Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба.

      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • 2:1
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
  • Суперлига
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • 1:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • 4:0
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • 3:1
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • 2:1
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:1
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл

АПЛ. «Ливерпуль» — «Кристал Пэлас». Таркиблар эълон қилинди [0]

Хулиан Альвареснинг агенти футболчи Барселонада уй қидираётгани ҳақидаги хабарларни рад этди [0]

УЕФАдаги 24 йил: Қозоғистон футболи Европага ўтиб ютдими ёки ютқазди? [0]

«Манчестер Юнайтед» мураббийлик лавозими учун Саутгейт ва яна тўрт номзод кўрилмоқда — TEAMtalk [0]

Милитао ЖЧ-2026ни ўтказиб юбориши мумкин — жароҳат кутилгандан жиддийроқ чиқди [0]

«Бундай вазиятда шунчаки уялган бўлардим» — Италия Эроннинг ўрнига ЖЧ-2026 га бориш таклифини кескин рад этди [0]

ОАВ: ФИФА лигаларга бир мавсумда битта ўйинни бошқа мамлакат ҳудудида ўтказишга рухсат беради [0]

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди [0]

“Дипломатик можаро чиқиши мумкин”. Бразилия президенти ва Португалия бош вазири ЖЧ-2026 ҳақида суҳбатлашди [0]

«Реал» ушбу кўрсаткич бўйича 2004 йилдан бери энг ёмон серияни қайд этди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 32 57
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 32 42
9 Атлетик Бильбао 32 41
10 Осасуна 32 39
11 Валенсия 33 39
12 Райо Вальекано 32 38
13 Эспаньол 32 38
14 Жирона 33 38
15 Алавес 33 36
16 Эльче 32 35
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 32 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 32 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

25/04 21:30 Валенсия - Жирона
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболнинг ўзгача феъл-атвори ва

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жамоаларимизга ҳозир айнан шу хусусият етишмаяпти...Муҳтарам мухлис, жаҳон майдонларидаги энг сўнгги муҳим воқеалар кўзгусида яна мамлакатимиз футболига, ундаги тараққиёт ва депсинишга назар ташлаймиз. Бир вақтлар Пеле, Гарринча, Бобби Чарльтон, Франц Беккенбауэр, Йохан Кройфф каби буюк иқтидор соҳиблари жаҳон футболининг ўзгача феъл-атворини белгилаб беришганди. Айни чоғда Биродар Абдураимов, Геннадий Красницкий, Ҳамид Раҳматуллаев, Владимир Фёдоров, Михаил Ан каби истеъдодли вакилларимиз ўша буюкларга ҳавас қилиш баробарида улардан ортда қолмасликка интилишганди. Фақат шўъро тузуми асоратлари сабаб, уларнинг бор имкониятлари тўлақонли юзага чиқмади. Жаҳон футболидаги ўзгача феъл-атвор эса ҳамон юксакликка бўй ростламоқда. Лионель Месси, Криштиану Роналду, Златан Ибрагимович, Неймар, Поль Погба тимсолида бу ўзгачалик мухлисларга олам-олам қувонч улашмоқда. Умаман олганда, жаҳон футболининг ўзгача феъл-атвори ҳамиша ўзининг табиати, анъаналарига содиқ, яъни унда депсиниш кузатилмайди. Демоқчимизки, футболнинг тарихига айланган ҳар бир давр ўзининг даҳолари  билан мухлислар қалбида яшайверади. Бу табиий-ижтимоий ритм ўзгармас ва ўз йўлида собитдир. Мухлисларнинг бахтига шу жараён мудом янгиланишга эҳтиёж сезаверади ва улуғ қонуният асосида тараққиёт сари одимлайверади.

