Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [8086]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [3308]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [3071]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2947]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2939]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [2279]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [2015]

«Барселона» Альваресга «Манчестер Сити»дан муқобил топди [1956]

Флик "Барселона"ни пасайишдан ким олиб чиқишини билади [1743]

"Барселона"да кечиккан ўйинчиларни жамоадан четлатиш тўхтатилди, аммо бу футболчиларга қимматга тушади [1573]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Шум бола»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёшлигимизда кўп оилали қўшнимиз бўларди. Ўзиям, еттита ўғил эди. Олтита ўғилнинг феъли бир-бирига ўхшар, биргина ўртанча фарзанд ҳаддан ташқари тўполончи эди. Бутун маҳалла шу боладан шикоят қиларди, унинг тўполонларидан безор эди ҳамма. Безорлик шу даражага чиққандики, қўшнимиз тўполончи боласини қаергадир вақтинчага олиб бориб ташлаган. Маҳалла тинчиб қолганди ўшанда. Ҳаммаёқ жим-жит. Ҳеч ким тўполон қилмайди. Аълочилар тўпланган синфга ўхшаб қолганди маҳалламиз.

Тўполончи маҳалладошимиз ярим йилча кўринмай кетди. Қайтиб келганида эса, кутилмаганда бутун маҳалла болалари уни қуршаб олишди. Саволлар ёмғири билан кутиб олинди шум бола: “Қаёққа кетиб қолдинг?” “Нимага кетдинг?” “Зерикмадингми?” Менга бу манзара биргина хулоса берарди – бутун маҳалла аслида шу тўполончи болага ўрганиб қолган экан. Усиз вужудга келган сукунат ва осойишта ҳаёт кўпчиликни, хусусан тўполонга ўч болакайларни зериктириб қўйган эди.

Моуриньони мен шу болага ўхшатаман. Унинг феъли, ўзини тутиши, куракда турмайдиган гапларни сўйлаб юбориши, фақат жанжаллар ўчоғида юриши ўша, ёшлигимда хотирамда сақланиб қолган шум болани ёдга солаверади. Ҳа, худди ўша болакай…

Моуриньо ўтган йили “Челси” билан шармандали натижалар қайд этавергач, унинг кетишини озмунча одам истамадими, дейсиз. Ўҳҳў, ўша пайтларда ОАВ фақат шу одам атрофида айланиб юрди. Охири Абрамович ўз тўполончисини кетказиб юборди. Футбол оламида озгина муддат бўлсин, португалиялик мутахассис кўринмай кетди. Бироқ… Бироқ, ҳозир қайтиш арафасида, сезяпсизми, унинг атрофини ўраб олишга шай бўлган “болакайлар” кўпайиб кетган?! Ҳа, Моуриньонинг озгинагина муддат футболда йўқлиги осойишта ва аълочи футбол оламини зерикарли қилиб қўйди. Ҳамма тартибли, ҳамма футбол билан банд. Маур борлигида тинмасдан сўкканлар, жанжалли воқеаларини танқид қилиб безор қилганлар бугун ич-ичларидан португалиялик мутахассисни соғиниб қолишди. Сездирмаётган бўлишлари мумкин, лекин бу инсонинг ўрни яққол билиниб қолганига иқрор бўлмоқдалар. Эрта-индин Маур Манчестер шаҳрига келиб, яхшилаб жойлашиб олгач, яна унинг тўполонларини, қолипда турмайдиган ишларини соғинишаётгани турган гап. Шахсан мен бу ҳолатни соғиняпман. Нега дейсизми, айтаман!

Табиатида жиззакилик бўлган, бошқалардан ажралиб туришга ошиқадиган одамлар бир ўринга қайтишганида ҳам ўша ишларини давом эттирадилар. Аниқроғи, янги кўринишда, янги услубда ўзларини кўрсатадилар. Жозенинг тўполончилиги қайси жабҳаларда намоён бўлади, деб ўйлайсиз?

У интрига билан яшайди. Интриганинг ўчоғида пайдо бўлиш санъатини ўзлаштирган. Газета саҳифаларида, айниқса, муқоваларида фақат ўзини кўргиси келади. Шов-шувли гаплар гапириб, ҳамманинг эътиборини ўзига қаратади. Хуллас, ўзбинлик феъли 100 градусга кўтарилган инсон. У бошқача бўлолмайди, уни бошқача кўрмоқчи бўлганлар эса хато қиладилар. Уни бошқача кўришимиз бизга завқли эмас. Маур шундайлигича Маурдир. У айнан шу ҳаракатлари билан футболнинг кемтик бир жойини тўлдириб келмоқда. Футболда унинг ўрнини бошқаси боса олмайди ҳам.

Маурнинг тактик жиҳатлари хусусида умуман гапирмоқчи эмасман ҳозир. Бу масалада ҳам унинг ўз услуби мавжуд, буни ҳамма тан олиб бўлган. Мен ҳозир унинг манзил танлаш хусусияти ҳақида қисқача гапирмоқчиман. Қаранг, “Реал”га келган даврларини эсланг. Мадрид ўша пайтда қандай аҳволда эди? Буюк бир “жанг”га ҳозирлик кўраётган, азалий душмани билан жонма жон олишаётган давр эди. Унга шу нарса керак эди. Айнан шу нарса.

Италиядаги даврини эсланг. Охирги йилларда интригаси йўқолиб бораётган А серияни гуллатиб келди. Жанжалга кўмиб келди. Англияга қайтишда ҳам Лондонни танлашига беш кетаман аммо. Сабаб дерби, дерсиз, йўқ, адашасиз. Маур тўполончи болакайга ўхшаб, кимнидир уриб юрмаса, кўнгли тўлмайдиган инсон. Венгер сиймосида у “тирик қопча” (жывой мешок) топиб олган.

Ҳозир эса Манчестерга келмоқчи, эшитяпсизми, Манчестерга! Қайсики, яна Пеп Гвардиола келиш эҳтимоли бор, яна ўша эски “жанг”ларни тирилтиришга имконият берадиган шаҳарга келмоқчи. Унга МЮнинг асрий анъаналарию, клуб таркибидаги йигитлар, менимча, у қадар қизиқ эмас. Уни қизиқтираётган жиҳат, яна тортишув, яна шов-шув, яна жанжаллар ўчоғи, хуллас, газеталарнинг олд саҳифаси қаҳрамонлиги…

Ишонасизми, йўқми, агар шу икки сиймо – Гвардиола ва Моуриньо битта шаҳарга келса, Манчестер олдинги йиллардаги Лондон сингари қайнайди. Матбуот аҳли тинмайди. “Эски қадрдонлар”, бир-биридан ҳар қанча қочишга уринса-да, тақдир уларни рўбаро қилаверадиган буюк инсонлар тўқнашуви гувоҳи бўламиз. Мен бу тўқнашувни томоша қилиш учун ҳаттоки Европа чемпионати ҳам тезроқ ўтиб кетишини, кейинги мавсум тезроқ бошланишини истаяпман. Чунки “маҳалламизнинг йўқолиб қолган тўполончи” болакайига берадиган бир қанча саволларим бор эди: “Қаёққа кетиб қолдинг?” “Нимага кетдинг?” “Зерикмадингми?”

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: gol.uz
Киритилди: 00:54, 31.01.2016. Ўқилди: 10535 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.