Бугун 29 август, 2025 йил, жума.

      • 28.08.2025 00:00
      • Сельта
      • 1:1
      • Бетис
      • 29.08.2025 22:30
      • Эльче
      • -:-
      • Леванте
      • 30.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Хетафе
      • 30.08.2025 20:00
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетико
      • 30.08.2025 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 30.08.2025 22:30
      • Жирона
      • -:-
      • Севилья
      • 30.08.2025 16:30
      • Челси
      • -:-
      • Фулхэм
      • 30.08.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Эвертон
      • 30.08.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Бёрнли
      • 30.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Брентфорд
      • 30.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Борнмут
      • 30.08.2025 21:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ньюкасл

Пауло Бенту ким ва Осиёда қандай ишлаётганди? [37]

"МЮ" ўз тарихида илк бор 4-дивизион жамоасидан мағлуб бўлиб, Англия Лига кубогини тарк этди [28]

Паулу Бенту Тошкентга етиб келган [28]

"Манчестер Юнайтед"нинг АПЛда чемпион бўлишдан кўра Чемпионшипга тушиб кетиш эҳтимоли 80 баравар юқори (Opta) [23]

Месси барча мусобақаларда мавсумнинг 26 ўйинида 32 та самарали ҳаракат амалга оширди [20]

«Сўғдиёна» - «Динамо» ўйинидаги 90+6-дақиқада белгиланган пеналти бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссияси расмий хулосаси: «Ҳакамнинг қарори нотўғри» [15]

ЕЧЛ янги мавсумига қуръа ташланди. "Реал" Қозоғистонга келади [13]

Англия лига кубоги. «Манчестер Юнайтед» тўртинчи дивизион клубига ютқазиб, мусобақани тарк этди (видеошарҳ) [12]

Мессининг дубли "Интер Майами"га Лигалар кубоги ярим финалида "Орландо Сити" устидан ғалаба келтирди [12]

Goal ЕЧЛ янги мавсуми фаворитлари рейтингини тузди [11]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Бетис 3 5
7 Эспаньол 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Сельта 3 2
14 Атлетико 2 1
15 Валенсия 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2690 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Эрматов: «Севимли касбимдан роҳат оляпман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ҳакамлар / Расмий учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками бўлган Равшан Эрматов RedPen интернет нашрига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбат билан танишишингиз мумкин.

— Янги йил арафасида иккита мукофот олдингиз. Дастлаб 2015 йилнинг энг яхши ҳаками бўлдингиз. Кейин Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирландингиз. Мукофотни олишингизни билганингиздан сўнг ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?

— Бу унутилмас лаҳзалар. Ўшанда Олимпия қўмитасида Ойбек Қосимов билан суҳбатлашиб ўтиргандим. Шу пайт футбол федерациясидан қўнғироқ қилиб, бу ажо-йиб янгиликни айтишди. Аввалига ишонгим келмади... Бунақа янги йил совғасини ҳали олмагандим. Президентимизнинг қўлларидан  мукофот олганимни ҳеч қачон унутолмайман.

— Global Soccer Awards тақдимотининг видеоконференциясида таниқли ҳакам Никола Риццолининг айтишича, ФИФА барча ҳакамларни йиғиб, ЖЧ-2014 финал учрашувини бошқарадиган бригадани айтишидан олдин у сизга қараган экан. Чунки Риццоли ва бошқа ҳакамлар бригадангизнинг финални бошқаришига ишонган экан. Бироқ финални айнан италиялик ҳакамга ишониб топширишган. Бу мавзуда унинг ўзи билан гаплашганмисиз?

— Албатта. Риццоли айтганидек, ҳакамлар корпусида кўпчилик финалга бизнинг бригадамизни тайинлашларига ишонган. Аммо якунда омад италияликларга кулиб боқди. Риццоли ўша пайтда ўзимни қандай тутишимни кўрмоқчи бўлганини айтганди. Олдинги финалларни бошқарган ҳамкасбларимнинг қандай ҳолатга тушишганини билардим. 2006 йили аргентиналик ҳамкасбимиз Орасио Элисондо хурсандчилигидан йиғлаган. 2010 йили эса Ховард Уэбб сакраб юборганди. Тасаввур қилинг. Ҳамманинг эҳтироси ҳар хил бўлади. Риццолининг айтишича, бир зумда бутун умри кўз олдидан ўтган ва ўн дақиқа мобайнида бўлаётган воқеликка ишонмай турган. Шундан сўнг менга «Равшан, тўғрисини айтсам, финални сен бошқарасан, деб ўйлагандим. Сен бунга муносибсан. Лекин омад бизга кулиб боқди», деганди. Унга мен Бразилияда қолган тўртта бригаданинг барчаси финални бошқаришга муносиблиги ва уни трибунадан туриб қўллашимни айтгандим. Албатта, барчамиз финални бошқаришни жуда истагандик. Чунки ҳакамлар учун бундан ортиқ нарсанинг ўзи йўқ. Яъни, ўз касбингизда Эверестни забт этгандек бўласиз. Аммо ўша пайтда қандай ҳолатга тушишимни билмайман.

— Лекин буни ҳали билиб олишимиз мумкин.

— Ҳа. Шунга умид қиламан.

— Сиздан Ўзбекистон ҳақида тез-тез сўраб туришадими?

— Ҳалигача мамлакатимиз ҳақида тасаввурга эга бўлмаган инсонлар учраб туради. Аммо уларнинг сони тобора камаймоқда. Уларга тарихимиз, номдор аждодларимиз ва мамлакатимизнинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапириб бераман. Шундан сўнг уларнинг кўпчилиги юртимизга ташриф буюриб, барчасини ўз кўзи билан кўришни истаб қолади.

— ЖЧ-2010нинг очилиш ўйинига сизни тайинлашганида жаҳон матбуоти ҳайратдан бонг урганди...

— Бизни тайинлашганининг эртасига ФИФА матбуот котиби Фурс бир қанча қоғозни кўтариб келиб, «Равшан, очилиш ўйинига тайинланганинг учун футбол оммасининг фикри», деганди. Бирорта ҳам яхши изоҳ йўқ эди. Барча «Ким ўзи у? Ўзбекистонда футбол борми ёки йўқми?» деганди. Улар «Нима учун очилиш ўйинига футболи ривожланган Германия, Англия, Испания ёки Бразилиядан ҳакам тайинлашмади?» деб ўзларига савол бергандилар. Айримлар эса очилиш учрашувида ЖАРга ёрдам бериши учун атайин уни тайинлашган, деганлар. Яна ҳам мени ҳайрон қолдирган нарса - унинг менга шу қоғозларни бергани бўлган. Эҳтимол, руҳий таъсир ўтказмоқчидир, балки у ҳам бизни тайинлашганига хурсанд эмасдир, деб ўйлаганман. У менга: «Равшан, очилиш ўйини трансляциясини жаҳон бўйича 4 миллиарддан ортиқ инсон томоша қилади. Стадионда 100 минг томошабин ва бир қатор мамлакатларнинг президентлари бўладилар. Бундан чўчимайсанми?» деганди. Мен эса «Агар қўрққанимда чемпионатни уйда телевизор орқали томоша қилардим», деганман. Шунда ҳакамлар департаменти раҳбари кўнглимни кўтарган. «Сен буни лотереяга ютуқ, деб ўйлама. Бу кўп йиллик меҳнатинг самарасидир. Бундай вазифа шунчаки топширилмайди», деганди.

- Шу кунларда олимпия терма жамоамиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди. Вакилларимизнинг Рио-де-Жанейрога бориш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

— Мендан кўпинча қайси жамоага мухлислик қилишимни сўрашади. «Реал», «Барселона», «Челси»? Уларга «Ўзбекистон терма жамоасидан бошқа жамоага мухлислик қилмайман», деб жавоб бераман. Ўсмирлар, ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоаларимиз шулар жумласидандир. Баъзида футбол томоша қилаётиб, овозимдан айрилиб қолишим мумкин. Нафақат футбол, балки ўзбекистонликлар иштирок этадиган ҳар қандай спорт турида вакилларимизга мухлислик қиламан.

Ўз миллий терма жамоаси либосида мамлакат шаънини ҳимоя қилиш - катта шараф ва фахр. Ҳар бир спортчи иштирок этаётган пайтида бутун халқ мухлислик қилаётганини ҳис қилиши лозим. Баъзида 70-80 ёшли мухлислар билан учрашиб қоламан. Улар менга  иштирокимни кўриб, кўзларига ёш олишганини айтишади. Бундай сўзларни эшитгандан сўнг чарчоқни ҳам унутиб, янада кўпроқ ишлашни бошлайсиз. Бизнинг футболчиларимиз ҳам шу нарсани ҳис қилиб туришибди. Умид қиламанки, улар ўз олдиларига қўйилган вазифани бажаришади. Футболда ҳамиша кучли ёки тажрибали жамоа ғалаба қозонмайди. Интизом ва иштиёқ ҳам муҳим роль ўйнайди. Агар ҳар бир эпизод учун, майдоннинг барча нуқтаси учун курашсангиз, муваффақият сиз томонда бўлади. Йигитларимиз ғалабага чанқоқлар. Улар бундай имконият кам берилишини яхши билишади. Олимпиада йўлланмасини ҳеч ким осонликча бериб қўймайди. Шунингдек, миллий терма жамоамизга ҳам ишонаман ва улар ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритишларига умид қиламан.

— ЖЧ-2014дан сўнг барча Равшан Эрматовнинг олдида яна иккита жаҳон чемпионати турганини ҳис этди. Лекин ўтган йили ФИФА ҳакамларнинг ёш лимитини бекор қилди. Бунинг учун улар нормативларни топширишлари шарт. Бу сизнинг кейинги режаларингизга қандай таъсир ўтказди?

— Ҳар бир инсоннинг жисмоний имкониятлари бор. Агар саломат бўлсам давом эттиравераман. Чунки севимли касбим билан шуғулланяпман ва бундан роҳат оляпман. Яқинда биз учун «йо-йо» тест жорий қилишди. Бунда 20 метр у ёққа, 20 метр бу ёққа 52 марта югуриш керак эди. Бу тестнинг учдан бирини бажариб бўлмасингиздан юрак уриши дақиқасига 180-190тага чиқиб кетади. Яъни, юрак сониясига уч марта кўп уради. Ҳакамлар шундай шароитларда ишлашга мажбурлар. Ўйинларда ҳам шундай. Масалан, жаҳон чемпионатларида пульс 200тага чиқиб кетади. 90 дақиқа шундай режимда иш олиб бориш керак.

— Ҳакамлик фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг режалар қандай?

— Ҳали шошилманг (кулади). Олдиндан бир нарса дея олмайман. Ҳозирча севган касбим билан шуғулланяпман. Муҳими шу.

Шерзод Эгамбердиев суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:40, 16.01.2016. Ўқилди: 4177 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Валенсия Диего Лопес 1
7 Барселона Педри 1
8 Осасуна Анте Будимир 1
9 Леванте Джереми Толян 1
10 Эльче Херман Валера 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.