Бугун 10 сентябрь, 2025 йил, чоршанба.

  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • 1:0
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • 1:0
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • 3:6
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • 0:1
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • 0:0
      • Уругвай
  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 20 43
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 20 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо
20-тур Нефтчи 3-0 Машъал
20-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
20-тур Андижон 2-6 Пахтакор
20-тур Қизилқум 1-1 Бунёдкор
20-тур Сурхон 1-2 Насаф
20-тур ОКМК 3-1 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

10/09 19:00 Насаф - Бухоро
11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3835 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Анвар Ғофуров: "Мухлислар “Бунёдкор” учун бирлашишлари шарт"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Янги йилнинг дастлабки кунларида тажрибали футболчи  Анвар ­­­   Ғофуров­­­­­­­­нинг «Бунёдкор»дан бошқа жамоага кетаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Аммо у янги мавсумга айнан «қалдирғочлар» билан тайёргарлик кўрмоқда. Sports.uz портали футболчининг келажак режаларини билиш мақсадида Ғофуровни суҳбатга тортди.

- Анвар, айтинг-чи, фубол ўйнашни қачондан бошлагансиз? Футболдаги илк қадамларингиз қайси клубда қўйилган?

- Футбол ўйнашни бошлаганимга анча бўлди. Ёдимда бор, ўшанда 6 яшар болакай эдим. Акам билан доим тўп ортидан қувиб юрардик. Кейинроқ дадамнинг хоҳишлари билан футбол тўгарагига қатнаша бошлаганмиз. Шундан бери менинг ҳаётим спортнинг бу турига узвий боғланиб қолган. Катта футболдаги илк қадамларни эса Жиззахда қўйгандим.

- Фаолиятингиз аввалида қандай қийинчиликларга дуч келгансиз?

- Биринчи бор олий лигада иштирок этувчи клубга келганимда, менга қишки йиғин ўта мураккаб туюлган. Чунки биз шу қадар кўп югурардикки, бунақасини умуман тасаввур қилмагандим. Бундай пайтларда янада кучлироқ клубда тўп суриш ёки терма жамоа аъзосига айланиш ҳақидаги хаёллар билан ўзимни-ўзим руҳлантирардим. Кейинги фаолиятим ўзим истагандек тус олишида бунинг катта ҳиссаси бўлди.

- Машаққатли кунларда футболдан кетиш ҳақида ҳам ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

- Йўқ. Яқин-яқингача бу ҳақда умуман ўйламагандим. Лекин ҳозирга келиб 33 ёшга тўлдим ва истайсизми-йўқми, энди катта футболдаги фаолиятни тугатиш ҳақида ҳам фикр сура бошлайсиз. Аммо соғ-омонман, мураббийлар талабларини бажара олар эканман, майдонга чиқавераман.

- Ўзбекистоннинг кўплаб клубларида тўп сургансиз. Айтинг-чи, уларнинг қай бири ҳаётингизда ўчмас из қолдирган?

- Очиғини айтсам, мен тўп сурган ҳар бир клубнинг ҳаётимда ўз ўрни бор. Яъни, қайси жамоа шарафини ҳимоя қилган бўлсам, ўша ерда ўзим учун кўпгина янги жиҳатларни кашф қилганман. Шундай экан, мен билан ҳамкорлик қилган ва янги дўстлар орттиришимга сабаб бўлган барча клубларга миннатдорчилик билдираман.

- Бир вақтлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳам ўйин­лар ўтказгансиз. Ўша даврлардаги МТЖ билан ҳозиргисининг кучларини таққослай оласизми?

- Биласизми, мен бундай таққослашларни ёқтирмайман. Негаки, у даврларда футболга бошқача кўз билан қараларди. Ҳозирги қарашлар эса умуман бўлакча. Чунончи, футбол бир жойда тўхтаб турмайди. У кун сайин ривожланмоқда. У пайтдаги МТЖ ўз даври учун кучли эди. Ҳозирги терма эса бугунги кун учун кучли.

- Маълумки, фаолиятингиз фақат ўзбек клубларида кечди. Нима учун ўзингизни хориж жамоаларида синаб кўрмагансиз?

- Дарҳақиқат, узоқ йиллардан бери фақат ўзимизнинг клубларда тўп сурдим. Ўз вақтида менга хориждан таклифлар ҳам бўлган. Аммо турли сабаблар туфайли фаолиятимни чет элларда давом эттира олмаганман.

- «Бунёдкор» янги мавсумдан нималарни кутмоқда? ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

-  «Бунёдкор» олдига  ҳар доимгидек, энг юқори вазифалар қўйилган. Тўғри, бир-икки мавсумдан бери жамоамиз ўзи истаган натижаларга эриша олмаяпти. Лекин бу авлодлар алмашинуви билан боғлиқ жараён ва ўйлайманки, тез орада «Бунёдкор» аввалгидек кучга киради. ОЧЛга келсак, менимча, бу турнирда бизнинг имкониятимиз бошқаларникидан кам эмас. Қолаверса, «плей-офф»ни ўз майдонимизда ўтказамиз. Бу эса бизга қўшимча устунлик беради. Умид қиламанки, шу куни мухлисларимиз стадионни тўлдириб ўтириб, бизни қўллаб-қувватлашади. Зеро, бундай пайтда бир клуб бутун мамлакат шаънини ҳимоя қилади. Шундай экан, мухлислар ҳам ички чемпионатда қайси жамоага ишқибозлик қилишларидан қатъий назар, бирлашишлари лозим.

- Сиз Сколари, Бабаян, Қосимов каби кўплаб машҳур мураббийлар қўли остида машғулотлар ўтагансиз. Уларнинг ичида кимнинг мураббийлик салоҳиятини кучлироқ, деб ҳисоблайсиз?

- Тўғриси, мана шундай мутахассислар билан ишлаш бахтига муяссар бўлганим учун ўзимни омадли инсон, деб ҳисоблайман. Лекин улардан бирини бошқалардан яққол ажратиб кўрсатиш ниятим йўқ. Чунки ҳар бир мураббий футболга, шогирдларига нисбатан турлича ёндашиши мумкин. Футболчи эса қайси мураббий қўли остида тўп сурмасин, барибир, ундан ўзи учун керакли қандайдир омилларни ўзлаштиради.

- Сизнинг жаҳон ва ўзбек футболидаги кумирларингиз?

- Жаҳон миқёсида олсак, турли вақтларда турли футболчиларга ҳавас қилганман. Масалан, бир вақтлари Европада Рональд Куман, Паоло Мальдини, Матиас Заммер, Алессандро Неста, Роналдо («Сўйлоқ»)ларнинг ўйинларини катта қизиқиш билан кузатардим. Ҳозир Месси ва «Барселона»нинг ҳар қандай ўйинини берилиб томоша қиламан. Ўзбекистондан эса М. Қосимов, С. Лебедев, О. Шацкихларнинг ўйинлари ёқарди.

- Хоббингиз борми? Умуман, бўш вақтларда нима билан шуғулланасиз?

- Биласизми, аслида футболчи учун бирор хобби танлашнинг ўзи бир муаммо. Чунки аксарият ҳамкасбларим бўш вақт топилди дегунча, оиласи даврасига ошиқишади. Ўзим ҳам шундай қиламан. Яъни, имкон туғилиши ҳамоно оила аъзоларим билан биргаликда табиат қўйнига шошиламан.

- Миллий терма жамоа бошқарувини Самвел Бабаянга топширилишига қандай қарайсиз?

- Ўйлайманки, Самвел Вячеславович бунга арзийди. Чунки у «Пахтакор»даги узоқ йиллик фаолияти орқали ижобий натижаларга эриша оладиган инсонлигини исботлади.

- Келажак режаларингиз қандай? Агар мураббийлик фаолиятини бошлаб олсангиз, Ўзбекистон клубларида ишлашни хоҳлармидингиз ёки хориж жамоаларида?

- Келажакка мўлжалланган режалар кўп, аммо уларнинг қайси бири амалга ошади, қай бири йўқ, буниси ёлғиз Яратганга аён. Албатта, бутсаларимни михга илганимдан кейин ҳам футбол ичида қолмоқчиман. Вақтлар ўтиб, қайсидир жамоага мураббий сифатида нафим тегса, хурсанд бўлардим.

Земфира Яблокова суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 22:03, 01.02.2016. Ўқилди: 3291 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 11
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.