«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал истеъфога чиқмоқчи эмаслигини таъкидлади.
«Мен «Саутгемптон»га қарши ўйиндан кейин истеъфога чиқмоқчи эканлигим ҳақида гапирмаганман. Мен ҳамиша охиригача курашаман. Мен 3 йиллик шартномага имзо чекканман. Бу битта ўйиндан иборат эмас, бу бутун бошли жараён. Мен "МЮ"да ишлашда давом этишни истайман. Агар буни истамаганимда, бундан бир ярим йил аввал бу ишга киришмаган бўлардим.
Ўзим ишлаган барча клубларда жамоа директорлари ва хўжайинлари билан кўп гаплашганман ва доимо уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилганман, нафақат «МЮ»да, балки «Бавария» ва «Барселона»да ҳам. Лекин шу билан биргаликда ишончни оқлаш учун катта босим остида бўласан. Албатта, биз ишончни оқлашимиз мумкин, боиси, биз энди йўлнинг ярмига келдик», – дейди ван Гал.
Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 23-туридан кейин «МЮ» жадвалда 5-ўринда бормоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).