Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболдаги «Ипак йўл» ёхуд яна Хитой футболи ҳақида

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Миллий чемпионатлар / Хитой Супер Лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Сўнгги пайтларда Хитой клублари трансфер бозорида фаоллик кўрсатишмоқда. Натижада, бу ўлка чемпионати Европанинг кўзга кўринган футболчиларини ўз сафига жалб этиш орқали аҳолининг футболга бўлган қизиқишини кучайтирмоқда. Ана шу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, бир қатор хорижий клублар ҳам ўзларининг «кўргазмали чиқишлари» учун Хитой майдонларини танламоқдалар. Лекин футболни алмаштиришга қаратилган чора-тадбирларда айрим жузъий камчиликлар ҳам йўқ эмас.

Кўпчилик мухлисларимизга Донецкнинг «Шахтёр» клубидаги фаолияти орқали яхши таниш бўлган бразилиялик Луис Адриано энди Хитой чемпионатида тўп суради. «Милан»нинг захира ўриндиғини иситишдан кўра, савияси пастроқ жамоа­да бўлса ҳам тўп суришни афзал кўрган ҳужумчи учун «Цзянсу Сунин» 14 миллион евро таклиф қилди. Албатта, «Шахтёр»ни тарк этиш чоғида Адриано Синиша Михайловичнинг ишончига маҳтал бўлиб ўтиришни режалаштирмагани аниқ. Энди у «Сан-Сиро»даги бекорчиликдан кўра Осиёда мўмай даромад қилишни афзал кўрди. Ҳа, ҳар доим ҳам Европанинг трансфер бозорига йўл топавермайдиган Хитой ўзининг улкан сармояларини юлдузларни таклиф этишга сарфламоқда. Сўнгги пайтлардаги йирик харидлардан бири сифатида Бразилия чемпионатининг юлдузи Ренато Аугустони кўрсатиш мумкин. «Бейцзин Гоань» клуби бу футболчига ҳар мавсум учун 6,5 миллион евро тўлайди.

Хитойдаги трансфер фаолиятига қисқача умумий баҳо берадиган бўлсак, у бир томонлама йўналишга эга. Яъни, фақат хориждан таниқли футболчиларни харид қилиш билан банд. Маҳаллий футболчиларни эса ҳатто қўшни мамлакатларда ҳам учратмайсиз.

«Хитой футболи ўз имкониятларини чеклаб қўйган. Маълум сабабларга кўра, бу ердаги ўйинчилар ўз маҳоратини хорижда синаб кўриш имкониятидан маҳрумлар. Оқибатда, бебаҳо тажрибага эга бўлиш имкониятига эга эмаслар. Бу эса уларни шундай ночор аҳволга солиб қўйган», - дейди ҳозирда «Ханчжоу Гринтаун» клубига устозлик қилаётган Филипп Трусье. Франциялик таниқли мутахассиснинг фикрларига эътибор бермасликнинг иложи йўқ - Хитойга келишидан аввал у қўшни Японияда узоқ вақт фаолият олиб борган. Бу икки мамлакатнинг халқаро ареналардаги натижалари эса барчага маълум. Хитой ва Япония футболи ўртасидаги улкан тафовутни оддий бир факт орқали тасаввур қилиш мумкин: ҳозирда япониялик футболчиларнинг 7 нафари бундеслигада, 2 нафари «А» серияда ва яна 2 нафари АПЛда тўп суришмоқда. «Лестер» вакили Оказаки эса таниқли мутахассисларнинг диққат марказида турибди. Сўнгги қишки трансфер мавсумида ҳам хитойликларнинг фаоллик кўрсатишларига шубҳа йўқ.

Ўтган йили улар Поулиньо, Тарделли, Усама Ассаидиларни, ёзда эса робиньо ва Демба Бани ўз чемпионатларига олиб келишганди. Ке­йинги нишон Жервиньога қаратилган. Бу футболчи БААда тўп суриши мумкин эди. Бироқ шоҳона қулайликлар бекаму-кўст бўлиши учун талаб қилинган вертолёт тақдим этилмагач, келишув барбод бўлди. Шунингдек, «Интер»да ўз ўрнини топа олмаётган Чейке Тиоте билан Фредди Гуаринлар ҳам Хитойга йўл олишлари мумкин. ЦСКА ҳужумчиси Сейду Думбияга «Пекин Гуоан»нинг қизиқиш билдираётгани ҳақида Россия ва Италия матбуоти хабар берганди. «Сампдория» вакили Эдер юқорида зикр этилган «Цзянсу Сунин»нинг таклифини рад этди. Маьлумки, бу жамоа Адрианони ўз таркибига қўшиб олганди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: нисбатан паст савиядаги Хитой чемпионати қандай қилиб таниқли юлдузлар розилигига мушарраф бўлмоқда? Бу жумбоққа ечим топиш мақсадида Хитой футболининг яқин ўтмишига назар ташлайлик. Маълумки, 90-йилларда мамлакат футболининг тарихи клублар акцияларининг асосий қисмини ўз қўлига олган маҳаллий мафия қўлида эди. У билан яқин алоқада бўлган айрим сиёсатчилар ва амалдорларнинг яқинлари терма жамоа таркибидан жой олган эдилар. Ана шу адолатсизлик ва маънисиз ўйинлар туфайли стадионлар бўшаб қолган, футболга қизиқиш деярли сўнганди. 1994 йилда ХФФ икки дивизиондан иборат (Цзя-А ва Цзя-Б) профессионал лигасини ташкил этди. 2004 йилда Цзя-А Хитой суперлигаси номига ўзгартирилди. Ташкилий масалаларда ҳозир ҳам муаммолар етарли бўлсада, федерациянинг тўғри йўлдан бораётганини таъкидлаш жоиз. Ташкилот президенти Си Цзи Пинь биринчи навбатда, криминал тузилмаларга қарши курашга киришди, клублар аста-секин хусусийлаштирилди. Уларнинг соҳиблари хусусий жамоага эгалик қилиш нафақат шон-шуҳрат, балки катта даромад келтириши ҳам мумкинлигига ишона бошладилар. Европа ва жаҳон миқёсидаги юлдузларнинг ташрифи эса жамоаларга ҳомийлик қилаётган корхона ва компаниялар нуфузини оширади. Халқаро ареналарга йўл олган жамоа янги ҳомийлар эътиборини тортишига шубҳа йўқ.

2010 йилда можаролар гирдобида қолган «Гуанжоу»ни хирид қилган «Эвергранд Групп» компанияси таниқли мутахассислар (Марчелло Липпи ва Луис Фелипе Сколари) ёрдамида ночор жамоани Осиё гранди даражасига кўтарди. Натижада, у 2013 ва 2015 йилларда ОФК кубоги соҳибига айланди.

Эьтиборли жиҳати шундаки, клублар даромади унчалик катта эмас. Аммо улар юлдузларга фантастик шартномаларни таклиф этишмоқда. Масалан, Дидье Дрогба ва Николя Анелькадек футболчиларни ўз сафида ўйнашга кўндира олган «Шанхай Шеньхуа»нинг йиллик даромади 2 миллион фунтга тенг. Бир қарашда, бу телбаликка ўхшайди. Ахир соҳибларнинг саховати қачондир тугаши аниқ-ку. Клубларнинг тез-тез қўлдан-қўлга ўтишининг сабаби ҳам шу.

«Жамоаларнинг кўпчилиги - шахсий клублар. Уларнинг асосий мақсади ўз брендини бутун дунёга танитиш. Мана шу жиҳат улардан олинадиган солиқларни сал бўлсада камайтиради», - дейди Beijing Anping Sports агентлигининг менежери Ксин Ксин Као. Албатта, бу борада Хитой ҳукуматининг позицияси муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирда мамлакат ФИФА рейтингида 82-поғонада бормоқда, ЖЧда атиги бир марта, бундан 14 йил аввал иштирок этишган. Ўшанда жамоа ўта кучли гуруҳдан жой олган ва кутилганидек, Бразилия, Туркия ва Коста-Рикага имкониятни бой берганди. Улкан мамлакатнинг ана шу натижаси ҳозиргача энг яхши муваффақият бўлиб турибди. Уни яхшилаш мақсадида ҳукумат махсус қонунни ишлаб чиқди: 2016 йилдан бошлаб мамлакатдаги барча мактаблардаги ўқувчилар футбол бўйича имтиҳондан ўтадилар. Кейинги йилдан олий ўқув юртлари ҳам шундай тизимга ўтади. Ҳукумат 20000дан ортиқ билим даргоҳларини керакли анжомлар ва замонавий спорт майдончалари билан таъминлашга ваъда берди. Шу тариқа, халқ орасида келажаги йўқ спорт тури сифатида тилга олинаётган футболни оммалаштириш кўзда тутилган. Ҳисоб-китобларга кўра, яқин йиллар ичида 100 000дан ортиқ футболчилар тарбияланади. Ана шу ёшлар орасидан ЖЧда ғолиб чиқадиган жамоани шакллантириш кўзда тутилган.

Дарвоқе, мазкур ўзгаришлар клублар соҳибларини янада руҳлантириши аниқ. Ахир улар ўз брендлари нуфузини ошириш билан биргаликда, ички чемпонат савиясининг юксалишига ҳам улкан ҳисса қўшишмоқда. Ўзи учун керакли бўлган йўналишнинг ривожланишига давлат маъмурлари ҳам бефарқ эмаслар. Маҳаллий клубларга қандайдир имтиёзлар яратилиши мумкин.

Ўз навбатида, Nike, Pirelli, IGM ва Toshiba каби қудратли компаниялар Хитой бозорини ўзлаштиришга интилмоқдалар. Шунингдек, Европа клублари ҳам ўзларининг кўргазмали ўйинларини айнан шу мамлакатда ўтказишга ошиқишмоқда. «Тоттенхэм», «Вест Хэм», «Атлетико» ва «Интер» жамоалари шундай тадбирларни ўтказиб бўлдилар. Энди нав­бат бошқа грандларга.

Манба: Football.ua,

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:24, 31.01.2016. Ўқилди: 5938 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.