Australian Open. Федерер ва Жокович ярим финалда тўқнаш келади
Жаҳоннниг биринчи рақамли ракеткаси Рожер Федерер “Катта дубулға” туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг ярим финал иштирокчисига айланди. У бугун чорак финал учрашувида Томаш Бердихдан устун келди.
Икки соату 18 дақиқа давом этган чорак финал учрашувида Федерер чехиялик рақибини 7-6 (4), 6-2, 6-4 ҳисобида таслим этди.
Чорак финал доирасида бўлиб ўтган яна бир баҳсда сербиялик Новак Жокович япониялик Кеи Нишикорини мағлубиятга учратди — 6-3, 6-2, 6-4.
Australian Open мусобақасининг ярим финалида Рожер Федерер ва Новак Жокович тўқнаш келишади.
Манба: stadion.uz

Киритилди: 15:38, 26.01.2016. Ўқилди: 3117 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар