиндим. Агар Исландия, Туркия ва Чехия билан бир гуруҳдан жой олиб, учинчи ўринни эгаллай олмасангиз, Европа чемпионатига боришингизга ҳожат йўқ. Умуман олганда, жамоа ёш. Шаклланиш учун эса вақт керак. Бироқ Голландияда ҳар қандай нуфузли турнирга чиқиш шарт қилиб белгиланган.

- Мамлакат футболининг бугунги кундаги муаммоси нимадан иборат?

- Сўнгги пайтларда жамоа 4-3-3, 3-4-3, 5-3-2 ва 4-4-2 схемаларидан фойдаланди. Менимча, жамоанинг бир хил услубда ўйнашини таъминлаш лозим. Чунки терма жамоага футболчилар қисқа муддатга келишади. Аниқ бир усулдан фойдаланилса, уларнинг мослашишлари осонроқ кечади.

- Сизнингча, Евро-2016да ким ғолиб чиқади?

- Германия, ҳамиша фаворитлар сафида. Франция ва Испанияни ҳам даъвогарлар қаторига киритиш мумкин. Шунингдек, бу мусобақада Бельгиядан кўп нарса кутса бўлади.

- Германия терма жамоасининг Бразилиядаги ғалабасидан мамнун бўлдингизми?

- Ўша жамоа сафида мен билан бир клубда тўп сурган бир қатор футболчилар бор эди. Бастиан Швайнштайгер, Мирослав Клозе ва Томас Мюллер шулар жумласидан. Улар учун хурсанд бўлдим.

- Европа Чемпионлар Лигаси февралдан давом эттирилади. Қайси клубнинг ғолиб чиқишини тахмин қиляпсиз?

- Менимча, «Бавария» узоққа бориши мумкин. Шунингдек, «Барселона», «Реал» ва «Атлетико» жамоаларини ҳам ҳисобдан чиқармаслик лозим. Бугунги кунда Мадрид жамоа­лари «Бавария» ёки «Барселона»дек кучли эмас. Шунга қарамай, «плей-офф»да ҳар нарса бўлиши мумкин. Агар сўров ўтказилса, 95 фоиз мухлис «Бавария» ёки «Барселона»нинг ғолиб чиқишини тахмин қилади.

- Сиз майдонда етакчиликни қўлга олишга ҳаракат қилардингиз. Ҳозирги футболчилар ҳақида қандай фикр билдирасиз?

- Ҳар қандай жамоа етакчи футболчига муҳтож. Айримлар футболда бир-икки футболчи ҳеч нимани ҳал қила олмайди, деб ҳисоблашади. Аслида, эса ундай эмас.

- Англиядан ташқари барча кучли лигаларда тўп сурдингиз? Сизнингча, улардан қайси бири сизнинг ўйин услубингизга кўпроқ мос тушган? Нима учун Англияда ўйнамагансиз?

- Умуман олганда, таклифлар кўп бўлган. Лекин ҳар сафар қандайдир сабаб туфайли туманли ўлкага бора олмаганман. Аслида, Англияда ўйнашни истаганман. Шунга қарамай, фаолиятимдан мамнунман. Ахир ҳамма футболчи ҳам бир пайтлари «Барселона», «Милан» ва «Бавария»да ўйнаганман, дея олмайди.

- Фаолиятингизнинг қайси даври сизга кўпроқ ёқади?

- Хорижда энг кўп «Бавария»да ўйнаганман. Ҳозирги кунда клубдаги барча янгиликлардан хабардорман. Улар билан доимий алоқадаман.

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:43, 11.01.2016. Ўқилди: 1805 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.