Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба.

  • «A» Серия
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Интер
      • 30.12.2025 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Женоа
      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Вулверхэмптон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тоҳир Кападзе: «Ҳоким кубоги»ни юқори савияда ўтказишга бел боғлаганмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Тез кунда "Нефтчи" учун жорий йилдаги муҳим турнирлардан бири Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги-2016" футбол мусобақаси старт олади. Айтиш керакки, бу галги турнир аввалгилардан тубдан фарқ қилиши аниқ. Боиси, "Ҳоким кубоги-2016"да "Нефтчи" жамоасидан ташқари яна бир қатор Олий лиганинг кучли жамоалари, хусусан, Навоийнинг "Қизилқум" Қўқоннинг "Қўқон-1912" ва "Андижон" клублари иштирок этади. Кўриниб турибдики, бу галги беллашувларда амалдаги чемпион "Нефтчи" мазкур мақомни ҳимоя қилиш учун жиддий курашиши керак бўлади.

Куни кеча Фарғона вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти, турнир ташкилотчиси Тоҳир Кападзе “Рухсор” ФМ радиосига интервью берди. Табиийки, суҳбат мавзуси “Ҳоким кубоги-2016” турнирига бағишланди. Радио эфирда бўлиб ўтган суҳбатни расмий сайтимиз орқали ҳам ҳукмингизга хавола этамиз.

— Айни пайтда барча клублар янги мавсумга қизғин тарзда тайёрланишмоқда, — деб гап бошлади Кападзе.  Мана яна бир қизиқарли турнир арафасида турибмиз. Анъанавий Фарғона вилояти “Ҳоким кубоги” мана 21-марта ўтказилмоқда. Очиғи, сўнгги йилларда турнирнинг савияси тушиб кетганди. Яхши эслайман, бу турнир жуда юқори савияда ўтар эди. Олий лига жамоалари ўзларининг асосий таркиби билан мусобақада иштирок этишарди. Аммо кейинчалик жамоалар  “Ҳоким кубоги”га фақатгина ўринбосарлар таркибини юборадиган бўлишди. Турнирнинг шиддати йўқолганди. Аммо бу йил мусобақа ташкилотчилари биринчи ўринда “Ҳоким кубоги”ни юқори савияда ўтказишга бел боғлаганмиз. Бунинг учун нима қилиш керак ? Биринчи галда учрашувларни сифатли майдонлар ўтказишимиз, меҳмон жамоаларга яхши шароитлар яратиб беришимиз лозим. Энг асосийси бу йилги турнирда жамоалар ўзларининг асосий таркиби билан иштирок этишади.  “Андижон”, “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” жамоалари асосий ва иккинчи таркиби билан “Ҳоким кубоги”да қатнашади.

— Нима учун “Навбаҳор” жамоаси мусобақада иштирок этмайди?
— Наманганликлар февраль ойи бошида тиббий кўрикдан ўтишни режа қилишган экан. Шу сабабли уларга мусобақа тақвими тўғри келмади. Билишимча, энди “Навбаҳор” ПФЛ кубогида иштирок  этади. Жорий йилдаги “Ҳоким кубоги”да 12 та жамоа иштирок этишини айтиб ўтиш жоиз. Мақсадимиз йилдан-йилга “Ҳоким кубоги” турнири савиясини ошириб боришдир. Шунингдек, кейинги йилларда Олий лига грандлари ва хориж клубларини  ҳам Фарғонага таклиф қилишни ўйлаб турибмиз.

— Узоқ йиллардан буён “Ҳоким кубоги”да асосан “Нефтчи” зафар қучади. Фёдоров шогирдлари бу сафар муваффақиятга эришишлари осон бўлмаса керак?
— Тўғри  хар йили “Нефтчи” чемпион бўлишига ҳамма кўникиб қолган ва бу йил ҳам шундай таҳминлар бўляпти. Бу табиий. Чунки “Нефтчи” Водийнинг энг кучли клуби ҳисобланади. Лекин бу футбол. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Кўрамиз, агар ким кучли бўлса ўша чемпион бўлади.

— “Ҳоким кубоги-2016” иштирокчилар ичида янги номлар кўряпмиз. Хусусан, “Қизилқум” жамоаси...
— Навоийликлар ўтган мавсум Фарғонага келишганда бу ҳақда келишиб қўйгандик. “Қизилқум” ПФК раҳбарига Фарғонадаги шароитларни кўрсатиб,  келаси йилдаги турнирга таклиф қилгандим. Улар айни пайтда Фарғонада тайёргарлик олиб боришмоқда. Имкон даражасида, барча шароитларни яратиб берганмиз.

—  Нега биронта ҳам ўйин “Истиқлол” стадионига белгиланмаган?  
— Очиғи, хозир қиш фасли бўлгани учун “Истиқлол” стадионининг чимини эҳтиёт қилинмоқда. Шунинг учун ўйинларнинг мезбонлигини бу стадионга берилмади. Аммо мусобақа ташкилотчилари “Ҳоким кубоги” финал ўйинини “Истиқлол”да ўтказишни режа қилганмиз. Бунинг учун биринчи галда ўша куни об-ҳаво шароити яхши бўлиб туриши керак. Вазиятга қараймиз. Имкон қадар финални Фарғонадаги замонавий стадионда ўтказишга ҳаракат қиламиз.

— Маълумот берсангиз, турнир олдидан очилиши маросими бўладими?
— Йўқ. Очилиш маросими бўлмайди. Чунки жамоалар турнирга ҳар хил вақтда етиб келишади.

— Саволларимиз мана шулардан иборат эди. Суҳбат учун раҳмат.
— Саломат бўлинг. Мен яна бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман. Насиб қилса, бу йил турнир бошқача ўтади ва мухлисларга манзур бўлади деб умид қиламан. Шу ўринда барча футбол мухлисларини турнирга таклиф қилиб қоламан, — деб фикрларини якунланди Фарғона вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти  Тоҳир Кападзе.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 23:11, 27.01.2016. Ўқилди: 2478 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.