Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 13.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • 1:1
      • Андижон
      • 13.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • 0:4
      • Машъал
      • 14.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Шўртан
      • 14.06.2025 20:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Пахтакор
      • 14.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 15.06.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Нефтчи
      • 15.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 15.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Машъал 12 15
9 Хоразм 11 14
10 Андижон 12 13
11 Сурхон 11 13
12 Қўқон-1912 12 12
13 Қизилқум 11 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 12 9
16 Шўртан 11 5

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Бухоро 1-1 Андижон
12-тур Қўқон-1912 0-4 Машъал

Навбатдаги ўйинлар. 12-тур

14/06 20:00 ОКМК - Шўртан
14/06 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
14/06 20:00 Қизилқум - Сўғдиёна
15/06 20:00 Сурхон - Нефтчи
15/06 20:00 Насаф - Навбаҳор
15/06 20:00 Хоразм - Динамо

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.06.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Боруссия Дортмунд".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Фрайбург".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Вольфсбург".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Майнц 05".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "Аугсбург".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Боруссия Дортмунд".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Германии. Обзор сезона.
      21:35 Новости футбола.
      21:40 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Фрайбург".
      23:40 Новости футбола.
      23:45 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Вольфсбург".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Майнц 05".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.06.2025

      06:20 Художественная гимнастика. "Evgeniya Cup" в Омске, Россия. Гала-концерт.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 2 в Саранске, Россия.
      09:40 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      10:10 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      12:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:30 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      13:25 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 1.
      15:10 "Непобедимый".
      15:40 LIVE Баскетбол 3х3. Sirius Cup в Сириусе, Россия. Прямая трансляция.
      20:55 "Лучшие из лучших".
      21:25 Бокс. Кубок Победы. Этап 2 в Саранске, Россия.
      23:15 "Легенды овального мяча".
      23:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 2.
      01:15 "Непобедимый".
      01:45 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      03:25 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв". SMP Formula 4. Гонка 1.
      03:55 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.06.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      08:00 Профессиональный бокс. Никита Цзю против Коэна Мазудье. Бой за вакантные титулы IBF Australia и WBO Inter-Continental в 1-м среднем весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 Д/ф "Владимир Петров. Центр нападения".
      12:40  Х/ф "Я - Златан".
      14:55 Новости.
      15:00 LIVE Автоспорт. Чемпионат России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв". SMP Formula 4. Гонка 1. Прямая трансляция.
      15:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:55 LIVE Футбол. Женщины. Winline Суперлига. "Локомотив" (Москва) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      18:55 LIVE Баскетбол 3х3. Sirius Cup в Сириусе, Россия. Прямая трансляция.
      20:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 2. Прямая трансляция.
      22:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:55 Автоспорт. G-Energy СМП РСКГ Эндуранс. Кубок России. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв".
      02:55 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      03:55 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 6 в Осло, Норвегия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.06.2025

      06:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6.
      07:30 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6.
      10:30 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 6.
      13:00 Автоспорт. WEC. Сезон 2024. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      14:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Гиперпоул.
      14:30 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 5 эп.
      14:45 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Разминка. Прямая трансляция.
      15:25 LIVE Мотоспорт. Суперспорт. Чемпионат мира. Этап 6 на трассе Мизано, Италия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      16:30 LIVE Мотоспорт. Супербайк. Чемпионат мира. Этап 6 на трассе Мизано, Италия. Гонка 1. Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Интро. Прямая трансляция.
      18:45 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бир ёлғон кетидан ёки яна ўша олимпия термаси тўғрисида

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Қитъа чемпионатлари / Ёшлар (U23) ОЧ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олимпиячиларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокларини жуда эрта якунлашди. Умуман, энди кейинги 4 йил мобайнида «олимпия терма жамоаси» атамасидан фойдаланмасак керак. Зеро, Олимпиаданинг футбол учрашувларида бизга тааллуқли воқеалар рўй бермайди. Афтидан, яна спортнинг бошқа турларига эътибор бериб тура қоламиз...

Ҳар қандай мағлубиятнинг ўз сабаблари бўлади. Шунингдек, Осиё чемпионатидаги муваффақиятсизликнинг ҳам. Аслини олганда, мана шу жамоа бизда Олимпиада йўлланмаси учун курашган термалар ичида энг кучлисидек кўринганди. Ҳали ҳеч қачон бу қадар кўп истеъдод битта жамоада йиғилмаганди, ҳарқалай. Аммо ўхшамади. Хўш, бунга сабаб нима?

МУРАББИЙЛАР АЛМАШИШИ

Ўзбекистон олимпия термаси ҳақида суҳбатлашар эканмиз, энг аввало, мураббийлар алмашиши хусусида алоҳида гапиришга тўғри келади. Яхши биламиз, ҳар қандай жамоадаги барқарорлик биринчи навбатда, мураббийга боғлиқ. Ҳатто таркибга дунёнинг энг олди юлдузларини жамлаган ҳолда, мураббий масаласи очиқ қолса, натижа шунга яраша келади. Ўзбекистон футбол федерацияси айни шу масалада адашди. Ҳисоблаб чиқсак, сўнгги икки йилда олимпия термаси бошқарувида оз эмас, кўп эмас, нақ 6 марта ўзгариш қилинибди. Бунақаси «Реал»да ҳам учрамаса керак. Ҳа, Флорентино Перес ҳам шунча мураббийни алмаштиришга уяларди!

 

МУСАЕВ ВА ЕВСТАФЕЕВ

Аслида бу жамоа вакилларини ёшлигидан тарбиялаб, юқори савияга олиб чиққан мураббий - Аҳмаджон Мусаев. Айнан у ўсмирлар ва кейинчалик ёшлар термаларида ишлади ва шогирдларини Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионатига олиб борди. Мундиалда чорак финалга қадар чиққан жамоанинг ўйини ЎФФни қаноатлантирмагач, Аҳмад ака истеъфога чиқарилди.

Унинг ўрнини Алексей Евстафеев эгаллади. Бу мураббий ҳам ёшлар борасида катта тажрибага эга эди. Аммо ишлаш учун истак сезилмаса, нима қилиш керак? Евстафеев ҳам негадир озроқ ишлагач, кетишни хоҳлаб қолди. Балки жамоанинг келажагига ишонмагандир? Хуллас, ушбу мутахассисга ҳам жавоб берилди. Шу ўринда яна бир тушунарсиз қарор қабул қилинди - ТЖМ Алексей Евстафеевнинг олдига бир шарт қўйди: «Майли, кетасан, фақат Туркияда бўладиган йиғинни ўтказгандан сўнг!» Ўша вақт ёшлар учун Туркия сафари режалаштириб қўйилган ва ТЖМ бу йиғинни бекор қилгандан кўра, эртага ишдан кетадиган мураббий билан бўлса ҳамки, уни ўтказишни маъқул кўрди. Ғалати! Мантиқан ўйлаб кўрсак, бош мураббийсиз ўтказилган йиғиндан қандай наф? Эртага кетадиган мутахассис учун қайси футболчи қандай ўйнашининг нима фарқи бор? Ажабо!

МАҚСУДОВ ВА АШУРМАТОВ

Аммо тушунарсиз қарорлар занжири бир-бирига уланаверди. Евстафеевдан сўнг терма бошқаруви Шуҳрат Мақсудовга ишониб топширилди. Бу ишонч қай даражада нотўғри эканлигини билиш учун Таиланддаги халқаро мусобақани кутишга тўғри келди. Жанубий Корея термасига қарши кечган баҳсда Тоҳир Шамсиддинов профессионал боксчиларга хос маҳоратини намойиш этиб,  рақибини кетма-кет туширилган муштлар билан «сийлагач», Мақсудовда ёшлар билан ишлаш тажрибаси йўқлиги сезилиб қолди. У бунга қадар Ўзбекистон миллий термаси бош мураббийи Миржалол Қосимовга ёрдамчилик қилиб келаётган эди. Мураббийнинг бирор марта болалар ёки ёшлар жамоасида мустақил ишлаб кўрмагани ҳам ЎФФ ва ТЖМни хавотирга солмади. Таиланд сафарининг мантиқий якуни эса шундай бўлди - Шуҳрат Мақсудов бўшатилди.

Аслида ўшанда ҳам термадаги вазиятни ўнглаш учун имконият етарли эди. Бизда ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга мураббийлар ҳар доим топилади. Масалан, Дилшод Нуралиев. Ишонамизки, гарчи ўша вақт Дилшод ака «Пахтакор» футбол академиясини бошқариб турган бўлса ҳам, олимпия термаси учун лавозимидан кетишга розилик берарди. Ёки Рауф Инилеев, мутлақо бекор юрган тажрибали мутахассис. Аммо ТЖМ шунинг учун ҳам ТЖМки, у ҳар доим ноанъанавий қарорга келади. Бу сафар унинг нигоҳи яна бир ёш ва тажрибасиз мураббий - Бахтиёр Ашурматовга қаратилди. Таъкидлаш жоиз, «Нав-баҳор» бош мураббийига шу қадар катта саховат кўрсатилдики, у бир йўла икки жойда ишлаш имкониятини қўлга киритди. Яъни олимпия термаси даражаси «Навбаҳор» билан тенглаштирилди ва Ашурматовга Намангандан кетиши шарт эмаслиги айтилди. Тўғри-да, нима қилади кетиб, ўзи термада 3-4 ой ишласа...

Натижаси ҳам шунга яраша - сал қолса, олимпиячиларимиз Қатардаги Осиё чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлишлари мумкин эди. Бахтимизга ОЧ саралаши «В» гуруҳида қирғизлар Қувайт термаси билан дуранг ўйнаб беришди ва жамоамиз яхши кўрсаткичга эга 2-ўрин соҳибларидан бири сифатида қитъа биринчилигида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ёдингиздами, ўшанда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа саралаш баҳсларида сурияликлардан мағлуб бўлиб (1:2), фақат қўшимча кўрсаткичлар эвазига ОЧ йўлланмасини қўлга киритганди.

ЖАЛИЛОВ ВА НУРАЛИЕВ

Албатта, бундай натижа терма бошқарувида навбатдаги ўзгаришлар қилиш заруриятини келтириб чиқарарди. ТЖМнинг ишлари худди «бир ёлғоннинг кетидан қирқ ёлғон» сўзлашига тўғри келган алдоқчини эслатади. Ташкилот аввалига бир мураббийни алмаштирди, кейин бош-қасини, сўнг кейингисини... Шу ўринда савол туғилади, барибир, яхшироқ номзод йўқ экан, Аҳмаджон Мусаевни бўшатиш зарурмиди? Ишлаб юравермайдими...?

Ўзбек футболида қилинган нав-батдаги ўзгаришлар натижаси шундай якунландики, 6 ой муқаддам Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий сифатида Виктор Жалилов тайинланди. Унинг сўнгги йилларда бирор клубда мустақил фаолият юритмагани эса эътибордан четда қолди. Ахир бу ТЖМ-ку! Ўзимизга хос услуб, шундай эмасми? Ёшлар билан ишлашда тажрибалироқ саналган Дилшод Нуралиев эса ассистент ролига муносиб кўрилди. Бунисини энди гапиргинг ҳам келмайди.

Шу ўринда Виктор Жалиловнинг тайинланиши билан боғлиқ энг муҳим жиҳат амалда бажарилмай қолганини гапириш ортиқчадир. Тайинлов борасида чиқарилган қарорда шундай сўз бор эди: «Виктор Жалилов ва Дилшод Нуралиев ЎФФ билан шартнома имзолашлари ҳамоно «Пахтакор»даги вазифаларидан озод этиладилар!» Аммо озод этилмадилар! Яхши биламиз, Виктор Жалилов жамоа раҳбари сифатида мавсум охирига қадар «Пахтакор» захира ўриндиғида ўтирди. Керак бўлса, ҳатто майдон четида турганча жон куйдириб кўрсатма ҳам берди. Қолган вақтини эса ЖЧ-2018 саралашида иштирок этаётган миллий жамоа мураббийлар штабида ўтказди. Олимпиячиларни эса амалда чекланган ваколатга эга Дилшод Нуралиев бош-қарди. Парадокс шундаки, қитъа биринчилиги арафасида айнан у мураббийлар штабидан чиқариб ташланди. Ахир бу штабда футболчилар имкониятини яхши биладиган биргина инсон топилса, у ҳам Нуралиев эди-ку. Ана энди ўзингиз ўйлаб кўринг, бу жамоа билан Олимпиадага йўлланма олиш мумкинмиди?

САМВЕЛ БАБАЯН

Аслида Ўзбекистон олимпия термасини Осиё чемпионатига Самвел Бабаян олиб бориши бошидан аниқ эди. Мураббийнинг ўзи ҳам буни инкор этмаган. ЎФФ икки жойда ишлашга имкон берар экан, нима учун фойдаланмаслик керак? Бабаяннинг мантиғи шунга асосланган бўлса ажабмас. Чунки ташкилот томонидан чиқарилган қарорда «Миллий жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян шу билан бирга Ўзбекистон олимпия термаси фаолиятини бевосита назорат остига олиб, унинг натижалари учун жавобгар эканлиги ЎФФ Ижроқўми қарори билан белгилаб қўйилди», дейилганди. Бу эса амалда Бабаянга олимпия термасини ҳам бошқариш ваколатини берарди.

Нима ҳам дердик, ўзи шундоқ ҳам мураббийлар масаласи «аралашу қуралаш» бўлиб ётганда, бу қарор воқеалар жараёнининг мантиқий якуни ўлароқ, хизмат қилиши турган гап!

БАБАЯН ҚАЕРДА АДАШДИ?

Хўш, Самвел Вячеславович қаерда адашди? Мураббий ўтган мавсум «Пахтакор» таркибида олий лига чемпионлигини қўлга киритган футболчиларга ишонч билдирди ва хато қилди. Ҳимояда асосий устун Владимир Козак бўлиши керак эди, ярим ҳимояда эса - Жамшид Искандеров. Ҳужум эса охирига қадар Игорь Сергеев ихтиёрида қолдирилди. Аммо Козак сўнгги икки йилда жароҳатлар билан ўйнаб келаётгани, Жамшид Искандеров ҳам айнан шу сабабга кўра, ўтган мавсум фақат охирги ўйинларда майдонга тушгани эътибордан четда қолиб кетди. Сергеев эса афтидан, олий лигада гол уравериб чарчаган кўринади, Осиё чемпионатида деярли кўзга ташланмади. Фақат, Яман термаси дарвозасига урган ва амалда ҳеч нарсани ҳал қилмаган голи бизга шундай ҳужумчи борлигини эслатиб қўйди. Аммо бундай голнинг кимга кераги бор? Албатта, ургани учун раҳмат, аммо урмаганида ҳам терма учун ҳеч нарса ўзгармас эди.

 

ЭНДИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Албатта, айбдорлар жавоб беришлари керак. Ёдингизда бўлса, ЎФФ раҳбари Мираброр Усмоновнинг бу борада ваъдаси бор. Федерациянинг расмий сайтида чиққан хабарда «ТМЖ директори Асқар Толибжонов ва техник директори Рустам Акрамов терма жамоалар олдига қўйилган вазифалар бажарилмаса, футболдан бутунлай четлатилишлари» айтиб ўтилган. Бу четлатиш ўзбек футболи учун қай даражада фойдали бўлишини билмаймиз, аммо амалда синаб кўришга қаршилик қиладиганлар топилмаса керак. Шундай эмасми?

Аммо бизни жазодан кўра, бош-қа нарса кўпроқ қизиқтиради - қачон ўзбек футболида яхши савиядаги хорижлик мураббийлар фаолият олиб борадилар? Тўғри, ҳозир Бабаянга Деян Журжевич ёрдам бермоқда, аммо унинг биз кутган даражадаги мутахассис эмаслиги ҳаммага маълум. Балки Ўзбекистон терма жамоаларида ҳам таниқли ва кучли мураббийлар ишлайдиган вақт келгандир? Ахир Олимпиада қачонгача биз учун бокс ва енгил атлетика каби спорт туриларидан иборат бўлиб қолаверади? ЖЧ ҳақида эса гапиришга ҳам қўрқиб қолдик...

Зафар ҚОСИМОВ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:40, 27.01.2016. Ўқилди: 10818 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 9
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
3 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
5 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
6 Бунёдкор Луис Качорри 5
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
8 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Насаф Ҳусайн Норчаев 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.