"Ньюкасл" раҳбарияти Александр Исакнинг келажагини муҳокама қилиш учун унинг олдига борди.
Аввалроқ, "Ньюкасл" ҳужумчини 110 млн фунт ва бонуслар эвазига "Ливерпуль"га сотмаган эди. Ҳужумчи "ҳаккалар" сафида ўйнашдан ва жамоа билан машғулот ўтказишдан бош тортмоқда. Футболчи клубнинг қандайдир ваъдаси "бузилгани" ҳақида баёнот берди.
Sky Sports хабарига кўра, "Ньюкасл" директори Жейми Рубен ва Якоб Солис душанба куни бўлиб ўтган "Ливерпуль"га қарши ўйин (2:3) олдидан Александр Исакнинг уйига ташриф буюрган.
Томонлар ҳамон мавҳумлигича қолаётган форварднинг келажаги борасида музокаралар олиб боришди. "Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау "Ливерпуль"дан учралган мағлубиятдан кейин Исак масаласига ойдинлик киритилишини кутаётганини айтди.
Клуб раиси Йосир Ал-Румайян ўйинни стадиондан кузатди, аммо Александр билан музокараларда қатнашмади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).