Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба.

      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 26.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • 1:0
      • Кристал Пэлас
      • 26.10.2025 19:00
      • Борнмут
      • 2:0
      • Ноттингем Форест
      • 26.10.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • 1:0
      • Манчестер Сити
      • 26.10.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:3
      • Бёрнли
      • 26.10.2025 21:30
      • Эвертон
      • 0:3
      • Тоттенхэм
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 26.10.2025 18:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Леванте
      • 26.10.2025 20:15
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Барселона
      • 26.10.2025 22:30
      • Осасуна
      • 2:3
      • Сельта
      • 27.10.2025 01:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Алавес
      • 28.10.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 26.10.2025 16:30
      • Торино
      • 2:1
      • Женоа
      • 26.10.2025 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Рома
      • 26.10.2025 19:00
      • Верона
      • 2:2
      • Кальяри
      • 26.10.2025 22:00
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Болонья
      • 27.10.2025 00:45
      • Лацио
      • 1:0
      • Ювентус
      • 28.10.2025 22:30
      • Лечче
      • -:-
      • Наполи
  • Суперлига
      • 26.10.2025 16:30
      • ОКМК
      • 1:1
      • Насаф
      • 26.10.2025 18:30
      • Бунёдкор
      • 2:1
      • Машъал
      • 27.10.2025 18:30
      • Сурхон
      • 4:0
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 57
2 Насаф 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 26 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна
26-тур Қизилқум 2-0 Динамо
26-тур Шўртан 0-2 Нефтчи
26-тур Қўқон-1912 2-0 Навбаҳор
26-тур ОКМК 1-1 Насаф
26-тур Бунёдкор 2-1 Машъал
26-тур Сурхон 4-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

30/10 18:30 Динамо - Хоразм
30/10 18:30 Навбаҳор - Насаф
31/10 18:30 Шўртан - ОКМК
01/11 17:00 Андижон - Бухоро
02/11 15:00 Нефтчи - Сурхон
02/11 15:00 Машъал - Қўқон-1912
02/11 17:15 Сўғдиёна - Қизилқум
03/11 18:30 Пахтакор - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7712 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Жувентуде".
      16:00 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Трабзонспор".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      20:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
      22:05 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      23:25 LIVE Чемпионат Испании. Сегунда. "Кадис" - "Бургос". Прямая трансляция.
      01:25 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Атлетико Минейро".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Флуминенсе". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Екатеринбурге. День 4.
      13:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      17:30 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Вуллонгонге, Австралия. Женщины.
      19:40 "Небесная грация".
      20:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Циндао в Китае. День 1.
      22:10 "Непобедимый".
      22:40 "Страна спортивная".
      23:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук. Женщины.
      01:15 "Команда мечты".
      01:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      03:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Новости.
      12:05 Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Финал. Аргентина - Марокко.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      18:20 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      20:50 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Локомотив" (Ярославль). Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:40 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кремонезе" - "Удинезе". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      04:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 27.10.2025

      06:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      07:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      08:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      10:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Командные соревнования.
      11:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 15 в Рабате, Марокко.
      15:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      17:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Обзор.
      21:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 16. Монпелье - вершина Ванту.
      03:45 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      04:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лигамизда чемпион ўзгарармикан?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Микст-зона
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Янги йил бизга қандай янгилик келтириши мумкин? Янги чемпионни кўрамизми? Бу - ҳар йили мавсум бошланиши олдидан бериладиган одатий саволлар. Мухлис халқи табиатан шундайки, ҳар доим янги ғолибни кўришни истайди. Аммо ҳар доим ҳам бунга имкон  бўлавермайди. Ўзбекистон чемпионати 1992 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва бу йил 25 ёшга тўлиш арафасида. Хўш, ушбу кичик юбилей бизга янги чемпион номини келтирадими?  Кимлар бу ишни уддалаши мумкин? Ушбу саволга жавоб топиш олдидан бироз тарихга назар ташлашга тўғри келади...

