Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

ЖЧ-2026 финалида танаффус вақти узайтирилиши мумкин [0]

Ла лига. «Алавес» - «Барселона». Флик ротацияга қўл урди (таркиб) [0]

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди [0]

«Барселона» мавсумни 100 очко билан якунламайди: Жамоа чемпионликдан кейинги илк ўйинда «Алавес»га мағлуб бўлди (видеошарҳ) [0]

АПЛ. «Манчестер Сити» «Кристал Пэлас»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, «Арсенал» билан фарқни икки очкога қисқартирди [0]

«Интер» «Лацио»ни мағлуб этиб, Италия кубоги соҳиби бўлди (видеошарҳ) [0]

Лига 1. «ПСЖ» асосий рақибини мағлуб этиб, Франция чемпионлигини қўлга киритди (видеошарҳ) [0]

«Ювентус» 2026/2027 мавсуми учун янги уй либосини тақдим қилди (фото) [0]

Флорентино Перес «Реал» муаммоларининг асл илдизи нимада эканини маълум қилди [0]

Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон - Австралия - 2:0 (видеошарҳ) [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Пирло ва диван орқали машқ

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Фахрий Андреа Пирло айни пайт Поль Погба кўрсатаётган умумий савиядан ҳайратда. Умуман, «Нью-Йорк-Сити» клуби аъзоси Погбани ўзи билан бирга ўйнаган ёш футболчилар орасида энг кучлиси, дея таърифлайди. Чунончи, франциялик йигит охирги бир неча ҳафта давомида яна ажойиб спорт формасига кириб, «Ювентус»нинг скудетто учун курашга қайтишида муҳим роль бажарди. Тушунарлики, ҳар қандай салоҳиятли ёш футболчини чинакам юлдузлар билан таққослаб кўришади. Хусусан, кўплаб ёшларни Пирлога ўхшатишади. Дейлик, Поль Погбани ҳам кўпинча айнан Андреа билан таққослайдилар. Аммо италиялик фахрийнинг ўзи бошқача фикрда: унинг айтишича, ҳозирда «МЮ»нинг собиқ ўйинчисига тенг келадигани йўқ.

- Фаолиятингиз давомида кўплаб ёш истеъдодлар билан бирга ўйнагансиз. Улар орасида Поль Погба ҳаммадан яхшироқ таассурот ўйғотгани ростми?

- Ҳа. У мен кўрган ёшларнинг энг яхшиларидан бири. Илк машғулотдаёқ сафимизга ажойиб футболчи қўшилганини тушунган эдик. Тўғри, Поль жуда озғин эди, аммо узун оёқлари ёрдамида бир зумда майдоннинг турли бурчакларида пайдо бўларди. Энди эса Погба жисмонан улғайиб, қувватга тўлди.

- Бошидаёқ Погбага сизнинг ўринбосарингиз сифатида қарашган. Шунингдек, Данило Каталади ва Марко Верраттига ҳам шундай нисбат беришган. Хўш, бу масалада шахсий фикрингиз қандай: қайси футболчи сизга кўпроқ ўхшайди?

- Каталади бошқача, у асосан 2та жарима майдони оралиғида тўп суради. Верратти ҳам менга ўхшамайди. Лекин ўйлайманки, у яқин 20 йил ичида Италия термасида муносиб ўйнай олади.

- 1995 ва 2016 йиллар футболи, хусусан, кийиниш хонасидаги муҳит ўртасида қандай фарқ бор?

- Эҳ, кўп нарса ўзгарди. Авваллари ёш футболчилар оғиз очишга ҳам чўчишарди. Негаки, катталар барчасини назорат қилишарди. Дейлик, бирор футболчи сирға тақиб келса, уни олиб ташлашга мажбур этишарди. Ёхуд сочини узайтириб юборган футболчини дарҳол тартибга солишарди: ўз жойида қўлга қайчи олишарди ва...

- Ҳозир қандай?

- Эндиликда ёш йигитчалар асосий жамоа машғулотларида иштирок этишяпти ва «Барчасига эришиб улгурдим», деб ўйлашади. Гўёки, асосий таркибга қўшилишлари билан барча нарса мумкиндай...

- Нима, ҳозирги ёшлар орасида чинакам профессионаллар йўқми?

- Бор, лекин саноқли. Дейлик, Даниэле Ругани ва Федерико Бернардески ҳам жиддий йигитлар.

- Италия термаси 2020 йилга бориб, қандай кўриниш олишини тасаввур қилиш қийин.

- Ҳа, шундай. Менимча, Ругани жамоада ўз ўрнига эга бўлади. Алессио Романьо-ли, Доменико Берарди, Бернардески, Маттиа де Шильо ва Верратти ҳам.

- Роландо Мандрагор, Стефано Сенси ва Стефано Стураро ҳақида нима дея оласиз?

- Мандрагор 2014 йилиёқ бизга қарши ўйинда чакки кўринмаганди. Сенси ҳақида ҳам кўп гапиришяпти, аммо мен Стурарони яхшироқ биламан. У майдонга кўп тушмаётган бўлсада, охирги мавсумда яққол ўсишга эришди. Кўпинча Италияда ёшларга имконият берилмаслигини айтишади. Лекин мана, Жанлуижи Доннаруммага қаранг. Демоқчиманки, агар муносиб бўлсанг, майдонга албатта, тушасан.

- Жорий мавсум яна кимлар эътиборингизни тортмоқдалар?

- Менга «Эмполи»даги Ассане Диуссенинг ҳаракатлари ёқяпти. Ярим ҳимояда ўйнаш учун шундай характер керак.

- Сиз тилга олган аксарият футболчилар аввалига «В» сериясида ўйнашган...

- Айни пайт «В» серияси бу масалада «С» сериясига ўхшаб қолди. Зеро, авваллари ёш футболчиларни тажриба оширишлари учун учинчи дивизионга юборишарди. Иккинчи томондан, кичик клублар маблағ тежаш билан оворалар. Яъни ўз тарбияланувчиларини оёққа турғазиш учун пул ажратишмаяпти, ҳисоб. Аслида бунинг тескариси бўлиши керак.

- АҚШда эса болалар футболига сармоя киритиш масаласида муаммо йўқ. Хўш, америкалик ёшлар ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Йигитлар университетдаги таҳсилдан кейин дарҳол MLSда ўйнай бошлашади. Лекин улар тактик томондан яхши шаклланишмаган, яна техник қобилиятлари паст. Шунга қарамай, охирги йилларда футбол АҚШда ҳаттоки, баскетболдан ҳам ўзиб кетиб, энг оммавий спорт турига айланди.

- Дейлик, сиз болалик йиллари асосан қаерда ўйнардингиз?

- Мактаб майдонида. Ҳаттоки, якшанба кунги ибодатдан сўнг ҳам у ерда тўпланардик.

- Қизиқ, сизни яқин вақт оралиғида мураббий сифатида кўрамизми?

- Бу ҳақда ҳали жиддий бош қотирганим йўқ. Зеро, яна 2 йиллик шартномам бор ва уни тўлиқ адо этмоқчиман.

- Айтишларича, вақтида уйингизда кўнглингиз тусаган ишни қилишингизга рухсат беришган экан...

- Шундай. Мисол учун, тўпни ертўла деворига тепиб, машқ қилардим. Битта сир: менга жарима зарбалари устида ишлашимда диван анча қўл келарди. Яъни тўпни унинг устидан ошириб ташлашга уриниб, буни қойилмақом даражада ўзлаштиргандим...

Манба: Football.ua,

А. АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 11:32, 31.01.2016. Ўқилди: 2940 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик