Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба.

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [9039]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5966]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4498]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3627]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3476]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2498]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2413]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2399]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2390]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1937]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Талғат Байсуфинов Венгрияга қарши ўртоқлик учрашувидан кейин, натижадан қатъи назар, ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Александр Троицкий маълум қилди.

— ҚФФ раҳбариятида Байсуфинов ҳозирги пайтда терма жамоага керак бўлган мураббий эмас, деган фикр бор. Ҳатто молиялаштиришни қисқартириш ҳақида ҳам гап-сўзлар юрмоқда. Бу эса футболчиларнинг мукофот пулларига, спарринг рақиблар танловига ва хориж йиғиниларга таъсир қилиши мумкин.

Марат Омаров вазиятдан хабардор ва тартибсизликка йўл қўймайди, деб умид қиламан.

Мураббий масаласи, албатта, жамоавий тарзда ҳал қилиниши керак. Байсуфинов давридаги натижалар бўйича шахсан менда деярли савол йўқ.

Номзодларга келсак, мен аввал ҳам австралиялик Анге Постекоглу номини тилга олгандим. У ҚФФнинг ҳозирги бош котиби Мунн билан «Тоттенҳэм»да бирга ишлаган. Бу инсайд эмас, шахсий фикрим. Шунчаки тахмин қиляпман. Биласизлар, менинг бундай тахминларим кўп ҳолларда тўғри чиқади, — деб ёзди журналист ўзининг Telegram каналида.

Бугун Қозоғистон терма жамоаси Арманистон билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 9 июнь куни эса миллий жамоа Венгрияга қарши майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Талғат Байсуфинов 2025 йил октябрь ойида учинчи марта Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Унинг қўл остида жамоа учта учрашув ўтказиб, бирортасида ҳам мағлуб бўлмади: Лихтенштейн 4:0 ҳисобида мағлуб этилди, Шимолий Македония (1:1) ва Бельгия (1:1) билан эса дуранг қайд этилди. Байсуфинов бундан аввал ҳам икки марта миллий жамоани бошқарган.

Манба: sports.kz
Киритилди: 23:24, 06.06.2026. Ўқилди: 691 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик