Бугун, 13 май куни Римдаги «Олимпико» стадионида Италия Кубогининг 2025/2026 йилги мавсуми ҳал қилувчи финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Римнинг «Лацио» ҳамда Миланнинг «Интер» жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.
Учрашувни Марко Гуида бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланиши белгиланган.
Жамоалар қуйидаги таркибларда майдонга тушишади:
«Лацио»: Мотта, Марушич, Хила, Романьоли, Тавареш, Тейлор, Башич, Габаррон, Нослин, Дзакканьи, Исаксен.
«Интер»: Мартинес, Биссекк, Бастони, Аканджи, Барелла, Думфрис, Зелиньски, Димарко, Сучич, Тюрам, Мартинес.
Ярим финал босқичида «Интер» икки ўйин натижасига кўра «Комо» жамоасидан (3:2) устун келган эди. «Лацио» эса Бергамонинг «Аталанта» клубини пенальтилар сериясида мағлуб этиб (3:3, 2:1), финал йўлланмасини қўлга киритган.
Маълумот учун, Италия Кубогининг амалдаги ғолиби «Болонья» клуби ҳисобланади. Улар ўтган мавсум финалида «Милан»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).