ТАРИХ

Ўзбекистон чемпионати шу вақтга қадар 24 марта ўтказилди. Мана шу вақт оралиғида 6та жамоа ғалаба нашидасини сурган - «Пахтакор» 11 марта (1992, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2012, 2014, 2015) олтин медалларга эга чиққан бўлса, «Нефтчи» ва «Бунёдкор» беш мартадан бу ишни уддалашган. Фарғоналиклар 1992, 1993, 1994, 1995 ва 2001 йилларда чемпион бўлганлар, ундан анча ёш «Бунёдкор» эса 2008, 2009, 2010, 2011 ва 2013 йилга тегишли вақт оралиғида тенгсиз, деб топилган.

Олий лига ғолиблари ҳақидаги статистикамизни якунлаб қўйиш учун яна «Дўстлик», «МҲСК» ва «Навбаҳор» каби номларга ҳам мурожаат қилишга тўғри келади. «Дўстлик» икки марта (1999, 2000), «Навбаҳор» (1996) ва «МҲСК» (1997) эса бир мартадан олий лигада ғалаба қозонишган. Аммо ушбу статистиканинг нохуш томони ҳам бор - «Дўстлик» ва «МҲСК» бундай ғалабаларни «кўтара» олмаганлар шекилли, чемпион бўлганларидан сўнг мозий қаърига «чўкиб кетганлар». Шунақа. Агар ҳозирда олий лигада иштирок этаётган клублардан ҳам бирортаси мана шундай «қурбонлик» эвазига чемпион бўлсалар, бундай ғолибликдан воз кечганлари яхши, шундай эмасми?!

Бизга узоқ муддат ёнадиган юлдуз керак, бир «ярқ« этиб, кейин ўчадигани эмас...

 

МУДОМ ДАЪВОГАРЛАР

Майли, энди эътиборимизни қайғули тарихдан бугунги кун ҳақиқатига кўчирсак. Юқоридаги статистик маълумотлар билан танишиб чиққан мухлислар мақоланинг чемпионларга аталган бўлимида «Насаф» ва «Локомотив»нинг йўқлигини кўриб, ҳайрон қолишлари тайин. Дарҳақиқат, «аждарлар» ва «темирйўлчилар» сўнгги йилларда мунтазам равишда ғолибликка асосий даъвогарлар қаторида юрсалар-да, ҳали бирор марта чемпионликка эриша олмаганлари ғалати. Қизиқ томони, жорий мавсумда ҳам «янги чемпион» номини қўлга киритишга айнан шу клублар даъвогарлик қиладилар.

У ёғини сўрасангиз, «Насаф» ва «Локомотив» анчадан буён кучлилар сафида. Бироқ ҳалигача на униси ва на буниси бўйнида олтин медаль залворини ҳис қилганича йўқ. Аммо «кумуш» ва «бронза» мавзуси очилса, бировга «гап бермасликлари» турган гап. «Локомотив» ўтган қисқа давр ичида битта бронза, учта кумуш медалга эга чиққан бўлса, «Насаф» бир мартагина кумуш медалга эришган ҳолда, нақ 9 бора бронза медалларига лойиқ топилган. Агар қаршиликлар шу йўсин давом этсалар, бу йил ўнинчи марта кучли учликдан ўрин олиб, ўзига хос юбилейни нишонлашлари мумкин.

 

ЧЕМПИОНЛИК КУРАШИ

Албатта, «аждарлар» буни истамасликлари турган гап. Чунки бронза медалига эга чиқиш - шунчаки кучлилар орасидаги энг омадсиз бўлишни билдиради, холос. Қаршилик мухлислар ўз суюклиларидан олтин медаль кута-кута чарчадилар. «Насаф» ниҳоят, Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиқиб, мухлислар наздида обрўйини тиклаб олиши шарт. Зеро, қаршилик ишқибозлар бундан ортиғига ҳам муносиблар.