Хўш, айни шу нуқтаи назардан қарасак, мамлакатимиз футболи ўзининг тарихий анъаналарига содиқми? Кимдир ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг Осиё ва жаҳон чемпионатларидаги иштирокларини назарда тутиб, балки бу саволнинг ноўрин, ортиқча, деб ҳисоблар. Биз ҳам футболимиз тараққиётидаги бир ҳовуч ёруғ шуълани ҳеч қачон инкор қилмаймиз, Аксинча, уни фахр билан эътироф этамиз. Аммо унутмайликки, натижанинг ўзи ҳар доим ҳам мухлисни қониқтиравермайди. У ўзи тарафкашлик қиладиган жамоада, футболчида ўзгача феъл-атвор бўлишини истайди. Масалан, футболнинг чинакам мухлиси - таниқли шоир, раҳматли Ёқубжон ака Аҳмаджоновга Марио Балотелли фаолияти ўзгача завқ бағишларди. У киши билан қачон, қандай вазиятда учрашмайлик, албатта, Марио мавзуси тилга олинарди. Нега? Негаки, Балотеллининг ўйин услубида, истеъдодининг табиатида ўзгачалик мужассам. Унинг феъл-атворидаги камчиликлар эса ўзгачалик сифатига нолойиқ. Мухлис учун намойиш этилаётган футболнинг ўзгача феъл-атвори муҳимдир. Шунинг учун мухлис бугун Қатардан қуруқ қўл билан қайтган олимпиячиларимиз, уларнинг устозлари ишидан норози. Инчунин, у ҳозирча Чемпионлар Лигаси сарҳадларидан узоқда ўралашиб юрган «Ливерпул»га, клубнинг ҳаяжону эҳтирослар қувлаб юрадиган мураббийи Юрген Клоппга тарафкашлик қилаверади. Ўз ўрнида, аутсайдерлар сафига қўшилмаслик учун тиришаётган «Норвич»нинг матонатидан миннатдор бўлаверади.

Ҳа, «Норвич»-«Ливерпуль» учрашуви яна бир бор исботладики, ўзгачаликнинг охирги чегараси йўқ. Том маънодаги изланиш - унинг янги марраси. Забт этилмаган янги маррани кўролмаган жамоа, мураббий ёки футболчи мавҳумликка маҳкум. Фақат, келинг, «Норвич»ни ўша мағлубликка маҳкумлар сафига қўшмайлик. Сафарда «Сток Сити» ва «Борнмут»дан енгилган бу жамоа ўз майдонида «Ливерпул»нинг аламзада нигоҳларига тик боқди. Куч ва имкониятлар тенг бўлмаган вазиятда «Норвич» кучли рақибнинг дастлабки голига 3 марта жавоб қайтарди. Жамоанинг шиддати ҳаттоки, Юрген Клоппни ҳайратлантирди, таҳликага солди. Шу боис, у қўшимча 5 дақиқа учун ҳакамга норозилик билдирди. Мерсисайдликлар устози учун аслида бундай ҳаракат ярашмайди. Лекин немис мутахассиси вазиятни чуқур ҳис қиладиган мураббий. Ўзи, жамоаси маҳорат бобида рақибидан устун бўла туриб, хавотирга тушдими, демак, вазият ҳақиқатан ҳам, таҳликали. Учрашувнинг 90Қ3-дақиқаси Юрген Клопп ҳақ эканлигини тасдиқлади. «Норвич» ҳисобни тенглаштирди ва немис мутахассиси бошидан гўёки, совуқ сув қуйиб юборди. Малакали, эҳтиросли мураббий ўриндиққа михланди. У ўша лаҳзада ғалабадан умидини узди. Ўйладики, жамоаси сўнг­ги кучини ҳам сарфлаб бўлди. Футбол ўзгача феъл-атвор билан  уни синовдан ўтказаётганини ўша драматик лаҳзаларда сезмади. Қарангки, шундай ажойиб, изланувчан, охиригача курашадиган мутахассис ҳам дуранг қаршисида қўл кўтарди. Ҳол-буки, футболда ўзгача феъл-атвор мавжуд ва у бу ғалати мавжудликни Юрген Клопп каби исдеъдодли мураббийларга вақти-вақти билан эслатиб туради. Бошқача айтганда, эслатади ва шу ўзгачалиги билан эсанкиратади. Йўқ, бу эсанкираш олимпиячиларимизнинг мағлубият қаршисидаги довдирашларига ўхшамайди. Бу эсанкираш ўзгачаликка, гўзалликка, фавқулоддаликка тантанавор таслим бўлишдир. Сўнгги лаҳзаларда Адам Лаллана устози ишончини оқлади. У отиб юборган футболка тимсолида «Ливерул»нинг аламлар либоси ечилди, гўё. Бу баҳсда 9та гол урилди ва улар 10:2, 8:0, 6:1, 5:2 ҳисобларини шакллантирган тўплардан қадрлироқдир. Негаки, 4:5 ҳисобида ўзгачалик руҳи устувор. Бу ҳисоб кўр-кўрона очиқ футбол ёки ҳимоядаги жўн хатолар натижаси эмас. Бу ҳисоб ёрқин ҳужум, шиддат ва шижоат тимсолидир. Таъбир жоиз бўлса, «Норвич» клуби «Борнмут», «Ливерпуль» эса «МЮ» дарвозасига урмаган голлари ҳиссасини ҳам шу учрашувда чиқарди.

Хўш, олимпиячиларимиз корейс тенгдошлари дарвозасига уролмаган голларини кейин уришдими? Йўқ, албатта. Улар иккинчи учрашув учун зарур ҳисобланган голлар режасини ҳам бажаришмади. Ҳаттоки, учинчи баҳсда ҳам имкониятлари даражасида тўп суришмади. Аввалги ўйинларда урилмаган голлар ҳиссасини чиқариш учун улардан рақиб дарвозасини камида 6 марта нишонга олиш талаб қиланарди. Афсуски, Самвел Бабаян шогирдлари бу талабнинг моҳиятини англашмади. Боз устига, Аҳмад ал Сарорийнинг голи барчада нохуш кайфият уйғотди. Мазкур футболчи томонидан сал аввал берилган зарба нима учун дарвозабонимизни ҳушёрликка чорламади? Бу саволнинг жавоби энди Самвел Бабаян ва дарвозабонлар мураббийининг виждонига ҳавола. Демак, улар Абдумавлон Абдужалиловга дарвозабонликнинг энг оддий ҳақиқатларини ҳам тушунтиролмаганлар ёки Абдумавлон бу ҳақиқатларни тушунолмаган. Аламли зиддият. Дарвозабоннинг вазифаси шунчаки, зарба йўлини тўсишдан иборат эмас. У аслида учрашув жараёнини, рақиб футболчилари эгаллашни мўлжаллаётган бўш ҳудудларни, тўп ҳаракатини бирдек кузатиб борадиган дирижёрдир. Мана шу ҳақиқатни англаган дарвозабонгина жамоасининг халоскорига айланади. Йўқ, мазкур мулоҳазалар орқали ҳамма айбни Абдумавлоннинг зиммасига юклашдан йироқмиз. Шунчаки, ўша гол мухлисларга алам қилганини таъкидламоқчимиз, холос.

Назаримизда, ўша жўн хато, нохуш гол олимпиячиларимиз савияси тўғрисидаги аламли хулоса каби самога сочилди минг-минглаб «оҳлар» мисолида. Келинг, вакилларимиз ўйин услубидаги шу жўнликни тан олайлик. Очиғи, олимпиячиларимизнинг авангардлари бўлмиш Владимир Козак, Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров каби йигитларимиз аввалдан таниш рақибларидан анчагина ортда қолишибди. Ахир олимпия ёшидаги футболчилар орасида айнан бизнинг вакилларимиз натижасида пасайиш кузатилди. Ҳақиқат шуки, футболчиларимиз аввалги савия маррасида депсиндилар. Аввалроқ бу савия гуруҳ босқичидан чиқишга яраганди. Энди эса аввалги юксак савия ривожланмагани боис, бугунги мағлубиятга асос бўлди.

Осиё чемпионати чорак финал учрашувларини томоша қилгач, изтироблар мухлисларни баттар қийнади. Чунки олимпиячиларимиз рақибларида ҳам ҳаддан зиёд юксалиш кўзга ташланмади. Бинобарин, футболчиларимиз Ироқ термаси ўрнида бўлишлари, чорак финалда ғалаба қозонишлари мумкин эди. Аламлиси, улар аслида юксалмаган савия соясида қолиб кетдилар. Йигитларимизни енгган икки рақибнинг ярим финалга чиққани, ҳаттоки, финалда иштирок этиш эҳтимоли катталиги ҳам бизга тасалли бермайди. Икки гуруҳдошимизнинг ярим финалга қадами ўзини билган мухлис учун олимпиячиларимиз қулоғига туширилган қўшалоқ тарсакидир...

Муҳаммад Вали, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:34, 28.01.2016. Ўқилди: 2252 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
7 Барселона Роберт Левандовски 12
8 Алавес Лукас Бойе 12
9 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
10 Алавес Тони Мартинес 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик