Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Франция 6 8 5 19
5 Нидерландия 6 7 3 16
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 4 14
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзим Аҳмедов:«Таиландликлар мени алдашди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўтган мавсумни Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасида ўтказган тажрибали ҳужумчи Рўзим Аҳмедов Тошкент вилоятининг «Олмалиқ» клуби билан шартнома имзолади. Ушбу футболчи 2015 йилги мавсум олий лигада 25та ўйин ўтказиб, 5та голга муаллифлик қилганди. Аслида, Аҳмедов янги мавсум тайёргарлигини айнан «Олмалиқ»да бошлаганди. Таиланд клубидан тушган таклифдан сўнг эса ҳужумчининг Шарқий Осиё чемпионатига йўл олиши деярли ойдинлашганди. Ҳатто, футболчи Тошкент - Бангкок йўналиши бўйича авиачипта харид қилишга ҳам улгурган, лекин сўнгги паллада мазкур трансфер амалга ошмай қолганди. Тошкентдаги йиғин доирасида «Сўғдиёна»га қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг маҳоратли форвардни суҳбатга тортиб, юқорида келтирилган воқеа сабабларини ўрганишга ҳаракат қилдик.

- Бугунги учрашувда нега майдонга тушмадингиз?

- Тошкентдаги йиғинимиз доирасида ҳар куни ўртоқлик учрашувлари ўтказиляпти. Табиийки, футболчилар бу ўйинларда катта юклама олишади. Қолаверса, мураббийлар штаби бир гуруҳ ўйинчиларни кўрикдан ўтказишмоқда. Ўринбосарлар орасидан асосий таркибга жалб этилган ёшлар ҳам бор. Бундай пайтда баъзиларга ҳордиқ чиқариш имконининг берилиши ижобий ҳолат. Мураббийлар ҳар икки бўлимда турли таркибни майдонга туширишди. Якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозондик.

- Янги мавсумни «Олмалиқ»да бошлашингиз аниқ бўлдими?

- Ҳа, жамоа билан шартнома имзоладим. Клубда ижобий натижаларга эришиш, голларим билан «Олмалиқ» муваффақиятига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан. Ҳозирда шаклланаётган таркибимиз шундай дейишга асос бўла олади, менимча. Сафимизда Ислом Иномов, Дарко Станоевич, Иброҳим Раҳимов, Раҳматилло Бердимуродов, Евгений Гоголь, Фарҳод Тожиев каби тажрибали футболчилар бор.

- Фарҳод Тожиев ҳам «Олмалиқ» жамоаси билан расмий келишувга эришди. Демак, ҳужум чизиғида яхшигина рақобат юзага келади. Хўш, захирада қолиб кетишдан қўрқмайсизми?

- Йўқ, албатта. Игорь Шквирин ҳужумкор тактикани хуш кўради. Кўп ўйинларда икки форвардни майдонга туширади. Бошқа томондан, ҳамиша рақобатнинг тарафдори бўлиб келганман, шундагина ривожланиш кузатилади. Акс ҳолда, футболчи ҳеч қачон ўсмайди.

- Шартнома имзолашдан аввал жамоа устози билан бу мавзуда гаплашдингизми?

- Ҳа, Игорь Анатольевич ҳужумчилар билан қандай ишлашни жуда яхши билади, керакли кўрсатмаларни беради. Шундай мураббий қўл остида ўйнашимдан хурсандман.

- Бир муддат аввал сизнинг Таиланд клубига ўтишингиз ҳақида хабар тарқалганди. Лекин вақт ўтиши билан вазият ўзгарди...

- Очиғи, бу ҳақда гапиришни истамасдим. Чунки Таиланд клуби менга нисбатан нопрофессионал муносабатда бўлди. Лекин сўраганингиз учун айтаман. Жамоа раҳбарияти билан барча масалада келишиб олгандик. Тошкент - Бангкок авиайўналиши чиптасини ҳам олиб қўйгандим. Таиландга учиб кетадиган куним эса шартнома бандларига ўзгартириш киритилишини билдиришди. Унга кўра, битимда белгиланган маошим қисқартирилар экан. Аввалдан барча масалада келишиб олганимиз учун бу мен учун кутилмаган «сюрприз»га айланди.

- Жамоа кўригида қатнашганмидингиз?

- Йўқ. Таиланд клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби ўйинларим ёзилган дискларни кўргач, менга таклиф билан чиқишганди. Кўрикдан ўтказмасдан туриб шартнома имзолаш ниятида эдилар. Афсуски, кейин вазият ўзгариб кетди. Лекин бундан хафа эмасман.

- Таиланд клуби билан агент орқали гаплашганмидингиз? У сизнинг манфаатингиз учун курашмадими?

- Ҳа, музокараларни агентим иштирокида ўтказиб, шартноманинг барча бандлари бўйича Таиланд клуби билан келишувга эришгандик. У ерга борганимдан сўнг шартномага расман имзо чекишим талаб этиларди, холос.

- Маош кескин қисқартирилармиди?

- Шундай деса ҳам бўлади. Улар таклиф қилган маблағни ўзимизда ҳам топиш мумкин.

- Ўтган йили Фарғонадаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Афсуски, йўқ. «Нефтчи» таркибида 25та учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урдим. Ваҳоланки, чемпионат бошида янада кўпроқ тўп киритишни мақсад қилгандим. Лекин ҳар доим ҳам ўйлаганларингиз амалга ошавермас экан. Бундан тегишли хулосаларни чиқариб олдим.

- Бу йилги мақсадлар қандай?

- Ҳужумчи олий лиганинг 30та ўйинида камида 15та тўп киритмаса, унинг фаолияти қониқарли баҳоланмаслиги мумкин. Шундан келиб чиқиб, рақиблар дарвозасини камида 15-16 марта ишғол қилмоқчиман. Энг аввало, сонидан қатъий назар, жамоамнинг муҳим голларини урсам, бундан ўзимни бахтиёр ҳис этардим.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:35, 05.02.2016. Ўқилди: 4302 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.