«Локомотив»да ҳам деярли шунга  ўхшаш ҳолат. Гарчи тошкентликлар «Насаф» каби мухлиси кўплиги билан мақтана олмаса-да, омадсизлик борасида Қарши шаҳри вакили билан истаганча «беллашиши» мумкин. Чунки «темирйўлчилар»га сўнгги уч йилда икки марта чемпион бўлиш учун очколар етмай қолди, холос. «Локомотив» 2013 йилда «Бунёдкор»дан бир очко кам жамғариб, иккинчи ўринда қолиб кетган эди. 2015 йилда ҳам айни шу ҳолат такрорланди, фақат бу сафар биринчи ўриндаги жамоа «Пахтакор» бўлди. Агар мана шу анъана давом этса, «Локо» - мудом иккинчи» деган теория пайдо бўлиши турган гап. Ёдингиздами, бир вақтлар, Европада Эктор Купер деган мураббий бўлар эди. «Интер» ва «Валенсия» каби клублардаги фаолияти билан танилган мураббийга нима учундир «мудом иккинчи», деган ном берилганди. Гап шундаки, Купернинг жамоалари  ҳар доим ла лига, «А» серия ва ҳатто, Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш учун асосий даъвогарлар сафида бўлса-да, аммо сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой беришаверарди. Натижада, ушбу мутахассис «мудом иккинчи» сифатида футбол тарихида қолди. Вазият ўзгаришсиз кетадиган бўлса, «Локомотив»ни ҳам шундай қисмат кутиши турган гап.

Хўш, янги мавсумда кимдир ниҳоят олий лигадаги тарози палласини бошқа томонга оғдиришни уддалай оладими? Бунинг учун нималар қилиш лозим? Келинг, янги мавсум олий лигада янги чемпион номига эга чиқиши мумкин бўлган бу икки клуб фаолиятига бироз назар ташласак.

 

«ЛОКОМОТИВ»

Бу клубда ҳозир вазият шундайки, жамоа яна анъанавий тарзда мавсум олдидан таркибни кучайтириш билан банд бўлиб турибди. Жамоадан кетганлар орасида Лутфулла Тўраевнинг номи анча салмоқли кўриниши турган гап. Тажрибали ярим ҳимоячи фаолиятини хорижда давом эттиришга қарор қилди ва Малайзия клуби билан шартнома имзолади. Аммо Тўраев сўнгги мавсумларда «темирйўлчилар» ўйинини у қадар кучайтира олмаганини назарда тутсак, бу йўқотишни у қадар катта, деб айтишга тил бормайди. Гарчи клуб раҳбарияти Лутфуллани «2015 йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси» деб топган бўлса-да, у кетгач, раҳбарият ундан ҳам яхшироқ ярим ҳимоячи топиб олиши турган гап. Якунда шундай ҳам бўлди. Ўзбекистон миллий термаси етакчиларидан бири - Сервер Жепаров юртимизга қайтиб, «Локомотив» таркибига қўшилди. Бундан ташқари, ўтган мавсумни «Пахтакор»да ўтказиб, «шер- лар»нинг ҳақиқий етакчисига айланган Кахи Махарадзе ҳам фаолиятини «темирйўлчилар» сафида давом эттирадиган бўлди. Ҳар икки футболчи жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Демак, кўриниб турибдики, Лутфулла Тўраевнинг кетиши янги мавсумда «Локомотив»га деярли билинмаслиги аниқ. Зеро, бугунги кунда ўрта чизиқни мустаҳкамлаши мумкин бўлган энг кучли футболчилардан икки нафари айнан «темирйўлчилар» таркибига қўшилишди.

«Локо» борасидаги янгиликларни якунлаш олдидан қўшимча қилиш лозим, «темирйўлчилар» сафида шунингдек, Мурод Холмуҳаммедов, Ойбек Қиличев ва Садриддин Абдуллаев ҳам машғулот ўтказишмоқда. Гарчи бу футболчиларнинг номи Жепаров ва Махарадзе сингари жарангдор бўлмасада, таркибни кучайтиришда қўл келиши турган гап.

«НАСАФ»

«Насаф» борасида эса янгиликлар у қадар кўп эмас. Шу вақтга қадар берилган маълумотларга қараганда, қаршиликлар «Бунёдкор»дан Жавлон Иброҳимов, «Олмалиқ»дан эса Саламат Қуттибоевга қизиқиш билдирганлар. Иброҳимов бу таклифни рад этган бўлса, Қуттибоев ҳақида ҳозирча расмий янгилик чиққанича йўқ.

Бу йил «Насаф» ён қўшниси «Машъал» ҳисобига кучайишни режалаштирган эди. Клуб муборакликлар сардори Зоҳир Қўзибоев ва дарвозабон Санжар Қувватовни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрди. Аммо ҳужумчи якунда Муборакка қайтишга қарор қилди. У фаолиятини яна «Машъал»да давом эттирадиган кўринади.

«Насаф» учун энг катта ютуқ - соғлигидаги муаммо туфайли ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида ўйнай олмаган Рой Рокнинг сафга қайтиши бўлар эди. Боз устига, словениялик ярим ҳимоячининг ўзи ҳам Қаршида ўйнашни жуда истамоқда. Аммо бунинг учун у аввал тиббий кўрикдан ўтиши лозим. Агар бу ишни уддалай олмаса, «Насаф» ҳақида унутишига тўғри келади.

«Аждарлар»нинг муаммолари фақат шу билан чекланиб қолмайди. Аксига олиб, жамоа сардори Артур Геворкян ҳозирга қадар машғулотларда иштирок эта олганича йўқ. Гап шундаки, ярим ҳимоячи визасидаги муаммолар туфайли Туркманистондан чиқиб кета олмаяпти. Гарчи бу муаммонинг ҳал қилиб бўлмас даражада кенг кўлам касб этиши кутилмаётган бўлсада, жамоа етакчисининг машғулотларни ўтказиб юбораётгани ёқимли туюлмаслиги аниқ.

Гап ўрнида айтар бўлсак, «Насаф» келаси мавсум олий лига тарихида ўзгариш ясашни истаса, ҳали кўп ишларни амалга ошириши лозим!

 

ЯКУНДА

Юқорида олий лигада янгилик яратишга уриниб кўрадиган жамоалар ҳақида сўз юритдик. Аммо бу йўлда «Насаф» ва «Локомотив»га ғов бўлишни истайдиган кучлар ҳар доим топилиши турган гап. Албатта, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» келаси мавсум анъанавий тарзда чемпионлик учун курашда давом этадилар.

Бироқ Ўзбекистон чемпионатида янги ғолиб чиқиши учун ҳозир ҳар доимгидан ҳам қулайроқ вазият юзага келгандек. Агар «Пахтакор»дан Самвел Бабаян кетгач, жамоадаги аввалги барқарорликка бироз путур етгандек кўринаётган бўлса, «Бунёдкор»га бу «путур» анча олдин етиб келган. Миржалол Қосимов кетганидан буён «қалдирғочлар» қиладиган иш фақат кучли тўртликка кириш учун курашиш бўлиб қолди. Гарчи жамоада янги футболчилар авлоди етишиб чиқаётган бўлсада, айнан мураббийлар штабидаги беқарорлик натижага ҳам таъсир ўтказиши турган гап.

«Локомотив» ва «Насаф» эса айнан мана шу ҳолатдан фойдаланиб қолишлари лозим. Зеро, бундай имконият уларда бошқа туғилмаслиги мумкин...

АБДУЛЛОҲ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:07, 11.01.2016. Ўқилди: 4870 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.