Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 6 13
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 6 6
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қатар Юлдузлар лигасида яна бир юлдуз ёхуд Санжар Турсунов ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Хабарингиз бордир, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов яқинда Қатарнинг «Умм Салал» клуби билан шартнома тузди. Бу хабар чиққан куни  мухлислар томонидан турлича фикрлар билдирилди - кимдир «Омадини берсин!» деди, бошқа биров эса Украина  премьер-лигасидек кучли чемпионатни ташлаб, Қатарга йўл олгани учун Санжарни айблади. Энди мен ҳам шу ҳақда озгина фикр билдирсам. Зеро, оддий бир мухлис сифатида бунга оз-моз ҳаққим бўлса керак. Боз устига, бу борада гапириш учун ўзига хос     устунлигим бор - Қатарда бир неча марта бўл-ганман ва бу юрт футболи билан яхши танишман. Шундай экан, Қатар Юлдузлар лигаси ҳақида озми-кўп маълумотга эгаман. Энди шу маълумотлардан фойдаланган ҳолда, Санжар Турсуновнинг Қатар чемпионатида тўп суриши ҳақида гапирсам.

Шахсий фикрим қуйидагича - Санжар жуда тўғри йўл танлади. Биринчидан, Қатар чемпионати молиявий жиҳатдан ва футбол учун яратилган шароитлар томонлама Украина вариантидан анча яхши. Бу эса футболчига руҳий барқарорлик беради. Ахир «Ворскла»да «Маошимни қачон беришар экан?»-деб кутиб юргандан, Қатарда ҳеч нарсани ўйламай, тинчгина футбол ўйнаган яхши эмасми? Кейин, у ерда «Пул сочилиб ётади», деганлар адашадилар. Албатта, Қатар Юлдузлар лигасида иштирок этадиган клублар бой, аммо ҳеч кимга беҳуда катта маош тўламайдилар. Ҳарқалай, Қатар шайхлари бегона ўйин­чига шунчаки, «чиройли кўзлари» учун пул берадиган аҳмоқ эмаслар. Бунинг учун аввало, муносиблигинг­ни исботлашинг керак. Маош қанча катта бўлса, уни оқлаш учун шунча кўп меҳнат қилиш талаб этилади.

Энди масаланинг иккинчи томонига ўтсак. Биласизми, биз унчалик ҳам менсимайдиган Қатар чемпионати аслида дунёнинг норасмий терма жамоаси ҳисобланади. Қанақасига, дейсизми? Ҳозир бу фикримни ҳам асослаб бераман.

Қатарда бўлган вақтимиз маҳаллий клублар базаларига ҳам борганмиз ва кўплаб инсонлар билан суҳбатлашганмиз. Шундай мулоқотлар чоғи Қатар клублари билан боғлиқ битта сирдан хабар топдик. Албатта, бизга ҳеч ким расмий маълумот беришни истамади, аммо бир нарсани кўп бора таъкидлашдики, унга асосан айтсам, Қатар клубларида легионерлар улуши «3}1» кўринишида эмас, балки анча кўпроқни ташкил этар экан. Баъзи жамоалар ҳатто 70-80 фоизга легионерлардан иборат. Қисқаси, битта жамоада нари борса, 2 ёки 3 нафар асл қатарлик тўп суриши мумкин. Қолганлар, 4 нафар «тоза» легионерни инобатга олмаганда, асосан маҳаллийлаштирилган хорижлик футболчилар ҳисобланадилар.

Бунга қандай қилиб йўл қўйилган? Ҳозир тушунтираман. Масалан, олайлик, Чад ёки Мозамбикдан жуда иқтидорли ёш футболчи Қатарга келади. Унинг исм-шарифини шартли равишда Абагио Аденито дейлик. Аммо у Қатарга келгач, тезда шу юрт фуқаролигини олади ва исмини ҳам шартли равишда Абдул Каримга ўзгартиради. Шу билан тамом, у Қатар чемпионатида маҳаллий футболчи сифатида ўйнаб юраверади. Орадан маълум вақт ўтгач, ўзини кўрсата олса, балки Қатар терма жамоасида ҳам тўп суриш имкониятига эга бўлар. Ўз навбатида, бу ҳолат Юлдузлар лигасидаги рақобатни кучайтиради.

Энди у ерда ўйнаётган юлдузларга ҳам эътибор берайлик - Хави, Пабло Эрнандес, Лучо Гонсалес, Чико Флорес, Владимир Вайсс... Уларнинг савияси қандайлигини ўйлаб кўряпсизми? Санжарнинг Қатарда шундай кучли футболчилар билан ёнма-ён ёки уларга қарши тўп сургани яхши эмасми? У ёғини сўрасангиз, Сардор Рашидов Қатар чемпионатига ўтгач, қай даражада кучайганини ҳаммамиз кўрдик. Чунки у ердаги клубларнинг барчасини хорижлик мураббийлар бошқаришади. Шунга яраша, ўйин услуби ҳам ранг-баранг. Битта клуб Италия терма жамоаси услубида ўйнаса, бошқаси испан футболи фалсафасини илгари суради. Шундай экан, бундай чемпионатда ўйнаш футболчига ҳам тактик, ҳам техник жиҳатдан ўсиш имконини беради.

Боз устига, Сардор ҳозир олий лигага қараганда, анча яхшироқ шароит ва энг муҳими, рақобатга эга чемпионатда ўйнамоқда. Нафақат ўйнамоқда, балки дунёнинг турли бурчакларидан келган иқтидорлар орасида етакчилардан бўлиб турибди. «Интерфутбол»нинг аввалги сонида Сардор Рашидовнинг уйидан уюштирган репортажимизни ўқиган бўлсангиз, буни яхши биласиз. Сардор шундай кучли чемпионатда Ўзбекистон футболининг асл савиясини шараф билан намо-йиш этиб келмоқда.

Мана энди Турсуновда ҳам шундай имконият бор. Шахсан мен Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби номидан Санжарга омад тилайман. Унга ҳам Сардорнинг йўлини берсин ва ўз клубида шундай обрў топсин. Ишонинг, бундан Ўзбекистон терма жамоасига ҳам, футболчининг ўзига ҳам ва энг муҳими, биз - мухлисларга ҳам катта фойда бор.

Абдураҳмон ФОЗИЛОВ, Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клуби раиси, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:40, 05.02.2016. Ўқилди: 4682 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Нефтчи Алишер Одилов 3
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
7 Нефтчи Зоран Марушич 3
8 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
9 ОКМК Аброр Каримов 2
10 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик