Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Эспаньол 2 4
7 Бетис 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Атлетико 2 1
14 Валенсия 2 1
15 Сельта 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Бетис 1-0 Алавес
2-тур Мальорка 1-1 Сельта
2-тур Атлетико 1-1 Эльче
2-тур Леванте 2-3 Барселона
2-тур Осасуна 1-0 Валенсия
2-тур Вильярреал 5-0 Жирона
2-тур Реал Сосьедад 2-2 Эспаньол
2-тур Реал Овьедо 0-3 Реал Мадрид
2-тур Атлетик Бильбао 1-0 Райо Вальекано

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

26/08 00:30 Севилья - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2462 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 26.08.2025

      05:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 26.08.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Д/ф "17 часов до вершины".
      10:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:25 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      18:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      19:55 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:35 "Тайны звёзд спорта".
      22:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      00:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      02:30 "Культовые".
      03:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      03:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 26.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 174 в Санкт-Петербурге. Олег Борисов против Павла Витрука.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Кёрлинг".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Самый лучший тренер в мире - Павел Фёдорыч Садырин!".
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Москва) - "Пари Нижний Новгород". Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Матч! Парад.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "ВВА-Подмосковье" (Монино) - "Динамо" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 26.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      11:30 Американский футбол. "Полоса испытаний", 3 эп.
      12:45 "Сила спорта".
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 4. Суза - Вуарон. Прямая трансляция.
      20:15 Теннис. US Open. Раунд 1.
      20:30 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё ЧЛ: Бошланмай туриб муаммо !

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Осиё Чемпионлар Лигаси янги давр арафасида турибди. Аниқроғи, эски замонлар қайтиши хавфи ҳам бор. Чунки олдинлари Осиё Чемпионлар кубоги гуруҳ босқичлари, баъзан ҳаттоки, «плей-офф» баҳслари ҳам битта мамлакат ҳудудида ўтказилган. Эрон ва араб мамлакатлари орасида юзага келган совуқлик жорий мавсум бошланмасдан туриб, ОФК олдида жуда катта муаммоларни келтириб чиқарди. Ҳарқалай, Саудия Арабистони ҳукумати Эрон билан дипломатик алоқаларни узгани, араб дунёсидаги баъзи мамлакатларнинг унга  эргашгани Осиё футболи ривожи учун ишламайди.

Воқеалар ривожи

2 январь куни С.Арабистонида шиалар хатиби Нимр ал Нимр қатл қилингач, Теҳрондаги саудияликлар элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказилди ва иншоотга ўт қўйилди. 3 январь куни С.Арабистони ҳукумати Эрон билан дипломатик муносабатларни узгани ҳақида баёнот берди. Шундан кейин Баҳрайн, Судан, Жибути ва Сомали каби давлатлар ҳам Эрон билан дипломатик алоқаларга чек қўйди. БАА, Қувайт, Қатар ва Иордания раҳбарлари эса Теҳрондаги элчиларини ортга чақириб олишди.

 

ОФК позицияси

Осиё футбол конфедерацияси Эрон ва С.Арабистони ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашиб кетгани сабаб, ОЧЛ-2016 тақвимига ўзгартириш киритди. Бу ҳақда 25 январь куни ОФК расмий сайтида хабар берилди. Чунончи, С.Арабистони ва БАА футболи раҳбарияти юзага келган ушбу келишмовчиликлар сабаб, терма жамоалар ҳамда клублар ўртасидаги барча ўзаро учрашувларни қолдириш ёки кечиктиришни сўраганди. Бу илтимосга «Жамоалар ва делегациялар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида», дея изоҳ берилди.

Ўз навбатида, Эрон футбол федерацияси ОФКдан сиёсатни футболга аралаштирмасликни сўради. Шунингдек, Эроннинг «Минтақадаги энг хавфсиз мамлакатлардан бири» эканлигини таъкидлади. ЭФФ баёнотидан жумладан, шундай дейилди: «Эрон томони турли халқаро мусобақаларда қатнашадиган терма жамоалар ва клубларнинг хавфсизлигини таъминлашга интилади».

ОФК Мусобақаларни ўтказиш қўмитаси шундан келиб чиқиб, Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг февраль-март ойларига белгиланган Эрон ва С.Арабистони клублари ўртасидаги учрашувларини апрель-май ойларига кўчиришга қарор қилди. Қўмита жорий йил 15 мартга қадар воқеалар ривожини кузатади. Агар бу даврга келиб, Эрон ва С.Арабистони ўртасидаги муносабатлар барқарорлашмаса, икки мамлакат клублари ўртасидаги учрашувларнинг барчаси бетараф майдонда ўтказилади.

 

Мусобақа аввалида

Эътибор беринг, «A», «B», «C», «D» гуруҳларида Эрондан 3та («Фулад», «Зоб-Оҳан», «Тракторсози»), С.Арабистонидан 3та («Ал-Наср», «Ал-Ҳилол», «Ал-Аҳли»), БААдан 2та («Ал-Наср», «Ал-Айн») жамоа бор. Ҳали бу мамлакатлардан яна биттадан жамоа гуруҳ босқичига йўл олиши мумкин. Аҳамиятли тарафи шундаки, ОФК бахтига Эрон клуби саралаш раундидаёқ БАА ёки Саудия вакили билан тушиб қолмади.

Хўш, бу ҳолатда муаммонинг қандай ечимлари бор?

Биринчи ечим. Гуруҳ босқичини бошлаш ва бу мамлакатлар орасидаги муносабатлар яхшиланишини кутиш. Бу ҳолатда гуруҳдаги айрим баҳслар кейинроқ муддатда ўтказилади. Шундай шароитда Ўзбекистон клубларига нисбатан адолат тамойиллари бузилмайдими? Расмий манбаларда айнан шу ечим ҳақида кўп гапириляпти ва ҳаммаси шунга қараб кетмоқда. Ҳар ҳолда, ОФК кутишни афзал кўриб, икки мамлакат клублари ўйинларини 5-6-турларга қолдирди.

Эҳтимоли: 60 фоиз.

Иккинчи ечим. Ҳар бир гуруҳдаги муаммоли жамоалар учун нейтрал мамлакат топиш ва уларнинг ўйинларини ўша ерда ўтказиш. Бу ҳолатда ҳам айрим учрашувлар бизнинг клублар ўйинларни тугатиб бўлишгандан сўнг ўтказилиши эҳтимоли юқори. Бетараф ҳудуд сифатида қайси мамлакатлар танланади? Ўзбекистон, Ҳиндистон, Малайзия, Туркманистон ва бошқалар. Хусусан, Ўзбекистон ва Малайзия - идеал вариант. Чунки ҳар икки мамлакатнинг Эрон ва араб дунёси билан сиёсий жиҳатдан муаммоси йўқ.

Эҳтимоли: 25 фоиз

Учинчи ечим. ОФК ҳеч нарсага қарамай, клубларни белгиланган мамлакатларга боришга мажбур қилиши мумкин. Дейлик, ЖЧ-2018 саралашида С.Арабистони термаси Фаластинга бориши лозим эди. Лекин 2015 йил 13 октябрга белгиланган бу ўйин орадан бир ой ўтиб, нейтрал майдонда ташкил этилди. Ўшанда С.Арабистони делегацияси Фаластинга учиш йўлида Исроил ҳаво ҳудудидан ўтишни истамаганлиги боис, ўйин санаси чўзилиб кетганди. Якунда С.Арабистони ҳукумати қатъиятли чиқди. Ўйин Иордания пойтахти - Аммонга кўчирилди ва фаластинликлар 0:0 ҳисобидаги  дуранг билан чекланиб, қимматли 2 очкодан маҳрум бўлишди.

Эрон томони бошқа мамлакатлар клубларини қабул қилишда ҳеч қандай муаммо туғилмаслигини таъкидлаётган бўлсада, ўйин давомида мухлисларни тўлақонли бошқаришни уддалай олмаса керак.

Эҳтимоли: 10 фоиз

Тўртинчи ечим. Эрон футболи вакилларини Шарқий Осиё минтақасига ўтказиб юбориш. Бунинг иложи бор. Бир пайтлар «Бунёдкор» айнан «Шарқ» минтақасида ўйнаганди. Хусусан, узоқ Австралияга ҳам учганди. Демак, Эронни 3та (балки 4та) жамоасини мисол учун, Ж.Кореянинг 3та (балки 4та) вакили билан алмаштириш мумкин. Бу ҳолатда шу икки мамлакат клублари учун бош-қатдан қуръа ташлаш ёки уларнинг чемпионатдаги ўринларига мос равишда гуруҳларга бўлиб чиқиш мумкин. Мисол учун, «Сепаҳон» ўтган йили Эронда чемпионликка эришганди, Ж.Кореяда эса «Чонбук Хюндай Моторс». Демак, уларни ўзаро алмаштириш мумкин. Энг муҳими, ҳеч қандай қуръасиз. Тўғри, бунинг учун корейс клубларининг ҳам шу вариантга кўнишлари талаб этилади.

Эҳтимоли: 5 фоиз

 

Терма жамоалар ўртасидаги қарама-қаршилик

Эрон ва С.Арабистони терма жамоалари илк марта 1975 йили Олимпиада-76 ўйинлари саралашида учрашишган эди. Ўшанда форслар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Шундан буён жамоалар яна 14 марта ўзаро тўқнаш келишди. Эронликлар 5 марта, саудияликлар 4 марта ғалаба қозонишган, 6та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 22:13 - форслар фойдасига. Эрон терма жамоаси вакиллари Ғуломҳусайн Мазлуми ва Али Даи саудияликлар дарвозасига 4 мартадан гол уришган. Ушбу жамоалар сўнгги марта 2012 йилнинг 12 декабрь куни ўзаро ўйнашди - 0:0.

 

Хулоса

Бундай муаммолар Европа футболида ҳам бор. Арманистон ва Озарбайжон, Испания ва Гибралтар (эндиликда), Россия ва Украина (эндиликда) терма жамоалари ва клублари еврокубоклар ёки бошқа мусобақаларда бир гуруҳга тушишмайди. Исроил Осиёда араб жамоалари томонидан тан олинмагач, УЕФАга ўтиб кетганди. Умуман, Албания ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги ўйин (Евро-2016 саралаши)да юзага келган хунук воқеалар бошқаларга сабоқ вазифасини ўташи керак. Футбол мухлислар учун ўйналади. Вақт ўтишини кутиш но-ўрин, ҳарқалай. Дейлик, ўзбек клубларининг ўйинлар тугагач, ҳали ҳеч нарса ҳал этилмаганини ҳис қилиб, жиғибийрон бўлишларини тасаввур қилиш... Футболда, спортда адолат тантана қилсин! Муайян тарафга устунлик берилмасин! Муҳими,футбол футболдай бўлсин!

Ўтган йили ҳисоб-китоб қандай бўлганди?

Энди 2015 йилги мавсумда ОЧЛда С. Арабистони ва Эрон клублари ўзаро қандай ўйнашганига аҳамият берайлик. Ҳисоблар, шунингдек, ўйинларга қанча томошабин тушганига алоҳида эътибор беришни тавсия қиламиз.

«A» гуруҳи

«Ал-Наср»-«Персеполис»-3:0

17 март. Ар-Риёд. «Қирол Фаҳд» халқаро стадиони. 20315 томошабин.

«Персеполис»-«Ал-Наср»-1:0

8 апрель. Теҳрон. «Озоди» стадиони. 100000 томошабин.

«Персеполис» гуруҳда 2-ўринни олиб, 1|8 финалга чиққан.

 

«B» гуруҳи

«Нафт Теҳрон»-«Ал-Шабаб» - 2:1

18 март. Теҳрон. «Озоди» стадиони. 1560 томошабин.

«Ал-Шабаб»-«Нафт Теҳрон»-0:3

7 апрель. Ар-Риёд. «Шаҳзода Файсал бин Фаҳд» стадиони. 5035 томошабин.

«Нафт Теҳрон» гуруҳда 2-ўринни олиб, 1|8 финалга чиққан.

 

«C» гуруҳи

«Фулад»-«Ал-Ҳилол»-0:0

17 март. Аҳваз. «Ғадир» стадиони. 37452 томошабин.

«Ал-Ҳилол»-«Фулад»-2:0

8 апрель. Ар-Риёд. «Қирол Фаҳд» халқаро стадиони. 20087 томошабин.

«Ал-Ҳилол» гуруҳда 1-ўринни олиб, 1|8 финалга чиққан.

 

«D» гуруҳи

«Ал-Аҳли»-«Тракторсози»-2:0

18 март. Жидда. «Қирол Абдуллоҳ Спортс Сити» стадиони. 45482 томошабин.

«Тракторсози»-«Ал-Аҳли»-2:2

7 апрель. Табриз. «Ёдгори Имом» стадиони. 32500 томошабин.

«Ал-Аҳли» гуруҳда 1-ўринни олиб, 1|8 финалга чиққан.

 

1|8 финал

«Персеполис»-«Ал-Ҳилол»-1:0

19 май. Теҳрон. «Озоди» стадиони. 100000 томошабин.

«Ал-Ҳилол»-«Персеполис»-3:0

26 май. Ар-Риёд. «Қирол Фаҳд» халқаро стадиони. 23590 томошабин.

--------------------------------------------

«Нафт Теҳрон»-«Ал-Аҳли»-1:0

20 май. Теҳрон. «Озоди» стадиони. 13370 томошабин.

«Ал-Аҳли»-«Нафт Теҳрон»-2:1

27 май. Жидда. «Қирол Абдуллоҳ Спортс Сити» стадиони. 35488 томошабин.

Ф. ФАЙЗИЕВ

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:42, 11.02.2016. Ўқилди: 10869 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
2 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
3 Хетафе Адриан Лисо 2
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Эльче Херман Валера 1
7 Атлетико Хулиан Альварес 1
8 Райо Вальекано Альваро Гарсия 1
9 Реал Сосьедад Такефуса Кубо 1
10 Бетис Айтор Руибаль 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.