Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 6:0
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • 1:0
      • Ботафого
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • 1:4
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 ОКМК 13 24
6 Пахтакор 14 23
7 Бунёдкор 13 21
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 14 13
14 Қўқон-1912 14 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

29/06 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
29/06 20:00 Бухоро - Шўртан
30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қишки трансферлар рекордлари ТОП-10

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европада қишки трансфер ойнаси ёпилди. Хитой жамоалари трансфер рекордларини янагилаш билан оворалар. Sports.uz портали жаҳон футболидаги қишки тарнсфер рекордлари ТОП-10 лиги билан таништириб ўтади. 

10. Андре Шюррле 
Қаерга: “Челси” – “Волфсбург” 
Йил: 2015 
Трансфер суммаси: 32 млн.евро
 
“Челси” 2015 йилнинг қишида Шюррлени “Волфсбург”га 32 млн.га сотиб юборди. Немис футболчиси “Челси” учун 2 мавсум ичида 65 ўйинда 14 та гол урди. Шюррле Лондонликлар таркибидаги рақобатга дош бера олмади ва ўз юртига қайтди. 

9. Вилфрид Бони 
Қаерга: “Суонси” – “Манчестер Сити” 
Йил: 2015 
Трансфер суммаси: 32,3 млн.евро
 
“Суонси” таркибида 2 мавсумда 30 дан ортиқ гол урган Бонини 2015 йили “Манчестер Сити” жамоаси сотиб олишга қарор қилди ва у учун 30 млн.дан ортиқ пул сарфлади. Яъни “шаҳарликлар” Котд’Ивуарлик ҳужумчининг ҳар бир голи учун бир миллиондан тўлашди. Бони бир ярим йил ичида “Сити” рақиблари дарвозаларини 10 марта ишғол қилди. У ушбу мавсумда ўтган йилгига қараганда анча ишончли тўп сурмоқда. 

8. Виллиан 
Қаерга: “Шахтёр” – “Анжи” 
Йил: 2013 
Трансфер суммаси: 35 млн.евро
 
6 мавсум давомида “Шахтёр” либосида 200 дан ортиқ учрашув ўтказган Виллиан 2013 йилнинг бошида мўмайгина пул эвазига “Анжи”га ўтди. Бразилиялик футболчининг трансфери Махачқалъаликлар учун омадсиз бўлди. Клуб Премьер лигадан тушиб кетди. Ярим йилдан кейин Виллиан “Челси”га йўл олди. 

7. Эдин Жеко 
Қаерга: “Волфсбург” – “Манчестер Сити” 
Йил: 2010 
Трансфер суммаси: 37 млн.евро
 
2009/10 йилги мавсумда Бундеслига тўпурари бўлган Жеко учун Европа грандлари кураш олиб боришди. Бу борада ҳаммадан кўп пул таклиф қилган “Сити” Босниялик ҳужумчини таркибига қўшиб олди. Жеко немис жамоасида 4 йилда 85 гол урган бўлса, инглиз клубида 5 йилда 72 та голга муаллифлик қилган. 

6. Лукас 
Қаерга: “Сан Паулу” – “ПСЖ” 
Йил: 2011 
Трансфер суммаси: 40 млн.евро
 
2011 йилда “ПСЖ” 19 ёшли ярим ҳимоячи учун қўрқмасдан 40 млн.евро сарфлади. Лукас “Сан Паулу”да 3 мавсум ҳаракат қилиб, 128 ўйинда 33 гол урган эди. Парижликлар таркибида ҳозирга қадар урган голлари сони эса 11 тага етди. 

5. Энди Керрол 
Қаерга: “Ньюкасл” – “Ливерпуль” 
Йил: 2011 
Трансфер суммаси: 41 млн.евро
 
“Ливерпуль” тарихидаги энг омадсиз трансфер. “Ливерпуль” 2011 йили Торресни сотиб, ўрнига Керролни олди. Энди “Ньюкасл” учун 5 мавсум давомида 33 гол урган эди. “Қизиллар” либосида эса 3 йил ичида атиги 12 голга муаллифлик қилди. Шундан сўнг “Ливерпуль” уни “Вест Хэм”га сотиб юборди. 

4. Жексон Мартинес 
Қаерга: “Атлетико” – “Гуанжоу” 
Йил: 2016 
Трансфер суммаси: 42 млн.евро
 
“Порту” таркибида ўзини кўрсатиб, “Атлетико”га ўтган Мартинес Мадридликлар сафида ўз ўйинини топа олмади. У ярим йил давомида 15 учрашувда атиги 2 гол урди. 2016 йил бошида Хитой клуби кутилмаганда Колумбиялик учун супер сумма таклиф этишди. “Атлетико” бундай таклифга рад жавобини бера олмас эди. Шу тариқа Мартинес энди фаолиятини чин юртида давом эттиради. 

3. Хуан Мата 
Қаерга: “Челси” – “Манчестер Юнайтед” 
Йил: 2013 
Трансфер суммаси: 44,7 млн.евро
 
Моуриньо “Челси”га қайтганидан кейин захира ўриндиғида ўтириб қолган Матани “Манчестер Юнайтед” сотиб олди. Испаниялик ярим ҳимоячи “аристократлар” таркибида 2,5 йилда 135 ўйинда 33 гол урган эди. Хуан “манкунианликлар” учун ҳозиргача 84 беллашувда 22 голга муаллифлик қилган. 

2. Алекс Тейшейра 
Қаерга: “Шахтёр” – “Цзянсу Сунин” 
Йил: 2016 
Трансфер суммаси: 50 млн.евро
 
“Шахтёр” ўз футболчиларини қимматга сотишни “қотиради”. Хитой жамоаси 2016 йилнинг бошида бразилиялик футболчи учун 50 млн.евролик таклифни жўнатди. Донецк жамоасини бу таклиф қониқтириши аниқ эди. Шундан сўнг Алекс Осиё футболи тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. 

1. Фернандо Торрес 
Қаерга: “Ливерпуль” – “Челси” 
Йил: 2011 
Трансфер суммаси: 58,5 млн.евро
 
“Челси” тарихидаги энг қиммат ва энг омадсиз трансфер! Испаниялик ҳужумчи 2011 йили Ливерпулни Лондонга алмаштирди. Фернандо “аристократлар” либосида 172 ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 45 та гол ёздириб қўйди. Бундай камтарона кўрсаткич билан “Челси”да қолишнинг шунчаки иложи йўқ эди. 2014 йили Торрес ижара асосида “Милан”га бериб юборилди. 

Фурқат Юсупов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:20, 12.02.2016. Ўқилди: 5302 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.