Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гвардиола нега Мюнхенни Манчестерга алмаштирмоқчи?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия чемпионати жаҳоннинг энг яхши мураббийларидан яна бирини жалб этади - Испания ва Германия грандларини юксак чўққилар сари етаклаб, «Барселона» ҳамда «Бавария» ўйинларига жозиба олиб кирган Хосеп Гвардиола жорий йилнинг ёзидан бошлаб «Манчестер Сити»да иш бошлайди.

ДАҲОМИ ЁКИ ТАҚДИРНИНГ ЭРКАТОЙИ?

Одатда, футболчилар клуб ҳаётини бутун дунёга ёйишни маъқул кўрмайдилар. Аммо афтидан, «Манчестер Сити»га бу қоида тааллуқли эмасдек. «Гвардиоланинг келишини ҳеч ким инкор этмаяпти. Унинг қўл остида ўйнаш менга ҳузур бахш этади», - деди «шаҳарликлар» пос­бони Жо Харт яқинда берган интервьюсида. Ушбу дарвозабоннинг Мануэль Пеллегрини бошчилигидаги фаолияти ҳам ёмон кечмаётганди. Аммо испаниялик мутахассиснинг Англияга ташрифи деярли аниқ бўлиб улгурганини Жо ҳам яққол ошкор этаётгандек эди.

Энди «Сити» бу маълумотни расман тасдиқлади - клубнинг навбатдаги мураббийи айнан Хосеп Гвардиола бўлади. Кимдир уни буюк, дунёнинг ҳар қайси жамоасини кучайтиришга қодир мутахассис, деб ҳисоблайди. Бошқаларнинг фикрича, Пепга жуда юқори баҳо бериб юборилади, у фақатгина зарур паллада керакли жойда пайдо бўлади, холос. Хўш, у даҳоми ёки тақдир эркатойи? Бу саволга унинг «Барселона» ва «Бавария»даги фаолиятидан келиб чиқиб жавоб бериш қийин. Ниҳоят, Гвардиоланинг Англиядаги ишига қараб аниқ тўхтамга келиш мумкин - барчасига сабаб истеъдодми ёки омад, сўнгги мавсумларда билиб оламиз.

 

«МАНЧЕСТЕР СИТИ» НИМАГА ЭГА БЎЛАДИ?

Мануэль Пеллегринининг ажо­йиб мураббий экани муҳокамадан холи. Акс ҳолда, уни Мадрид ва Манчестер грандлари чақиришмасди. Аммо факт шуки, чилилик мутахассис фақатгина юлдузларга эга бўлмаган жамоаларда муваффақият қозонган. «Вильяр­реал» Пеллегрини билан Чемпионлар Лигаси ярим финалигача борган, Примерода «Барселона»ни ортда қолдирган. «Малага» эса унинг бошчилигида бироз пастроқ кўрсаткичга эришди - ЕЧЛнинг 1|4 финали. Ўшанда испанлар «Вестфалленштадион»да ўтган драматик баҳсда Дортмунднинг «Боруссия»сига ютқазишганди. Бир қарашда ҳаммаси кўнгилдагидек, аммо Мануэль топ-клубда мўъжиза кўрсатолмади.

«Реал»даги фаолияти ҳам ўхшамади - мавсумнинг муҳим ўйинларида «Барселона» (Испания чемпионати) ҳамда «Лион» (Чемпионлар Лигаси)дан мағлубият қабул қилиб олинди. «Манчестер Сити» бошқарувига келганидан кейин ҳам ушбу «хасталик»ка даво топа билмади. Ҳа, у «шаҳарликлар» билан премь­ер-лигада ғолиб бўлди, аммо асосий мақсад - Чемпионлар Лигасида иш чаппасига кетди: «Сити»ни ҳам «Реал»нинг қисмати қарши олди, жамоанинг кучи 1|8 финалгача етди, холос. Омадсизликда баъзи бир сабабларни рўкач қилиш мумкиндир («Ман Сити»га икки марта «Барселона тўқнаш келди), аммо мураббийларнинг айбини ҳам инкор этиб бўлмайди.

«Манчестер Сити»дек жиддий мақсадларга эга, кучли футболчиларни жамлаган клуб ғолиб-мураббийга муҳтож: ҳар қандай даражадаги юлдузни жалб этишга қурби етсин, жамоа ўйинини таниб бўлмас даражада ўзгартира олсин. Бундай вазифага Хосеп Гвардиоладан ҳам ло­йиқроқ номзод бор эканми?

Муҳими, Пеп ўйинчиларни ўз тизимига мослаштира оладиганлар сирасидан (афсуски, ҳозирда бундай мутахассислар бармоқ билан санарли даражада оз). «Сити»да унинг фалсафасига хос футболчилар бисёр - ҳам тўпни олиб қўйиш, ҳам «иккинчи қават»да сифатли ўйин кўрсатадиган ҳимоячи Компани, маҳоратли плеймейкерлар Давид Сильва ҳамда Кевин Де Брюйне, туғма тўпурар Серхио Агуэро. Мабодо Гвардиола янги ўйинчиларни жалб этишни хоҳлаб қолса, «Манчестер Сити» хўжайинлари испаниялик мураббийга рад жавобини бермасликлари аниқ. Балки айнан шу омил Пепнинг туманли ўлкага йўл олишида бош сабаб вазифасини ўтагандир.

 

«БАВАРИЯ» НИМАГА ЭГА БЎЛАДИ?

Замонавий футболда «Бавария» барқарорлик таянчига айланган. Мюнхенликлар Хосеп Гвардиоланинг ҳамкорликни давом эттиришга иштиёқ сезмаётганини куздаёқ сезишди. Бундеслигада ғалаба қозонавериш испаниялик мутахассиснинг жонига тегди. Декабрга келиб эса Пепнинг ўрнига ким келиши ойдинлашди - Карло Анчелотти. Бу эса «Бавария»нинг режа асосида ишлаши, ривожланишнинг тўғри танланган йўлидан боришига яна бир ишора. Гап шундаки, Мюнхенга ташриф буюрадиган ҳар бир мутахассис жамоага ниманидир таклиф этиши лозим. Юпп Хайнкес «Бавария»ни ғалабалар сари етаклади, Арьен Роббеннинг ҳақиқий салоҳиятини очиб берди. Голландиялик тезкор ярим ҳимоячи бундеслига ва ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди. Хосеп Гвардиола эса «немис машинаси»ни бошқачароқ тарзда ўйнашга ўргатди - рақибни куч ва тезлик ёрдамида «синдириш» эмас, балки уларни позицион футболдаги сергаклик орқали «ухлатиш». Пепнинг «Бава­рия»­си шунчалик қудратга эга бўлдики, сўнгги икки ярим йил ичида Германия чемпионатида уларга тенг келадигани топилмади.

Энди эса олдинга қадам ташлай оладиган яна бир мураббий керак. Бу сафар ҳам мюнхенлик «босс»лар мўлжални аниқ олишди - «Милан» ва «Реал»га ЕЧЛ бош совринини туҳфа этган Карло Анчелотти «Бавария»ни ҳам қитъанинг энг нуфузли турнирида ғолиблик сари етаклашига шубҳа йўқ. Албатта, Гвардиола хайрлашиш олдидан «қулоқли» кубокни мюнхенликларга олиб бериши ҳам мумкин. Хуллас, «Бавария» кейинги ўн йилликни қамраб оладиган лойиҳани амалга татбиқ этаётган кўринади. Пеп кетадими, йўқми, Германия гранди ҳеч нарса йўқотмайди.

 

ГВАРДИОЛА НИМАГА ЭГА БЎЛАДИ?

Биринчи навбатда, янги чақирув. Сир эмаски, жаҳон футболидаги диққатга молик воқеаларнинг аксарияти Англия чемпионатида содир бўляпти, премьер-лига 20та клубни ўз ичига олган янги Чемпионлар Лигасига айланиб бормоқда. Йил сайин туманли ўлкада маблағ кўпаймоқда, юлдузлар ташрифи ортмоқда. Шундай чемпионатда фаолият юритишни ҳар ким орзу қилиши тайин. Гвардиоланинг рақобатчилари рўйхати ҳам ажойиб кўринишга эга: Юрген Клопп (бундеслигадаги эски таниши), Арсен Венгер (Чемпионлар Лигасида учрашишган), Маурисио Почеттино (Испанияда кўришишган), Клаудио Раньери...

Агар «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам топ-даражадаги мутахассисни жалб этишса, қандай шиддатли баҳслар кечишини тасаввур қилаверинг! Боз устига, Пепнинг ўзи саргузаштларга иштиёқманд эканини тан олган, бир жойда узоқ қолиб кетиш унга тўғри келмайди. Хусусан, Гвардиола Sport1га интервью бераркан, «Бавария»дан кетишини қуйидагича изоҳлади: «Бир ерда уч-тўрт йил ишлагач, барча ишинг якунланади. Янада юқорироқ чўққиларни эгаллаш учун янги рақиблар, янги чақирувларга эҳтиёж сезасан».

Пепни Англияда нафақат янги муваффақиятлар кутмоқда, ҳойнаҳой, «Сити»га кимни харид қилиш, бошқаларни сотиб юбориш масалалари ҳам бевосита унинг иштирокида ўтади. Бутун бошли трансфер бюджети Гвардиоланинг ихтиёрига топширилади. Хоҳласа, ҳамма пулни бир футболчига сарфлайди (унинг номи Лео Месси бўлиши лозим) ёки бутун бошли армия тузади (Гвардиола Манчестерда Жон Стоунз, Эмерик Лапорт, Томас Мюллер ва Жейми Вардилар билан ишлаш нияти борлигини билдирган).

Ниҳоят, Пепда «Барселона»нинг Англиядаги филиалига асос солиш имкони туғилади. Ҳозирда АПЛда бундай жамоалар танқис. «Сток Сити» кутилмаганда орол «Барса»си бўлиш истагини билдирди, аммо «кулоллар» каталонияликларнинг эски ўйинчиларини жалб этиш билан чекланишди, холос. «Барселона» ва «Бавария»нинг Гвардиола бошчилигида қандай қудратга эга бўлгани ҳеч кимга сир эмас: ҳозирги премьер-лигада тўпга бу қадар моҳирона эгалик қилиш, рақибларни муаяйн тизим ёрдамида доғда қолдирадиган жамоани топиш амримаҳол. Хосепнинг келгуси мавсум «Сити»да яна бир муаллифлик лойиҳасини тузишини кузатиш жуда қизиқ бўлиши табиий.

Манба: Сhampionat.com,

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 10:20, 07.02.2016. Ўқилди: 3662 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик