Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба.

      • 28.09.2024 00:00
      • Вальядолид
      • 1:2
      • Мальорка
      • 28.09.2024 17:00
      • Хетафе
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.09.2024 19:15
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Леганес
      • 28.09.2024 21:30
      • Реал Сосьедад
      • 3:0
      • Валенсия
      • 29.09.2024 00:00
      • Осасуна
      • 4:2
      • Барселона
      • 29.09.2024 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Жирона
      • 29.09.2024 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 29.09.2024 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 30.09.2024 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 01.10.2024 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Лас-Пальмас
      • 28.09.2024 16:30
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Манчестер Сити
      • 28.09.2024 19:00
      • Арсенал
      • 4:2
      • Лестер
      • 28.09.2024 19:00
      • Брентфорд
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Эвертон
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 28.09.2024 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 28.09.2024 19:00
      • Челси
      • 4:2
      • Брайтон
      • 28.09.2024 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 1:2
      • Ливерпуль
      • 29.09.2024 18:00
      • Ипсвич
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 29.09.2024 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 01.10.2024 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Саутгемптон
  • Суперлига
      • 28.09.2024 17:00
      • Бунёдкор
      • 2:2
      • Насаф
  • «A» Серия
      • 28.09.2024 18:00
      • Удинезе
      • 2:3
      • Интер
      • 28.09.2024 21:00
      • Женоа
      • 0:3
      • Ювентус
      • 28.09.2024 23:45
      • Болонья
      • 1:1
      • Аталанта
      • 29.09.2024 15:30
      • Торино
      • -:-
      • Лацио
      • 29.09.2024 18:00
      • Рома
      • -:-
      • Венеция
      • 29.09.2024 18:00
      • Комо
      • -:-
      • Верона
      • 29.09.2024 21:00
      • Эмполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 29.09.2024 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Монца
      • 30.09.2024 23:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Ливерпуль 6 15
2 Манчестер Сити 6 14
3 Арсенал 6 14
4 Челси 6 13
5 Астон Вилла 5 12
6 Фулхэм 6 11
7 Ньюкасл 6 11
8 Брайтон 6 9
9 Ноттингем Форест 6 9
10 Тоттенхэм 5 7
11 Ман. Юнайтед 5 7
12 Брентфорд 6 7
13 Борнмут 5 5
14 Вест Хэм 6 5
15 Эвертон 6 4
16 Лестер 6 3
17 Кристал Пэлас 6 3
18 Ипсвич 5 3
19 Саутгемптон 5 1
20 Вулверхэмптон 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
6-тур Арсенал 4-2 Лестер
6-тур Брентфорд 1-1 Вест Хэм
6-тур Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
6-тур Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
6-тур Челси 4-2 Брайтон
6-тур Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Сўровнома

  • U-23 терма жамоамизнинг Олимпиададаги муваффақиятсизлигида ким кўпроқ айбдор?

  • Натижалар | Жами овоз: 4764 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Янги мавсумни сабоқ қуёши нурлантиради

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Рио-2016 Олимпиадасининг ғоят қадрли 3та йўлланмаси учун қизғин баҳс кечган Осиё чемпионати ниҳоят, якунланди. Вакилларимиз гарчи гуруҳ босқичидаёқ курашдан чиққан бўлишсада, ўзбекистонлик мухлислар турнирни сўнгги ўйинга қадар диққат билан кузатишди. Бунинг боиси шуки, Самвел Бабаян шогирдларини мусобақадан чиқариб юборган Жанубий Корея ва Ироқ олимпиячилари эришадиган натижа кўпчиликни қизиқтирарди. Алоҳида эътибор бежиз эмаслиги якунда маълум бўлди. Яъни 3та йўлланмадан 2таси олимпиячиларимизнинг гуруҳдаги рақибларига насиб этди. Демак, футболчиларимиз ҳақиқатдан ҳам, кучли рақибларга рўбарў келишибди. Мағлубиятлар ҳар қанча алам уйғотмасин, таъкидлаш жоизки, вакилларимиз икки футбол минтақасидан аччиқ ва зарур хулоса олишди.

Тўғри, кимдир «Мабодо ўша сабоқлар сони кўпайиб кетмадими?» - дея иддао қилиши мумкин. Ўша сабоқлар наинки, кўпайди, балки меъёрдан ҳам ортиб кетди. Мухлисларнинг назарида шундай... Аммо аввалги сабоқлар футболимиз мутасаддилари учун етарли бўлмагани бугун барчага маълум. Айни хулоса савол устига савол туғдириши табиий: «Демак, футболимиз мутасаддилари Рио-2016 йўлланмаси учун жиддий қайғуришмаганми?» Йўқ бундай савол мутлақо ноўрин. Аксинча, Рио-2016 чиптасини қўлга киритиш иштиёқи ҳаддан зиёд кучайиб, умумий ишга халақит берди, холос. Натижада аввалги сабоқлар унутилиб, четга суриб қўйилди ва янги-янги режалар тузилаверилди, мураббийлар алмаштираверилди. Кўринадики, футболимиз келажаги хусусида фидойиларча бош қотириш билан мағлубиятлардан оқилона сабоқ чиқаришни ўзаро аралаштирмаслик лозим. Бу икки ҳолат бир-биридан фарқланувчи жараёндир. Фидойилик ўз-ўзича ҳар бир мутасадди, мураббий, футболчи қалбида яшайверади. Оқилона сабоқ эса бутунлай янги ва бош­қа мавзу. Қатардаги Осиё чемпионати яна бир бор исботладики, истеъдодларни тарбиялаш борасида футболимиз бошқалардан устун бўлса устунки, асло кам эмас. Араб шайхлари учун тўтиё бўлаётган Сардор Рашидов фаолиятининг ўзиёқ фикримизнинг далилидир. Афсуски, терма жамоаларни шакллантириш, мураббийлар тайинлаш, турнирларга тайёгарликни режалаштириш ва уларни муваффақиятли ўтказишда асосий рақиблардан ортда қолаётганимиз ҳам ҳақиқат. Шу аччиқ сабоқни очиқ-ойдин эътироф этсак ва ундан оқилона хулосалар чиқарсак, бўлажак олимпия­чиларимиз Токио-2020га албатта, боришади. Ярим финал, финал ва 3-ўрин учун кечган баҳслар шуни кўрсатдики, юқорида кўрсатилган камчиликларга йўл қўйилмаганида, ҳозирги ёшларимиз ҳам Олимпиада йўлланмасига эга бўлишарди. Осиё чемпионати якунлангач, бир гуруҳ мухлислар билан қуйидаги мазмунда мулоқот ўтказдик:

- Вакилларимиз Ироқ олимпиячилари ўрнида ярим финалга чиқишганида нима бўларди?

- Япониялик тенгдошларига ютқазишарди...

- Кейинчи, кейин...? 3-ўрин учун баҳс­да қатарлик тенгдошларини енгишармиди?

- Енгишлари аниқ эди. Ҳозирги ҳолатда ҳам бу ишни уддалашарди. Турнирдан аввал улар ўзаро назорат учрашувида буни исботлашганди.

- Абдулкарим Ҳассандек футболчиси бор жамоани мағлуб эта олишармиди?

- Албатта. Айнан ўша иқтидорли футболчи жамоасининг якуний мағлубиятига сабабчи бўлди-ку!?

- Нега?

- Мураббий унинг имкониятларидан унумли фойдаланишни билмади. Бошқача айтганда, Самвел Бабаян савия бобида ўша мураббийдан устун.

- Жанубий Корея ва Ироқ олимпия термалари мураббийларидан-чи?

- Бу ортиқча ва ноўрин савол. Яъни йўлланма қўлга киритилганида шундай савол берилмасди. Биз учун 3-ўринни олиш етарли эди.

- Олимпиячиларимизни умумий муваффақиятсизлигига қайси сабаб жиддий таъсир кўрсатди?

- Бизнингча, «Ҳар бир ўйинда ғалаба» шиори.

- Нима учун?

- Назаримизда, турнир учун маъ­қул стратегия танланмади. Яъни камчилик тайёргарликда эмас, стратегия танлаш билан боғлиқ. Дейлик, Ж. Корея ёшларига қарши кучсизроқ таркибни майдонга тушириб, бор эътибор иккинчи ўйинга қаратилганида, вазият ўзгача тус олармиди?! Эҳтимолки, вакилларимиз дастлабки учрашувда рақибга йирик ҳисобда имкониятни бой беришарди. Бу эса сараланган таркибни иккинчи учрашувда шижоат кўрсатиши учун туртки вазифасини ўтарди. Ёдингиздами, ўсмирлар ўртасида Мексикада ўтказилган ЖЧда шундай туртки боис, Алексей Евстафеев шогирдлари чорак финалгача боришганди. Ўшанда ўсмирларимиз Янги зеландиялик тенгдошларига 4та тўп фар­қи билан ютқазишганди. Якуний натижа эса барчамизни қаноатлантирди. Самвел Бабаян ҳам шунга ўхшаш стратегияни танласа бўларди. Бироқ у таваккал қилолмади. Мураббийга ҳар доим қийин. Лекин шу қийинчиликка ҳамиша унинг ўзи замин ҳозирлайди.

- Қандай қилиб?

- Реал олиб қараганда, Самвел Вячеславович Ж.Корея ёшларининг анчайин кучли рақиб эканликларини жуда яхши биларди. Кучли рақибни енгишга ортиқча ва зўриқиб урингани - унинг камчилиги. Ортиқча уринишлар, зўриқишлар - «плей-офф» босқичининг иши. Гуруҳ босқичида пухта стратегияга амал қилган мураббий ютади. Таъбир жоиз бўлса, гуруҳ босқичидаги вақтинчалик мағлубият бўлажак жиддий ғалабаларнинг пойдеворидир...

Хуллас, мулоқотимиз узоққа чўзилди ва унинг борки тафсилотини қоғозга тушириш шарт эмас, деб ўйлаймиз. Фақат, мулоқот чоғи ўртага ташланган айрим мулоҳазаларни таъкидлаш ўринлидир:

1. Кетма-кет танқидлар ва таклифлардан сўнг ПФЛ биринчи лига форматини ўзгартириб, тараққиёт сари дастлабки қадамни ташлади. Бўлажак мавсум учун лига жамоалари сонининг 16тага туширилиши ва уларга нисбатан талабларни кучайтирилиши яна янги ўзгаришлардан даракдир. Майли, ўзгаришларни секин-аста кўраверайлик. Фақат, бу борада Осиё футболининг умумий тараққиётидан ортда қолмасак, бас.

Умуман олганда, дастлабки ўзгариш ўз ортидан янги-янги режаларни етаклаб келишига ишончимиз комил. Негаки, ҳаракатнинг табиий моҳияти шундаки, у мудом тўхташдан кўра, тезлашиш жараёнига кўпроқ интилади.

2. Мавсумолди йиғинларида «Бун­ёдкор»нинг «Локомотив»(Москва)дан йирик ҳисобда енгилиши - Бахтиёр Бобоев учун жиддий ва аммо керакли огоҳлантириш. Шу ўйин ва ҳисоб «қалдирғочлар» савиясининг ҳозирги кўзгусидир. Гоҳо ўртоқлик ва назорат учрашувлари ҳам жамоадаги ҳақиқий аҳволни кўрсатиб беради. Аслида Самвел Бабаян шогирдлари назорат учрашувида суриялик тенгдошларига ютқазишганидаёқ аксарият мухлисларнинг юраклари шувиллаганди. «Олимпиада йўлланмасини орзу қилган жамоа суриялик ёшлардан енгиладими?!» қабилида иштибоҳ уйғонганди уларнинг кўнгилларида.

Демоқчимизки, мавсумолди йиғинларида кучлироқ рақиблар билан назорат учрашувлари ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Унутмаслик керакки, келажак учун аламли мағлубиятлар енгил-елпи ғалабалардан кўра, фойдалидир. Шу маънода Москва «Локо»сини огоҳлантириши Бахтиёр Бобоевга ўзига хос тақдир туҳфасидир. Ўша баҳснинг жиддий таҳлили «Ал-Шабаб» устидан қозонилажак, мухлислар интизор кутаётган ғалаба учун асос бўлса, неажаб...

Хўш, пойтахтликларда Азиз Ҳайдаров ва унинг жамоадошларини енгиш учун қандай руҳий омиллар мавжуд?  Фикримизча, «Бунёдкор»га Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Акромжон Комилов каби ёш футболчиларнинг Осиё чемпионатида орттирган изтироблари ва сабоқлари қўл келади. Бу 3 нафар истеъдод наинки, жамоа шарафи, балки ўз шахсига аталган янги ишончлар учун ҳам мардонавор курашади.

3. «Барселона»-«Атлетико» учрашуви (2:1)ни мухлислар катта қизиқиш билан кузатишди. Ўйиндан сўнг улар «Пахтакор»нинг янги мавсумга ҳозирлиги ва тақдири борасида ўйга толишди. Нега? Чунки миллий чемпионатимизнинг юксак савияси учун «Барса», «Реал» ва «Атлетико» каби анъанавий ва кучли ҳисобланган «Пахтакор»дек жамоа зарур. Ҳар қандай чемпионат донгдор, тарихи шонли ва албатта, халқаро миқёсда курашишга қодир клублар иштироки билан гўзалдир. Жамоадаги «келди-кетди» ва «олди-сотди»лардан эса ишқибозлар анчагина хавотирдалар. «Шерлар»нинг молиявий ҳолатини яхшилашга қаратилган, олиб борилаётган ҳаракатларда меъёр бузилаётгандек, гўё...

Хулоса шуки, футболимизни яқин кунларда жиддий синовлар кутмоқда. Очиғи, шундай синовларнинг бўлгани яхши. Зеро, синовлар келажакда сизу бизни келажакда кутаётган СУРУРлар учун дебочадир.

Муҳаммад ВАЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 22:17, 03.02.2016. Ўқилди: 2630 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.