Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Лобанов: «Шароитлар жуда зўр»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Шу кунгача «Пахтакор» клуби ва Ўзбекистон термаси дарвозасини қўриқлаб келган Александр Лобановнинг Осиёда ўз ўрнига эга «Персеполис» жамоасига трансфер қилиниши дарҳол футбол ишқибозлари эътиборини тортди. Чиндан ҳам, бу кутилмаган хушхабар бўлди. Шу боис, Sports.uz сайти ижодкорлари масофа тушунчалари енгиб ўтиб, «Телеграм» ижтимоий тармоғи орқали боғланиб, Лобановнинг илк таассуротлари билан қизиқишди.

- Салом, Саша! Бизда бир қатор саволлар бор. Уларга жавоб бериш учун вақт топиладими?

- Салом! Албатта, топилади.

- Унда бошладик: хўш, Эрон варианти қандай юзага келди?

- Умуман кутилмаган тарзда. Яъни «Пахтакор» билан йиғинда иштирок этаётган вақтим бирдан шундай де­йишди: «Эрон сафарига тайёрлан! Сенга қизиқиш билдиришмоқда». Буни асло кутмагандим. Қизиқиш Эроннинг энг кучли клубидан бўлгани учун ортиқча ўйланмадим. Жамоа қароргоҳига етиб бориб, дарҳол клуб президенти билан учрашдим. Мулоқот самимий ўтди, биз турли мавзулар бўйича фикр алмашдик. Эртасига тиббий кўрик бошланди. Шукрки, у ўзим кутгандек, ижобий натижа берди. Шу тариқа 1,5 йилга мўлжалланган шартнома остига имзо чекдик. Айтганча, бу - тўлақонли трансфер шартномаси, ижара эмас. Муҳими, форслар каминани самимий қарши олишди. Менинг жамоа сафига қўшилишим ҳақида ҳаттоки, мухлислар ҳам бир кун аввал билишган экан! Табиийки, бундай илиқ муносабат ўзимга жуда маъқул келди. Эронда «Персеполис»­ни жуда яхши кўришади. Чунки у халқ жамоаси саналади. Шу томондан клубнинг «Пахтакор» билан ўхшашлик жойи бор. Хуллас, қисқа вақт ичида мени жамоага таништиришди. Мураббийлар штаби бутунлай хорижлик мутахассислардан иборат. Таништириш маросимида ўз олдига доимо катта мақсадларни қўядиган клубда фаолият юритишимни алоҳида таъкидлаб ўтишди. Кейин «Персеполис»даги илк машғулотда қатнашдим. Жамоадаги бирдамлик дарҳол кўзга ташланди: ҳамма бир-бирига ёрдам бераётган, қўллаб-қувватлаётган... Бу ҳам ўзимизнинг «Пахтакор»дагидек!

- Бошланиши чакки эмас. Ке­йинчи? Жойлашиш масаласи нима бўлди?

- Ҳозирча жамоа билан меҳмонхонада истиқомат қиляпмиз. Тез орада менга алоҳида уй ва автомобиль ажратишни режалаштириб қўйишган. Шундан кейин рафиқам ва ўғилчам ҳам ёнимга етиб келишади. Шарт­номада кўрсатилган бандлардан бири шу. Бизга - футболчиларга яратилган шароитлар жуда ажойиб. Ҳар ҳолда, «Персеполис» - Осиёдаги энг номдор клублардан бири-да! Албатта, тилга боғлиқ муаммолар юзага келишини кутгандим. Аммо боя айтганимдек, мураббийлар штаби хорижликлардан ташкил топгани учун жамоа­да асосан инглиз тилидан фойдаланилмоқда. Яхшиямки, инглизчани бинойидек тушунаман. Форсча саволларга эса менга бириктирилган маҳаллий ҳайдовчи ёрдамида жавоб қайтаряпман. Хуллас, шунақа гаплар...

- Янги жамоадаги илк таассуротлар қандай? Машғулотларда қандайдир янги жиҳатлар кўзга ташландими?

- Таассуротлар жуда зўр. Зеро, «Персеполис» чиндан ҳам, катта клуб. Мени шундай жамоага таклиф қилишгани эса, икки карра қувонтирмоқда. Биринчидан, энди ўзга юрт жамоасидаги фаолиятим орқали Ватанимда обрў орттираман, иккинчидан, янги клубим ҳам худди «Пахтакор» каби ҳамма учун севимли. Футболчилар савиясига эса бир оғизгина гап билан баҳо бериш мумкин: «Чинакам класс». Футболнинг даражаси ҳавасга арзийди. Маҳорат ҳам шунчаки, кўргазма эмас, барқарор тушунча. Бундай клубда бошқача футболчиларни кўриш мумкин эмас аслида. Шунинг учун форслар танлов вақти айнан менинг номзодимда тўхталишгани кишини қувонтиради. Мухлислар эса чексиз уммоннинг ўзгинаси...

- Дарвоқе, Эрондаги ишқибозлик ҳақида: маҳаллий мухлислар сизга қандай муносабат билдиришмоқда?

- Биласизми, улар ҳатто оддий маш­ғулотларни ҳам катта қизиқиш билан кузатишади. Мени кўришлари билан эса, дарров эсдалик учун суратга тушишни таклиф қилишади. Ҳеч бўлмаганда, қўл бериб, кўришишади. Ҳар ҳолда, улар билан мулоқот бошлаганимда барчалари «Жамоамизга хуш келибсан!» дейишади. Қолаверса, клубимиз ишқибозлари бизнинг чемпионатимизни ҳам яхши билишади. Хусусан, «Пахтакор» улар учун ҳам катта, юқори савияли клуб. Мамлакатимиз ҳақидаги тушунчалари анча илиқ, ижобий. Мени айниқса, қуйидаги гаплари хурсанд қилмоқда: «Энди клубимиз дарвозасини Ўзбекистон термаси посбони қўриқлайди!» Каминага нисбатан муносабатлар шунчалик илиқ, самимийки, асти қўяверасиз. Тўғриси, бунчалик бўлиши тушимга ҳам кирмаганди.

- Муваффақиятларингиздан хурсандмиз. Чунончи, «Пахтакор»дек клубдаги бир неча йиллик самарали фаолиятдан кейин янада юқорироқ даражага чиқишингиз лозим ҳам эди аслида...

- Ўз ўрнида «Пахтакор» клуби ва Ўзбекистон миллий термасининг содиқ мухлисларига мурожаат қилмоқчиман.  «Пахтакор» - доимо қалбимда, буни алоҳида ёдда тутинг! Қачондир яна «шерлар» сафига қайтаман. Чунки бу жамоани чин дилдан яхши кўраман. Ахир айнан шу жамоа­да шахс сифатида танилдим, муваффақиятларга эришдим. Мени мудом қўллаб-қувватлашгани учун «Пахтакор» ва Ўзбекистон терма жамоасининг ҳақиқий, жонкуяр мухлисларига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Дмитрий ПОПОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:47, 27.01.2016. Ўқилди: 4046 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик