Бугун 12 октябрь, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6261 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.10.2025

      05:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      06:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      14:00 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Фенербахче".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      18:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      18:40 "Непобедимый".
      19:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Спорт Ресифи".
      21:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Флуминенсе".
      23:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
      01:00 Д/ф "Месси".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Ботафого".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Жувентуде".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.10.2025

      05:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      05:55 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      06:20 Д/ф "17 часов до вершины".
      06:55 "Непобедимый".
      07:25 LIVE Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка. Прямая трансляция.
      08:15 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии.
      10:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:30 "Вы это видели".
      11:20 "География спорта". Камышин.
      11:50 Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США.
      13:40 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Кубок России "Суперфинал РДС" на трассе "Ростов Арена".
      14:30 "Команда мечты".
      15:00 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
      17:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Матч за 3-е место. Прямая трансляция.
      20:00 "Непобедимый".
      20:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 1.
      20:55 LIVE Волейбол. Кубок Победы. Мужчины. Финал 4-х в Москве. Финал. Прямая трансляция.
      23:00 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Спринт. Гонка 2.
      23:25 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Китая. Гонка.
      00:25 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 7 в Краснодаре, Россия.
      02:25 "Команда мечты".
      02:55 LIVE Плавание. Кубок мира. Этап 1 в Кармеле, США. Прямая трансляция.
      04:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Чемпионат России в Сириусе. Отдельные виды. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.10.2025

      07:00 Матч! Парад.
      08:00 Профессиональный бокс. Мэнни Пакьяо против Эрика Моралеса. Бой за титул WBC International во 2-м полулёгком весе.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 М/с "Команда МАТЧ".
      11:25 Д/ф "Лев Яшин - номер один".
      12:40 "Вы это видели".
      13:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. Финал. Прямая трансляция.
      16:45 LIVE Футбол. Женщины. Winline Кубок России. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      19:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:30 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Рио-де-Жанейро, Бразилия. Чарльз Оливейра против Матеуша Гамрота.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      03:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. 1/4 финала. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.10.2025

      06:30 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. Обзор.
      07:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/4 финала.
      09:00 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      11:00 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      14:30 Велоспорт. Тур Ломбардии в Италии.
      14:50 LIVE Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Мужчины. Прямая трансляция.
      17:20 LIVE Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      20:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      21:15 Гравийный велоспорт. Чемпионат мира в Южном Лимбурге, Нидерланды. Мужчины.
      22:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      00:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Даунхилл.
      00:15 LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Финальный этап в Мон-Сент-Анне, Канада. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. Прямая трансляция.
      02:15 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.
      03:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. 1/2 финала.
      04:30 Велоспорт. Париж-Тур во Франции.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Пахтакорчилик синдроми» ёхуд «Маҳди Али» операцияси

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон ОТЖ эрта уйга қайтганидан кейин Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига бўлган қизиқишим анча пасайган ва унинг якун топишини сабрсизлик билан кутган эдим. Зеро, биз билан бир гуруҳдан жой олган Ироқ ҳамда Жанубий Корея ёшларининг ғалабали юришларини кузатган ҳар қандай фидоий мухлисининг кўзларида ёш ғилтиллаган бўлса ажабмас. Уларнинг хурсандчилигини кузата туриб, ўзимнинг кўнглимга ҳеч нима сиғмай қолди. Ахир, уларнинг ўрнида биз худди шу тариқа байрам қилишимиз керак эмасмиди?

Учинчи ўрин учун бахс қанчалик муросасиз кечган бўлса, финал учрашуви ҳам шу қадар қизиқарли ва бахсларга бой бўлди. Гарчи, Жанубий Корея терма жамоаси драматик тарзда кечган финал учрашувида имкониятни бой берган бўлса-да, бу мағлубият уларнинг кўнгилларини хира қилмаслиги турган гап. Муҳими, олимпиада йўлланмаси қўлга киритилди ва эндиликда улар Бразилия майдонларида ўз мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишга уринишади.

Ҳеч ўйлаб кўрдингизми, олимпия терма жамоамиз ўз гуруҳидан чиқа олганида, Риога анча яқинлашиб қолардик. Зотан, ушбу мусобақа олдидан барчамизга маълум эдики, терма жамоамиз учун энг оғир вазифа бу - ўз гуруҳидан чиқиб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритиш. Ҳа, биз ўз гуруҳимиздан чиққанимиз билан бир оёғимиз билан Рио остонасини босиб ўтган бўлардик. Афсуски, ушбу ниятимиз амалга ошмади. Бу вазифани уддалаган Жанубий Корея ҳамда Ироқ терма жамоалари ёзги олимпиадада қатнашадиган бўлишди. Улар уддалашди!

Энди бизнинг мутахассисларимиз, «истеъдодли ғижжакчилар» ўз ишини сидқидилдан бажаришни бошлашади ва «Биз кучли гуруҳдан ўрин эгаллаган эдик, гуруҳимиздаги иккала терма жамоа ҳам олимпиядада қатнашадиган бўлишди, аммо шунга қарамай, биз улар билан тенгма-тенг ўйнадик», қабилидаги сўзлар такрор ва такрор янграйди. Эҳтимол, улар бу сўзлар орқали ўзларини оқлашар ёки ўз кўнгилларини кўтариб қўйишар. Лекин, биз бу қуруқ гапларга ишонмаймиз. Кучли таркибга эга бўлиб туриб ҳам ўз гуруҳимиздан чиқа олмаганимиз аянчли. Буни ҳеч қандай сўз билан оқлаб бўлмайди.

Олимпия терма жамоамиз футболчиларини тарбиялаган ҳамда ушбу жамоани шакллантиришга улкан ҳисса қўшган Нуралиев, Евстафеев, Убайдуллаев ва Лушчан каби мутахассисларимизнинг барчаси бугунги кунда олимпиячиларимиз билан бирга эмасликлари ажабланарли. 1993, 1994, 1995 ҳамда 1996 йилда таваллуд топган футболчилар билан биргаликда шу кунгача турли мусобақаларда зафар қучган мутахассисларимизга нима учун имкон берилмади? Улар ҳозирда қаерда ва нима иш билан банд? Очиғи, бу биз учун жуда ва жуда тушунарсиз бўлган ҳолатдир. Ахир, бу футболчиларнинг имкониятини улар ҳаммадан яхши билишарди-ку, нима сабабдан ушбу тўртликни қувлаб, жамоани қўшқўллаб Самвел Бабаянга топширишди?!

Ёдингизда бўлса, бир пайтлар 1989 йилда таваллуд топган ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионатининг финалида БАА терма жамоасига 1-2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўшандан сўнг, араб амирликларининг ўша жамоаси асосий терма жамоа юзини ташкил қилди ва ЭНГ МУҲИМИ унинг бош мураббийи ҳанузгача ўзгартирилгани йўқ. Ўша таркиб футболчилари аввалига ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида ғолибликка эришишди, ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида қатнашишди, кейинчалик олимпиада йўлланмасини қўлга киритишди ва эндиликда асосий терма жамоа билан биргаликда ўтган йили Австралия майдонларида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида бронза медали соҳиби бўлишди. Мана, барқарорлик қаерда!

Битта мутахассисга деярли ўн йил вақт ажратилиб, сон-саноқсиз имконият тақдим этилганидан сўнг у Осиёда ўз ўрнига эга бўлган кучли терма жамоани шакллантира олди.

Гап аслида унинг жуда етук мутахассис эканлигида ҳам эмас. Йўқ, Маҳди Алининг истеъдодига чексиз хурмат билдирган ҳолда таъкидлашим керакки, бу муваффақиятларда унинг хизматлари катта эмас. Унинг қўл остидаги футболчилар, айнан бизнинг терма жамоамиз билан финалда бахс юритган ва Тошкентда Абрамовнинг олимпия терма жамоаси устидан ғалабани илиб кетиб, Лондон-2012 йўлланма масаласини ҳал қилган ўша авлод вакиллари чиндан ҳам жуда кучли ҳисобланишади.

Маҳди Алининг асосий ютуғи шундаки, у ушбу футболчиларни битта жамоа ичига жипслаштира олди. Жамоа ичида чин маънода ҳақиқий саркарда бўла олди ва ички муҳитни ажойиб шакллантирган ҳолда жамоани бошқарди. Истеъдодли футболчилар ўз бошқарувида қайси инсонни маъқул кўришса ҳамда ўша мураббий билан ўзларини эркин ҳис қилиб, у билан дўстона муносабатда бўлиб қолишса - ана ўшандагина ғалабали дамлар ҳам ўзини кўп куттириб қўймайди.

Футболчи ўзининг кучига ишонса, унинг қўлидан кўп нарса келади. Уни руҳлантириш ва ҳақиқатдан ҳам ўз кучига ишонтира олиш учун жамоада кучли психолог мураббий бор бўлиши зарур. Маҳди Али - айнан шундай мураббий. Унинг муваффақиятлар сири шунда, деб ўйлайман.

Энди бир неча йил ортга қайтамиз. Ўзингиз бир таққослаб кўринг, 2008 йилда ёшлар ўртасида Маҳди Алининг БАА ёшлар терма жамоаси билан финалда беллашган 1989 йилги футболчиларимиз ҳозирда қаерга ғойиб бўлишган? Фозил Мусаев ҳамда Ислом Тўхтахўжаев бундан мустасно. Чунки улар ҳалигача тема жамоамизга номзод футболчилар ҳисобланишади.

Қатар майдонларида Осиё чемпионатида қатнашган бизнинг олимпия терма жамоамизда ҳам юқори савияли, истеъдодли футболчилар жамланишган эди. Бироқ, назаримда, уларга Маҳди Алидек бош мураббий етишмади.

Очиғини айтаман, нима сабабдан бу жамоа айнан Самвел Бабаянга ишониб топширилганини тушунолмайман. Яна ҳам очиқроқ бўламан, ушбу мутахассис нима сабабдан ҳанузгача асосий терма жамоамиз бошқарувини тарк этмагани мен учун қоронғу.

Мухлису мутахассислар Бабаяннинг «Пахтанакорчилик синдроми»га чалинганини билиб қолишди. Барчамиз ўз кўзимиз билан кўриб, буларнинг гувоҳига айландик. Биринчи ўйинда бозори чақон қайнаган савдогарга ўхшаб, тинмай «Пахтакор» футболчиларининг хизматларидан фойдаланган мутахассис, ушбу хатосидан керакли хулоса чиқармадими ёки чиқаришни истамадими, хуллас, иккинчи ва учинчи ўйинда ҳам Бабаян ўша-ўша таркиб футболчилари хизматларидан фойдаланишда давом этди.

Шу ўринда савол туғилиши табиий: Нимага бу борада ундан сўров бўлмади ёки мутасаддилар ҳеч қандай жазо қўлламади? Нимага айрим ОАВ вакиллари бу ҳолат юзасидан тушунтириш билдиришини сўрашмади?

Бир вақтлар Абрамовга: «Сен ўйинни сотдинг!» деган, Қосимов даврида мағлубиятлардан безиб: «Биз ўзбек футболига бойкот эълон қиламиз!» деган мухбирлар нега жим? Бабаяннинг камчиликларини кўрсатиш чиқиш шарт! Бугун у нуқул «ўзиникини» тиқиштириб юраверса, эртага миллий терма жамоамиз бошига ҳам шу кунлар тушмаслигига ким кафолат бера олади?

Бабаяннинг Шоҳрух Гадоев ўрнида Станислав Андреевни, Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнида эса Дарон Ҳошимовни ҳамда Нестеров ва Суюновдек моҳир дарвозабонларни четга суриб, асосий дарвозабон ўрнида Лобановни муносиб кўрганида жуда кўпчилик ажабланган эди. Бугун эса бу ҳиссиётлар икки карра ошди.

Қатардаги U-23 мусобақасида «Таниш-билишчилик»дан фойдаланиб, ўзининг шахсий махсулотларини реклама қилиш билан овора бўлган мутахассисга шахсан менинг ишончим сўниб бўлди.

Тўғри, у миллий терма жамоамиз билан жуда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда, аммо барибир келажакда Самвел Бабаян керакли натижани қўлга кирита олишига ишончим комил эмас. Олдинда ҳали яна қанчадан-қанча муҳим учрашувлар бор. Шу сабабли, унинг «очкўзлиги»ни инобатга оладиган бўлсам, 3-4-та легионер футболчиларимиз билан биргаликда бутун бошли «Пахтакор» жамоасини майдонга тушираверса, ушбу таркиб билан жаҳон чемпионатига чиқишимиз амри маҳол.

Мақсадга эришишимиз учун Бабаян ушбу қинғир ишларидан воз кечиши ёки бош мураббий лавозимини тарк этиши лозим. Ана ўшандагина қандайдир умид учқунлари пайдо бўлиши мумкин. Шунчаки, Бабаян расмий баёнот бериб, ўз айбларини тан олган ҳолда, барча олдида бу ишга қайтиб қўл урмасликка ваъда беришини кутмоқдаман. Ҳаммаммз кутяпмиз. Ҳозирча бундан ортиғига даъво қилиш ниятимиз йўқ.

Ҳар қалай, ўлкамизда жуда истеъдодли футболчилар авлоди етишиб чиқмоқда. Айнан ушбу олимпиада мусобақасида қатнашган ва маълум сабабларга кўра қатнаша олмаган футболчиларимиз кун келиб миллий терма жамоамиз юзини ташкил қилишига шубҳам йўқ. Фақатгина уларга кучли бош мураббий керак.

БАА терма жамоасини Маҳди Али ишончли тарзда бошқариб келмоқда, Ироқ олимпия терма жамоаси бош мураббийи Абдул Ғани Шаҳад эса катта эҳтимол билан яқин орада асосий терма жамоани ҳам қабул қилади ва у билан ҳали кўплаб муваффақиятларга эришади.

Хўш, бизда-чи, ким бу ишни ўз зиммасига олади?

Темурмалик Тожиддинзода

 Манба: "Чемпион" газетаси

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:28, 13.02.2016. Ўқилди: 11496 марта. Фикрлар: 143 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.