Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Луига хат

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A
Ҳурматли Луи,

Биламан, сиз географиядан кўра фалсафани яхшироқ ўргангансиз. Ўзбекистон деган юрт борлиги ҳақида биласизми, йўқми менга қоронғу. Худди сизга Манчестердаги яқин келажагингиз қоронғу бўлгани каби. Ишқилиб, шундай мамлакат бор. Ўша ўлкада, ишонинг, сиз ҳозир(ча) бош мураббий бўлиб турган клубнинг чин мухлислари жудаям кўп. Сиз тасаввур қилишингиз мумкин бўлганидан кўпроқ. Шулардан бири менман. 17 йиллик мухлис! Сизнинг нурсиз ўйинларингиз сони олдида бу рақам улкан кўринмас балки, лекин, барибир оз муддат бўлмаса керак.

Хуллас, жаноб, ўзбек тилида шу “жаноб” сўзига оҳанги ўхшаб кетадиган сўз бор. Сиз эсланганингизда беихтиёр бу сўзни ҳам исмингиз билан ёнма-ён қўллайдиганлар сони анча кўпайиб қолган. Рост. Агар хат янги йил олдидан ёзилганида мен ҳам аслида от сўз туркумига кирса ҳам фақат сифат сифатида ишлатиладиган, бизнинг пойтахтликлар боғловчи сўздек қўллашни одат қилгани бу сўзни бехосдан ишлатиб юборишим мумкин эди. Аммо, ҳовуримдан анча тушиб, совуқ калла билан нома йўллай қолдим.

Асли хатни сиз “Юнайтед”да йўлга қўймоқчи бўлганингиз ва ҳеч вақо чиқаролмаганингиз — дарвозага таҳдидсиз ўйин, ҳужумсиз футбол, зарбасиз ва мақсадсиз назорат фалсафасига, аллага муқобил томошага бўлган самимий нафратимни, гўзал қарғишларимни изҳор қилиш учун ёзмоқчи бўлгандим. Хиқилдоғимга келганди бари.



Минг йиллардан бери мени танийдиганлар ҳам, таниганига сиз бошчилигингиздаги жамоа кўрсатган томошабоп ўйинлар сонидан-да камроқ кун бўлган чала танишлар ҳам “Ҳа, “Юнайтед”, нима бўлди энди? Яна “еб” қўйибсизлар-ку а?” қабилидаги гаплар, пичингларга ҳар турдан кейин дуч келаверишдан чарчаганларимни ва бунинг учун сиз ва штабингиз манзили томон бисотимдаги энг “нафис” сўзлар, шоирона ташбеҳлар-ла бойитиб, хасратимни тўкиб солмоқчи эдим.

Мазхаромуз ташланган нигоҳларда сизнинг юзингизни кўргандек бўлар, ушбу қизғиш чеҳра ва менинг муштим ажойиб жуфтлик бўлиши ҳақида ўйлар, узукли қўлим билан, бокс тўгарагига қатнаганим даврларни ёдга олиб, бутун куч бирла бу оразга яраштириб, зарб қўндиргим келаверарди. Гўё шу ишни қилсам, энг кўп мухлисга эга бўлган клубнинг фанатлар армияси менинг ҳаққимга дуо қиладигандек, мендан бир умр миннатдор бўладигандек туюлаверарди.

Ҳар сафар ТВ сизни кўрсатса гўё сизга бўлаётган воқеаларнинг ҳеч ҳам алоқаси йўқдек, эҳтироссиз, эътиборсиз, ҳиссиз ва жуда ожиз ўтиришингиз фақат ва фақат ғашни келтирар, энг сара ҳақоратлар шу бепарво нигоҳлар томон армуғон этилаётганди.

Ҳар сафар ҳужумлар якунсиз қолаётгани ҳақида сўз очганингизда сиз, ҳа, айнан сиз кетказиб юборган Ван Перси-ю, Чичаритоларни ёдга олиниб, сизга бўлган соф “муҳаббатимиз” икки чандон ошаверди. Ўша Эрнандеснинг Бундеслигада киритаётган ҳар бир голи сизга, бизга йўлланган саломлардек қабул қилиниб келяпти. У эса ўта серсалом бўлиб кетди. Алам қилди.

Агар шу хатни Мусоқовнинг «Кичкина табиби» ёзганида: «Сизни манави блокнотингиз, қор ёғаётган қовоғингиз, бепарволигингиз болаларни қўрқитворяпти…» деб бошлаворган бўларди.



Биласизми, мен юқоридагиларнинг барчасини ўтган замонда ёзяпманки, бунда ўша таъкидланганларнинг барчаси ортда қолганига бўлган чиройли бир умид бор. Биласизми, Луи, бугун кайфиятим яхши. Жуда зўр. Мен кеча унитиб қўяёзганим, “Манчестер Юнайтед” ўйинидан рохатландим. Ҳа, рақиб Мадриднинг “Реали” эмас,  “Стоук” эди. Стоук Cити. Майли. Фарқи йўқ. Муҳими, “Юнайтед” футбол ўйнади. Чиройли, томошабоп, ҳужумкор футбол. Мазза. Ҳаммани “катайса” қилдириб келгиларим бор.

Тўриси, жаноб, жамоамиз мана шунақа ўйнаб турса бизга мураббийнинг исми нима экани кўп ҳам аҳамиятли эмас. У Ван Галми, Ван Гогми, Вандалми, Вандамми, Ҳамдамми, фарқи йўқ. Чиройли ўйин, ғалабали онлар тақдим қилиб турилса бўлгани. Мен сизга “жаноб”, дея мурожаат қилавераман. Хатларни “Ҳурматли”, деб бошлайвераман. Фақат ҳов юқоридаги “абзац”ларни ҳозирги замон давом феъли ила ёзишга тўғри келиб қолмасин.

Ҳаммаси яхши бўлиб кетишига ишонч ва умид билан,

Аброр Қодиров.

 
Манба: qodirov.uz
Киритилди: 12:21, 04.02.2016. Ўқилди: 4403 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик