"Олмалиқ": Учинчи йиғин якунланмоқда
Тошкентда давом этаётган ўқув-машғулот йиғинимиз эртага Ғузорнинг "Шўртан" жамоасига қарши ўйин билан якунланади. Машғулотлар 2 февралдан яна пойтахтда давом эттирилади. Кўрикда бўлган баъзи футболчиларга ўртоқлик ўйинидан сўнг жавоб берилиши мумкин. Ғузорликларга қарши учрашув Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда 11:00да бошланади.
Шунингдек, эртага худди шу майдонда ёшлар жамоамиз "Пахтакор"-2 жамоаси билан навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказади. Ўтган ҳафтада ёшларимиз учта ўйин ўтказишди. 20 январь куни Қибрайда "Пахтакор" ёшлари билан ўтган баҳсда ҳисоб очилмади. Орадан уч кун ўтиб Олмалиққа Тошкент шаҳри 2-лигаси вакили "Истиқлол" ташриф буюрди. Бу ўйинда ёшларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. 26 январда Тошкентнинг "Локомотив" ёшлар жамоаси "Олмалиқ" меҳмони бўлди. Темирйўлчилар билан бироз аввал Тошкентда ўтказилган баҳсда ёшларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Бу галги учрашувда устунлик "Локомотив" (0:1) томонида бўлди.
Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 21:42, 29.01.2016. Ўқилди: 2027 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).