Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бош мақсад – мухлисларни хушнуд этиш

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Интервьюлар
A A A

Биласиз, 10-21 февраль кунлари пойтахтимиз футзал бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Тарихда 14-маротаба ўтказиладиган қитъа биринчилигида 16та терма жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда, баҳсларга киришади. Бу галги Осиё чемпионатига нисбатан қизиқиш жуда-жуда юқори. Боиси, ҳар икки йилда бир марта ташкиллаштириладиган қитъа футзалининг энг нуфузли мусобақасида бу сафар Колумбия мезбонлигида ўтадиган жаҳон чемпио­нати йўлланмалари тақдирига ойдинлик киритилади. Аниқроқ айтсак, Тошкентда ярим финалга чиққан 4та, шунингдек, «плей-офф» ўйинлари орқали 5-ўринни олган яна бир жамоага мундиал чиптаси тақдим этилади. Шу пайтгача Ўзбекистон футзал жамоасига ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш насиб қилмаган. Ваҳоланки, вакилларимиз ҳар сафар бунга яқин келишган, аммо якунда нимадир ўхшамай қолган. Пойтахтимиз мезбонлик қиладиган қитъа чемпионатида ниҳоят, бу кўнгилсиз анъанага чек қўйилишидан умидвормиз, албатта.

Осиё чемпионати учрашувлари «Ўзбекистон» ва «Универсал» спорт саройларида ўтказилади. Шу кунларда ҳар икки мажмуага ОФК томонидан юборилган махсус қопламалар тўшалади. Жамоаларнинг маш­ғулот ўтказишлари учун ажратилган заллар ҳам шай ҳолатга келтирилган. Тошкентга мусобақа иштирокчиларидан биринчи бўлиб Вьетнам термаси етиб келди. Тўғри, Тожикистон жамоаси пойтахтимизга сал олдинроқ келганди. Лекин Осиё чемпионатининг бу иштирокчиси ўртоқлик ўйинларида паркетга тушгач, ортга қайтди. Айни пайт терма жамоамиз сўнгги ўқув-машғулотлар йиғинини давом эттиряпти. Ўзгаришларга тўхталсак, мураббийлар штабига икки нафар хорижлик мутахассис жалб этилди. Испаниялик Аркаит Сисниега Гомес футзалчиларимизнинг жисмоний тайёргарлигига жавоб берса, бразилиялик Анхолето Александре физиотерапевт сифатида иш олиб боради. Ҳар икки мутахассис ҳам хориж жамоаларида ишлаш бўйича катта тажрибага эга. Биз навбатдаги машғулотлар якунига етгач, жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендез ва етакчи ўйинчилардан бири Жавлон Аноровнинг жараён қандай кетаётгани, умумий ҳолат хусусидаги фикрлари билан қизиқдик.

Хосе Мария Мендез: - Осиё чемпионатига тайёргарликни режа асосида давом эттиряпмиз, белгиланган ўртоқлик ўйинларида майдонга туш­япмиз. Якуний таркибни аниқлаб олдик. Ўйлайманки, бу футзалчилар билан олдимизга қўйилган вазифани бажариб, мухлисларни чиройли ўйин эвазига хушнуд қиламиз. Мураббийлар штабига 2 нафар тажрибали мутахассис жалб этилди. Уларнинг ҳар иккиси ўз йўналишида катта тажриба тўплаган. Қисқа фурсатда футзалчиларни юқо­ри савияда тайёрлай олишларига ишонамиз.

Энди гуруҳдаги рақиблар ҳақида тўхталиб ўтай. Айтиш мумкинки, квартетимизда тенг кучли жамоалар йиғилган. Очиғини айтаман, шахсан мен Ливан термаси билан битта гуруҳга тушишни истамагандим. Зеро, бу жамоа биз учун бироз ноқулай рақиб ҳисобланади. С.Ара­бистони термаси ҳақида унча кўп маълумотга эга эмасмиз. Билишимча, бу жамоада ҳам испаниялик мутахассислар ишлашяпти. Таркибида маҳаллийлаштирилган бразилиялик футзалчилар бор. Гуруҳдаги учинчи, шу билан бирга асосий рақиб - Қирғизис­тон термасини эса жуда яхши биласиз. У билан охирги Осиё чемпионатида дуранг ўйнаганмиз. Кучли ижрочиларга эга жамоа. Нима бўлишидан қатъий назар, гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз. Чорак финалда эронликларга дуч келмаслик учун ҳам гуруҳ ғолиби бўлишимиз шарт. Бу йўлда бор имкониятларни ишга соламиз. Зеро, чорак финалда ғалаба қозонган жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Бизни қўллаб-қувватлаб турадиган мухлислар ҳаққи-ҳурмати ҳам мундиал чиптасини ютишимиз керак. Асосий вазифамиз ҳам шу. Қолганини вақт кўрсатади.

 

Жавлон Аноров: - Машғулотларда кўпроқ тактика, «прессинг» қўллаш ва ундан чиқиш устида ишлаяпмиз. Шунингдек, стандарт вазиятлардан қай тарзда фойдаланиш борасида ҳам шуғулланяпмиз. Ҳозирда Осиёда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Футзал шиддат билан ривожланмоқда. Гуруҳдаги рақибларга келсак, Ливан жамоаси ноқулай рақиб, Қир­ғизис­тон термаси эса тайёргарликни хорижда олиб бормоқда. Табиийки, унинг мақсади ҳам жиддий. Саудия Арабистони жамоаси ҳақида эса кўп нарса билмайман. Лекин у ҳам кучсиз эмас. Назарий машғулотларда гуруҳдаги рақиблар ҳақида маълумот беришяпти. Билишимча, Ливан термасида индивидуал жиҳатдан кучли ўйинчилар бор. Қирғизистонликлар эса жамоавий ўйин ҳисобига кучлилар. Шунга мос тарзда тайёргарлик олиб боряпмиз. Осиё чемпионатининг Тошкентда ўтказилиши жамоамизга қўшимча куч бағишлайди. Биринчи галда, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари муҳим. Буни 2010 йилги Осиё чемпионатида ҳам кўрганмиз. Яқинда Қозоғистон термаси билан 2та ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтдик. Бу жамоа жуда кучли, таркибида маҳаллийлаштирилган бразилиялик футзалчилар бор. Айнан бразилияликлар жамоа ўйинига катта таъсир ўтказишади. Бизга айнан шундай кучли жамоалар билан ўйинлар керак эди. Улар орқали хатоларимизни кўриб, тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Тўғри, ҳар икки ўйинда мағлубиятга учрадик. Лекин ўртоқлик учрашувларида натижа муҳим  саналмайди. Мураббийимиз Хосе Мария Мендез жуда кучли мутахассис. Унинг тажрибаси қўл келиб, Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишимизга ишонаман.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 23:40, 03.02.2016. Ўқилди: 3911 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик